Збекистон республикасининг


-модда. Товарларни олиб бориб бериш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

442-модда. Товарларни олиб бориб бериш
Товарларни олиб бориб бериш етказиб берувчи томонидан уларни 
маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган транспортда 
ва унда белгиланган шартларда жўнатиш йўли билан амалга 
оширилади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасида олиб бориб бериш қайси 
транспорт турида ёки қандай шартларда амалга оширилиши 
белгиланган бўлмаса, олиб бориб берувчи транспорт турини 
танлаш ёки товарни олиб бориб бериш шартларини белгилаш 
ҳуқуқига эга бўлади, башарти қонун ҳужжатларидан, мажбурият-
нинг моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб 
англашилмаса.
1. Шарҳланаётган модда маҳсулот етказиб бериш шартномасини 
бажариш усулларини конкретлаштиришга қаратилган ва сотувчининг 
товарни топшириш мажбуриятини бажариш пайти ва бу мажбуриятни 
бажариш тартиби ҳақидаги умумий қоидаларни белгиловчи Ўз. Р ФКнинг 
390-моддасини маҳсулот етказиб бериш шартномасига нисбатан 
аниқлаштиради. «Олиб бориб бериш» атамаси модданинг иккинчи қисмида 
маҳсулот етказиб берувчи товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини 
бажаришининг усулларидан бирини, яъни товарларни сотиб олувчига олиб 
бориб бериш учун транспорт органига топширишни ифодалаш мақсадида 
қўлланган. Ўз. Р ФКнинг 390-моддасига мувофиқ «олиб бориб бериш» 
атамаси маҳсулот етказиб берувчи товарни сотиб олувчига турган ерида 
топширишига ҳам, товарни алоқа ташкилотига сотиб олувчига олиб бориб 
бериш учун топширишга ҳам қўлланиши мумкин.
2. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажариш усули энг аввало 
маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи томонидан шартномада 
белгиланади. Тарафлар амалиётда маълум бўлган ва шарҳланаётган 
моддада мустаҳкамланган икки усулдан бирини белгилашлари мумкин: 
а) товарларни олиб бориб бериш муайян турдаги транспортда (масалан, 
маҳсулот етказиб берувчининг ташаббуси билан маҳсулот етказиб бериш 
даврларига мувофиқ темир йўл транспортида) амалга оширилади; б) ё 
товарни сотиб олувчининг ўзи ёки унинг кўрсатмасига биноан олувчи 
омборда ёки маҳсулот етказиб берувчи белгилаган бошқа жойда олади ва 


94
сотиб олувчи (олувчи) жойлашган манзилга мустақил равишда транспортда 
ташиш амалга оширилади.
Иккала ҳолда ҳам шаклланган иш муомаласи одатларига (агар улар 
шартнома бўйича тарафларнинг манфаатларига мувофиқ келса) амал 
қилиш мақсадга мувофиқдир.
Қоида тариқасида, бир аҳоли яшайдиган пункт доирасида товарларни 
етказиб бериш (шаҳар ичида маҳсулот етказиб бериш) автомобиль 
транспортида амалга оширилади, шаҳардан ташқарига маҳсулот етказиб 
бериш темир йўл, дарё ёки ҳаво транспортида амалга оширилади. 
3. Шартномада транспортда ташиш шартлари назарда тутилган бўлмаса, 
транспорт турини танлаш ҳуқуқи маҳсулот етказиб берувчига берилган. 
Бу маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатлар учун янги 
норма, чунки илгари автомобиль ва ҳаво транспортида, яъни қимматроқ 
транспортда товарларни олиб бориб бериш сотиб олувчининг талабига 
биноан ёки унинг розилиги билан, шунингдек мажбурий қоидаларда 
назарда тутилган ҳолларда амалга оширилар эди.
Транспорт турини танлашда иш муомаласи одатлари, шунингдек 
товарларни олиб бориб бериш харажатлари қайси томон зиммасида 
эканлиги эътиборга олиниши лозим.
Маҳсулот етказиб берувчининг транспорт турини танлаш ҳуқуқи 
маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарни олиб бориб бериш 
хусусида ҳеч қандай кўрсатма мавжуд бўлмаган ҳолларда вужудга келади. 
Табиийки, бундай ҳолларда товарларни олиб бориб бериш маҳсулот 
етказиб берувчининг ташаббуси билан амалга оширилиши лозим.
Транспорт турини танлашда маҳсулот етказиб берувчи оқилона ва 
адолат билан ҳаракат қилиши (Ўз. Р ФКнинг 9-моддаси), товарларни олиб 
бориб бериш бўйича асоссиз харажатларни сотиб олувчига юкламаслиги 
керак.
Шартномада товарни олиб бориб бериш қайси транспорт турида ёки 
қандай шартларда амалга оширилиши белгиланган бўлмаса ва шу туфайли 
ҳам транспорт турини танлаш ёки товарни олиб бориб бериш шартларини 
белгилаш ҳуқуқига олиб бориб берувчи эга бўлса, олиб бориб бериш 
харажатлари тарафлар ўртасида шартномага мувофиқ тақсимланади. 
Бу хусусда бирон-бир кўрсатма мавжуд бўлмаганида ва низолар юзага 
келганида ушбу масалани суд ҳал қилади.


95
4. Товарни олиб бориб бериш усулларига қараб маҳсулот етказиб 
бериш шартномаси тўлиқ ёки қисман бажарилган деб, мулк ҳуқуқи 
эса — сотиб олувчига топширилган ёки унинг тарафида вужудга келган 
деб ҳисобланадиган пайтни ҳам таҳлил қилиш лозим. Маҳсулот етказиб 
берувчининг ташаббуси билан у белгилаган ёки танлаган турдаги 
транспортда олиб бориб берилганида, мажбурият товар ташувчига уни 
кредиторга олиб бориб бериш учун топширилган пайтда бажарилган 
деб ҳисобланади. Товарлар сотиб олувчи ёки олувчи томонидан танлаб 
олинганида мажбурият товарлар танлаб олиш учун тегишли ва зарурий 
бўлган, яъни тамғаланган, ўралган, маҳсулот етказиб берувчида мавжуд 
бўлган тайёр маҳсулотнинг умумий тўпламидан ажратилган ҳолатда 
тақдим этилган пайтда бажарилган деб ҳисобланади. Шу туфайли ҳам 
ишлаб чиқарилган ёки сотиб олинган товарни топширишга тайёрлик 
ҳақида маълум қилиш фақат ахборот-ташкилий функцияни бажаради. 
Бинобарин, у маҳсулот етказиб берувчи томонидан шундай муддатларда 
жўнатилиши лозимки, товарни амалда топшириш маҳсулот етказиб 
беришнинг шартномада белгиланган муддатлари билан мувофиқ келсин. 
Агар товарларни олиб бориб бериш жадвалларга мувофиқ туркумма-
туркум амалга оширилаётган бўлса, хабарнома юбориш шарт эмас.
Сотиб олувчи товарларни ўзи турган жойда олиши муддати (танлаб 
олиш муддати) маҳсулот етказиб бериш жадвалини келишиш йўли билан 
назарда тутилиши мумкин (440-моддага шарҳ). Бу ҳолда тайёрлик ҳақида 
хабар бериш талаб этилмайди, чунки маҳсулот етказиб берувчи товарни 
сотиб олувчининг ихтиёрига тарафлар белгилаган ва жадвалда қайд 
этилган муддатда тақдим қилиши шарт.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish