Збекистон республикасининг


-модда. Тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

445-модда. Тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини 
тўлдирганда уларнинг ассортименти
Тўлиқ етказиб берилмаган товарларнинг ўрни тўлдирилиши 
керак бўлганида уларнинг ассортименти тарафлар келишуви 
билан белгиланади. Бундай келишув бўлмаганида маҳсулот етказиб 
берувчи тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлиқ етказиб 
бермасликка йўл қўйилган давр учун белгиланган ассортиментда 
тўлдиришга мажбур.
Бир номдаги товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида 
назарда тутилгандан кўпроқ миқдорда етказиб бериш шу ассортиментга 
кирадиган бошқа номдаги тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини 
тўлдириш сифатида ҳисобга олинмайди ва унинг ўрни тўлдирилиши 
лозим, бундай етказиб бериш сотиб олувчининг олдиндан берган ёзма 
розилиги билан амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида тўлиқ етказиб 
берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш тартиби, Ўз. Р ФК 443-моддасининг 
иккинчи қисмида эса тўлдириш муддатлари белгиланган. Тўлиқ етказиб 
берилмаган товарларнинг ўрни тўлдирилиши керак бўлганида уларнинг 
ассортименти тўғрисидаги қоида тарафлар уларнинг ассортиментни 
келишиш ҳуқуқидан фойдаланмаган ҳолдагина қўлланади. Шарҳланаётган 
модданинг диспозитив хусусияти сотиб олувчига тўлиқ етказиб 
берилмаган товарларнинг ўрни тўлдирилиши керак бўлганида уларнинг 
ўз эҳтиёжларига мос келадиган ассортиментини келишиш ёки тўлиқ 
етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдиришдан воз кечиш имкониятини 
беради.
2. Етказиб берилаётган товарлар ассортименти шартномада етказиб 
бериш даврларига бўлинган ҳолда назарда тутилиши лозим. Тўлиқ етказиб 
берилмаган товарлар ўрни кейинги даврда тўлдирилганида етказиб 
бериладиган товарлар ассортименти қандай бўлиши керак — аввалги 
даврдагига мос келиши керакми ёки тўлдириш амалга оширилаётган 


100
даврдагигами, деган савол туғилади. Шарҳланаётган моддада барча турдаги 
товарлар учун ягона тартиб белгиланган: ўрни тўлдирилиши керак бўлган 
товарлар ассортименти тўлиқ етказиб бермасликка йўл қўйилган давр 
билан белгиланади. Агар тарафлар бу қоидани ўзгартирмоқчи бўлсалар, 
шартномада бошқача қоидани ёки тўлдиришнинг аниқ ассортиментини 
назарда тутишлари лозим.
3. Ассортимент тўғрисидаги шартлар бузилиши натижасида юзага 
келувчи ассортимент бўйича оғишлар, чекинишлар ҳам сотиб олувчининг 
ҳуқуқларини бузиши мумкин. Шу туфайли ҳам қонунда бир номдаги 
товарларни шу ассортиментга кирадиган бошқа номдаги тўлиқ етказиб 
берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш сифатида ҳисобга олиш мумкин 
эмаслиги назарда тутилган. Аммо сотиб олувчининг касбий фаолияти 
доираси кенглиги туфайли уни бир турдаги товарлар қаноатлантириши 
мумкин бўлган вазият юзага келиши ҳам мумкин.
Бир номдаги товарларни шу ассортиментга кирадиган бошқа номдаги 
тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш сифатида ҳисобга 
олиш фақат сотиб олувчининг олдиндан берган ёзма розилиги билан 
амалга оширилиши мумкин. Ёзма розилик ассортимент маҳсулот етказиб 
берувчининг ташаббуси (таклифи) билан алмаштирилганида ҳам, ташаббус 
сотиб олувчидан чиққанида ҳам талаб этилади, чунки бундай келишув 
моҳият эътибори билан шартноманинг товарлар ассортименти тўғрисидаги 
шартларини ўзгартириш ҳисобланади.
4. Маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилаётган товарлар ассортимен-
ти ни бузган ҳолда сотиб олувчи Ўз. Р ФКнинг 401-моддаси қоидаларига 
амал қилади. Чунончи, сотиб олувчи ассортимент тўғрисидаги шартларга 
мос келмайдиган товарларни ҳам, топширилган барча товарларни ҳам 
қабул қилишдан бош тортишга ҳақли. Бундай бош тортиш мажбуриятни 
бажаришдан бош тортиш ҳисобланмайди ва шартнома бекор қилинишига 
сабаб бўлмайди. Бу ҳолда сотиб олувчи товарларнинг бутун туркумини тўлиқ 
етказиб бермаганлик учун неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар 
сотиб олувчи ассортимент тўғрисидаги шартга мос келмайдиган товарларни 
қабул қилишдан бош тортмаган ва бу номдаги товарларни етказиб бериш 
шартномага биноан етказиб беришнинг кейинги даврларида амалга 
оширилиши лозим бўлса, мазкур товарлар шу даврларнинг ҳажмларига 
қўшиб ҳисобланмайди.


101

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish