Збекистон республикасининг


-модда. Товарларни танлаб олиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

448-модда. Товарларни танлаб олиш
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи (олувчи)
нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши 
назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ўзига топширилаётган 
товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. 
Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай 
товарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
Сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни маҳсулот етказиб бериш 
шартномасида белгиланган муддатда, бундай муддат белгиланмаган 
бўлса, товарларнинг тайёрлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг 
билдириш хатини олганидан сўнг оқилона муддатда танлаб олмаслиги 
маҳсулот етказиб берувчига шартномани бажаришдан бош тортиш ёки 
сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини 
беради.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида сотиб олувчининг 
маҳсулот етказиб берувчи унга улар турган жойда (товарларни танлаш 


106
пайтида) топширилаётган товарларни кўздан кечириш мажбуриятини 
назарда тутади. Бу ҳолда кўздан кечириш муддати ва товарларни топшириш 
муддати мос келади.
Товарни топшириш жойида уни қабул қилиш ва кўздан кечиришда сотиб 
олувчи шартноманинг миқдор, ассортимент, бутлик, идиш ва (ёки) ўраш 
тўғрисидаги шартларига товарнинг мувофиқлигини аниқлайди. Агар сотиб 
олувчи топширилаётган товарларнинг шартномага номувофиқлигини 
аниқласа, у шартномадан чекиниш ҳолларини бартараф этишни талаб 
қилиш ёки бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли. Масалан, 
сотиб олувчи товарни қабул қилиш ва кўздан кечириш чоғида ўзига 
шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширилганини аниқлаган 
бўлса, у ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга, 
ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга ҳақли 
(Ўз. Р ФКнинг 399-моддаси). Товар шартлашилган ассортиментни бузган 
ҳолда топширилганида ҳам шундай оқибатлар юз беради. Ўз. Р ФКнинг 
401-моддаси сотиб олувчига фақат ассортимент тўғрисидаги шартга мос 
келувчи товарни қабул қилиш ва қолган товарларни қабул қилишдан бош 
тортиш ёки ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларнинг бошқача 
вариантини танлаш ҳуқуқини беради.
2. Шарҳланаётган модда Ўз. Р ФКнинг товарларнинг сотиб олувчи 
томонидан қабул қилиниши тартибини белгиловчи 446-моддаси билан 
бевосита боғлиқ. Бу ерда шартномада товарларни танлаб олиш назарда 
тутилган ҳолдаги ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинади ва товарни 
маҳсулот етказиб берувчи турган жойда қабул қилиш тартиби белгиланади.
Маҳсулот етказиб берувчи турган жойда товарларни тўлиқ етказиб 
бермаслик ёки тегишли бўлмаган ассортимент ёки сифатли товарларни 
етказиб бериш ҳолларини бартараф этиш учун айниқса тежамли шароитлар 
мавжуд бўлгани боис, сотиб олувчига товарларни улар топширилаётган 
жойда кўздан кечириш мажбурияти юкланган. Кўздан кечириш, агар 
товарлар миқдори имкон берса, тўлиқ ёки танлаш асосида, таклиф 
қилинаётган товарлар тўплами орасидан айрим нусхаларни кўздан 
кечириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
3. Товарларни танлаб олиш тўғрисидаги шарт шартномага киритилган 
бўлса, у сотиб олувчининг муайян мажбуриятларига сабаб бўлади. Бинобарин, 
маҳсулот етказиб берувчининг ҳуқуқларини таъминловчи ва сотиб олувчини 


107
ўз мажбуриятларини бажаришга рағбатлантирувчи ҳуқуқий воситалар 
талаб этилади. Гап шундаки, маҳсулот етказиб берувчи тадбиркор сифатида 
товарнинг доимий ҳаракатини, бинобарин, сақлаш учун жойларнинг тўлиши 
ва бўшашини ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятини режалаштиради. Шу 
туфайли ҳам у сотиб олувчи ёки олувчи шартномада назарда тутилган 
товарни ўз вақтида танлаб олишини талаб қилишга ҳақли. Агар улар ўз 
мажбуриятларини бажармаса, маҳсулот етказиб берувчи ўз ихтиёрига кўра 
ё шартномани бажаришдан бош тортиши ва етказиб беришга тайёрлаб 
қўйилган товарларни бошқа харидорларга реализация қилиши, ё товар 
ҳақини тўлашни талаб қилиши мумкин. Агар маҳсулот етказиб берувчи 
товарни сақлаш муносабати билан қўшимча харажатлар қилган бўлса, у 
мажбуриятни ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик чораси сифатида 
ушбу харажатларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
4. Сотиб олувчи товарларни шартномада белгиланган муддатда, бундай 
муддат белгиланмаган бўлса, товарларнинг тайёрлиги тўғрисида маҳсулот 
етказиб берувчининг билдириш хатини олганидан сўнг оқилона муддатда 
танлаб олмаса, маҳсулот етказиб берувчи шартномани бажаришдан бош 
тортишга ҳақли. Аммо давомли муносабатларда, яъни товарлар шартноманинг 
амал қилиш муддати мобайнида туркум-туркум қилиб етказиб берилганида, 
маҳсулот етказиб берувчи шартномани бажаришдан қисман, яъни товарларнинг 
фақат сотиб олувчи олиши (танлаши) лозим бўлган қисмини топширишдан 
бош тортишга ҳақли.
5. Маҳсулот етказиб берувчи товарлар топширишга тайёрлиги 
тўғрисида маҳсулот етказиб бериш даври мобайнида хабар бермаганида ёки 
топшириш жойида шартнома шартларига мос келувчи товарлар бўлмаганида 
Ўз. Р ФКнинг 443-моддасида назарда тутилган товарларни тўлиқ етказиб 
бермаслик ва етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик оқибатлари 
юз беради, яъни сотиб олувчи тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини 
тўлдиришни талаб қилишга ёки товарларнинг тегишли даврда ўз ихтиёрига 
берилиши лозим бўлган қисмини рад этишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish