Збекистон республикасининг


-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

438-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг
амал қилиш муддати
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бир йилга, бир йилдан 
ортиқ муддатга (узоқ муддатли шартнома) ёки тарафлар келишувида 
назарда тутилган бошқа муддатга тузилиши мумкин.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида унинг амал қилиш 
муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган деб 
ҳисобланади.
Агар узоқ муддатли шартномада етказиб берилиши лозим бўлган 
товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга 
ёки ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлса, шартномада тарафлар
-
нинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга 
қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши 
лозим. Шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишинча 
бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга тузилган 
ҳисобланади.
Узоқ муддатли шартнома тарафларидан бири етказиб берилиши лозим 
бўлган товарлар миқдорини ёки шартноманинг бошқа шартларини 
кейинги даврлар учун шартномада белгиланган тартибда келишиб 
олишни рад қилган ёки ундан бош тортган тақдирда бошқа тараф 
тегишли даврларда товарларни етказиб бериш шартларини белгилаш 
тўғрисидаги ёхуд шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан 
судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ, маҳсулот етказиб 
бериш шартномаси бир йилга, бир йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатли 
шартнома) ёки тарафлар келишувида назарда тутилган бошқа муддатга 
тузилиши мумкин. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида унинг 
амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган 
деб ҳисобланади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузиш ва уни ижро этиш 
муддатлари одатда бир-бирига тўғри келмайди: маҳсулот етказиб бериш 
шартномаси унинг бажарилишидан олдин тузилади. Шартнома унинг 
бажарилиши билан айни бир вақтда тузилиб, ўша заҳоти амалга оширилса, 
у олди-сотди шартномаси деб тан олинади.


85
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси махсус олди-сотди шартномаси 
сифатида товар ишлаб чиқарувчилар, хом-ашё, материаллар ёки бутловчи 
буюмлар тайёрловчилар билан улгуржи савдо ташкилотлари ўртасидаги 
ўзаро муносабатларни тартибга солиб туришда қўл келади. Мазкур 
муносабатлар барқарорлиги билан ажралиб туриши ва узоқ муддатли тус 
олиши зарур. Шу боисдан ҳам маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 
амал қилиш муддатларини тартибга солишда бир туркум товарни сотиш 
юзасидан тузилган бир галлик битимларга эмас, балки узоқ муддатли 
шартномавий алоқаларга хос қоидалар аҳамиятлидир.
2. Узоқ муддатли шартномалар мустаҳкам алоқаларни, улар амал қилиши 
учун зарур бўлган шартларнинг барқарорлигини юзага келтиради. Узоқ 
муддатли шартноманинг иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, уларда 
иштирок этувчи томонлар маҳсулот етказиб бериш муддати ҳақидаги 
шартларни ўзаро келишиб олиши, бир неча йилларга мўлжалланган 
истиқболли шартларни назарда тутиши ҳамда шу омиллар орқали 
ҳаражатлар тежалишига эришиши мумкин.
Узоқ муддатли маҳсулот етказиб бериш шартномаси муваффаққиятли амал 
қилиши учун тарафлар вақти-вақти билан товарлар сифати, ассортименти, 
навбатдаги давр учун маҳсулот етказиб бериш муддатларини келишиб 
олиши зарур. Бундай келишув тартиби шартномаларда белгиланиши керак. 
Шартномада бундай тартиб назарда тутилмаган бўлса, маҳсулот етказиб 
бериш шартномаси бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга 
тузилган ҳисобланади.
3. Агар тарафлардан бири навбатдаги давр учун узоқ муддатли 
маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид шартларни бажаришдан воз 
кечса ёки бўйин товласа, низо манфаатдор тараф даъвоси бўйича хўжалик 
судида кўриб чиқилиши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish