Збекистон республикасининг


-модда. Маҳсулот етказиб бериш даврлари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

440-модда. Маҳсулот етказиб бериш даврлари
Агар тарафлар товарларни шартноманинг амал қилиш муддати 
мобайнида туркум-туркум қилиб етказиб беришни назарда тутган 
бўлсалар ва унда алоҳида туркумларни етказиб бериш муддатлари 
(етказиб бериш даврлари) белгиланмаган бўлса, товарлар ҳар ойда 
бир хил туркумларда етказиб берилиши лозим, башарти қонун 
ҳужжатларидан, мажбуриятнинг моҳиятидан ёки иш муомаласи 
одатларидан бошқача тартиб англашилмаса.
Шартномада маҳсулот етказиб бериш даврларини белгилаш билан 
бир қаторда товарларни етказиб бериш (ўн кунлик, суткалик, соатлик 
ва ҳоказо) жадвали ҳам белгиланиши мумкин.
Товарларни муддатидан олдин етказиб бериш сотиб олувчининг 
розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Муддатидан олдин 
етказиб берилган ва сотиб олувчи томонидан қабул қилинган товарлар 
кейинги даврда етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорига 
киритилади.


89
1. Маҳсулот етказиб бериш даврлари — бу шундай бир вақт 
оралиқларики, улар ўтганидан сўнг ёки уларнинг ўтиши мобайнида 
товарнинг муайян туркумларини топшириш амалга оширилади ва 
маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажариш мол-мулкни ўзга 
шахсга мулк қилиб топшириш ёки бошқача ашёвий ҳуқуқни ўтказишга 
қаратилган бошқа турдаги шартномаларнинг деярли барчасидан айни 
шу белгига кўра фарқ қилади. Бу вақт оралиқлари кўпинча шартномада 
белгилаб қўйилади, лекин шаклланган амалиёт билан белгиланиши 
ҳам мумкин. Амалда маҳсулот етказиб беришнинг чораклик, ойлик, ўн 
кунлик муддатлари айниқса кўп қўлланилади. Агар шартномада бундай 
муддатлар белгиланмаган бўлса, лекин унинг мазмунидан товарларни 
бир хил туркумларда етказиб бериш лозимлиги англашилса, у ойма-ой 
амалга оширилади.
Маҳсулот етказиб бериш даври жўнатиш разнарядкасини тақдим этиш 
муддатларини белгиловчи диспозитив нормани (Ўз. Р ФКнинг 441-моддаси), 
тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш тартиби назарда 
тутилган нормани (Ўз. Р ФКнинг 443-моддаси) қўлланиш учун аҳамиятга 
эгадир. Маҳсулотни муддатидан илгари етказиб бериш ёки маҳсулот етказиб 
бериш муддатини кечиктириб юбориш ҳам шартномада белгиланган ёки 
шарҳланаётган нормада назарда тутилган маҳсулот етказиб бериш давридан 
келиб чиқиб аниқланади.
2. Маҳсулот етказиб бериш даврлари аксарият ҳолларда шартномада 
тегишли жадвалларни келтириш йўли билан белгиланади. Бу жадвалларда, 
қоида тариқасида, товарни жўнатиш ёки товарни танлаб олишнинг аниқ 
календарь куни кўрсатилади ёки мазкур ҳаракатларни бажаришнинг энг сўнгги 
муддати кўрсатилади. Жадваллар маҳсулот етказиб бериш шартномасига 
илова ҳисобланади. Уларнинг вазифаси товарлар, шу жумладан сақлаш учун 
сиғимлар зарур бўлган тез бузиладиган товарлар бир текис топширилишини 
таъминлашдан иборат. Агар жадвални бузиш учун жавобгарлик шартномада 
белгиланган бўлмаса, унинг бузилиши бошқа тарафга зарарни қоплаш ҳақида 
талаб қўйиш ҳуқуқини беради.
Шартномада мустаҳкамланган маҳсулот етказиб бериш даврлари 
тегишли товарлар сотиб олувчига унинг ишлаб чиқариш жараёни ташкил 
этилиши, ишга туширилаётган қувватлар ва ҳоказоларга қараб изчил ва 
бир текис топширилишини таъминлайди. Шу туфайли ҳам мажбуриятни 


90
муддатидан илгари бажариш тўғрисидаги қоида (Ўз. Р ФКнинг 243-моддаси) 
шарҳланаётган моддада бироз бошқача баён этилган.
3. Шарҳланаётган моддада товарни муддатидан олдин етказиб бериш 
имконияти назарда тутилган. Товарни муддатидан олдин етказиб беришга 
сотиб олувчининг розилиги шартномада тўғридан-тўғри айтиб қўйилиши 
ёки у муайян етказиб бериш бўйича маҳсулот етказиб берувчига ёзма 
шаклда маълум қилиниши мумкин.
Товарни муддатидан олдин етказиб бериш — бу шартномада назарда 
тутилган товарни топшириш календарь санаси ёки маҳсулот етказиб 
бериш давридан илгари товарни етказиб бериш.
Умумий қоидаларга мувофиқ қарздор мажбуриятни башарти бу қонунга, 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ёки иш муомаласи одатларига зид келмаганда 
муддатидан илгари бажариши мумкин бўлса, маҳсулот етказиб бериш 
шартномасига нисбатан мажбуриятларни муддатидан илгари бажаришга 
фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бу мутлақо тушунарли 
ва асослидир, чунки товарни сақлаш, ундан ишлаб чиқаришда фойдаланиш 
сотиб олувчининг технологик имкониятлари ва бизнес-режаси билан 
мувофиқ келиши лозим.
Муддатидан олдин етказиб берилган товарлар кейинги даврда етказиб 
берилиши лозим бўлган товарлар миқдорига киритиладики, бу шаклланган 
амалиёт учун қулай ҳолат ҳисобланади.
Шаклланган амалиётга мувофиқ товарлар сотиб олувчининг розилигисиз 
муддатидан олдин етказиб берилганида у товарларни масъулиятли сақлашга 
қабул қилади. Бунда товарлар ҳақи уларни етказиб бериш муддати келгунга 
қадар бўлган пайтда амалда бўлган нарх бўйича тўланиши лозим.
4. Шартномани тузиш ва бажариш муддатлари мувофиқ келмаган, 
товарни етказиб бериш муддати тарафлар томонидан кўрсатилмаган ва 
шартномадан у алоҳида туркумлар билан амалга оширилиши лозимлиги 
келиб чиқмаган ҳолларда товарни етказиб бериш муддати Ўз. Р ФКнинг 
ва 242-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish