Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

(Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 
26 февралдаги 10-0508/4563-сонли Кассация инстанцияси Қарори).
671-модда. Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш
Агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажари
-
лиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати жиҳатидан сметада 
кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кет
-
маса ва қурилиш пудрати шарт номасида назарда тутилган ишлар
-
нинг хусусиятини ўзгартирмаса, буюрт мачи техник ҳужжатларга 
ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Техник ҳужжатларга ушбу модданинг биринчи қисмида 
кўрсатилганига нисбатан каттароқ ҳажмда ўзгартишлар киритиш 
тарафлар келишган қўшимча смета асосида амалга оширилади.
Агар ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга 
кўра сметадан камида ўн фоиз ошган бўлса, пудратчи ушбу Кодекс-
нинг 382-моддасига мувофиқ сметани қайта кўриб чиқишни талаб 
қилишга ҳақли.
Пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларидаги камчиликларни аниқлаш 
ва йўқотиш билан боғлиқ оқилона харажатларни қоплашни талаб 
қилишга ҳақли.
Шарҳланаётган моддада қурилиш пудрати шарт номасининг шарт-
номага муайян ҳолатларда бир томонлама ўзгартириш киритиш имконияти 
каби ўзига хос хусусиятларидан бири мустаҳкамланган. Шуни таъкидлаб 
ўтиш керакки, техник ҳужжатлардаги киритилган ўзгартириш шарт нома 
шарти ўзгартирилиши деб қабул қилинади, чунки Фуқаролик кодекси нинг 
670-моддасига биноан техник ҳужжат шарт номанинг ажралмас шарти 
сифатида қабул қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланишича, агар техник 
ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган 
қўшимча ишлар қиймати жиҳатидан сметада кўрсатилган қурилиш 
умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати 
шарт номасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, 
буюрт мачи техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритишга ҳақлидир. Бун-
дан келиб чиқиб хулосага келиш мумкинки, техник ҳужжатлардаги 


540
ўзгартириш киритилиши тарафларнинг келишувига биноан амалга оши-
рилади. Модданинг учинчи қисмида ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ 
бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида ўн фоиз ошган бўлса, пудратчи 
Фуқаролик кодекси нинг 382-моддасига мувофиқ сметани қайта кўриб 
чиқишни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақидаги нормани кузатиш 
мумкин. Шу билан бирга пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларидаги кам-
чиликларни аниқлаш ва йўқотиш билан боғлиқ оқилона харажатларни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Техник ҳужжатлардаги ўзгартиришлар бўйича келишув ёзма равишда 
амалга оширилиши лозим. Пудратчи томонидан қурилиш объектини тех-
ник ва лойиҳа-смета ҳужжатлари билан таъминланганлик ҳолатида унга 
ўзгартиришлар фақатгина қурилиш пудрат шарт номасида келишилган муд-
датларда буюрт мачи (инвестор) билан келишилган ҳолдагина ўзгартириш 
киритиш мумкин. Бурютмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига 
ўзгартириш киритиш ёки қурилиш ишларни назорат қилувчи органлар 
томонидан объектни жойлаштириш ёхуд тегишли ҳужжатлар эксперти-
заси, келишуви жараёнида ҳужжатларга ўзгартириш киритишни талаб 
қилиниши бўйича охирги қарор тарафлар келишуви билан қабул қилинади, 
қурилиш объектининг бундай талабларга номувофиқлиги исботланган 
ҳоллар бундан мустасно.
Шартномада ижрочи томонидан у бўйича иш бошланганидан кейин 
смета техник ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни келишиб олиш 
артиби ва муддатлари белгиланади.
Пудратчининг сметани қайта кўриб чиқиш ҳақидаги талаби етарли 
даражада асослантирилган ва шарт номада назарда тутилган муддатларда 
ёзма равишда буюрт мачига тақдим этилган бўлиши лозим.
Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг 2001 йил 8 сентябрдаги «Қишлоқ жойларда уй-жойларни 
лойиҳалаштиришни такомиллаштириш ва қурилишни яхшилаш 
бўртасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1403-сонли 
Қарорида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва ўрмон фонди категори-
ясига киритилмаган ерларни қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жойлар 
қуриш учун ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан ер участкалари 
ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан талабларга 


541
жавоб бермайдиган қишлоқ уй-жойларининг намунавий лойиҳалари бекор 
қилинди ҳамда уйларнинг умумий майдони ва хоналар баландлигини 
ошириш, гаражлар ҳамда ҳовли иморатлари қуриш, ҳовлининг хўжалик 
қисмида буғ қозонхонасини жойлаштириш ва бошқаларни назарда тут-
ган ҳолда иморат солувчи учун зарур қулайликларни таъминлайдиган, 
шинамлиги яхшиланган уч, тўрт ҳамда беш хонали якка тартибдаги 
уйларнинг янги намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги 
эътироф этилган.
Суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидан кўринишича, қурилиш пудрат 
шарт номаси бўйича қурилиш баҳоси билан боғлиқ низолар одатда буюрт-
мачи ва пудратчининг ўзаро келишмаслик оқибатида келиб чиқади.
Жумладан, «Maxsusqurmonservis» хусусий корхонаси хўжалик судига 
Паркент тумани туман марказий шифохонаси (ТМШ) ҳисобидан ўз фой-
дасига 20644200 сўм маблағини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.
Суд қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.
Паркент тумани ТМШ биринчи суд инстанцияси қарорини бекор 
қилишни сўраб кассация инстанциясига даъво аризаси билан мурожаат 
қилган.
Тошкент вилоят прокуратураси Олий хўжалик судига кассация инстан-
цияси судига қарорни бекор қилиш ва даъвони рад қилиш тўғрисидаги 
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Кассация инстанцияси суди кассация тартибидаги шикоят ва касса-
ция протести важларини муҳокама қилиб, биринчи инстанция судининг 
қарорини қуйидаги асосларга кўра бекор қилиш лозим, деб ҳисоблайди.
Иш метриалларидан кўринишича, «Maxsusqurmonservis» ХК қурилиш 
ташкилоти сифатида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти танлов савдолар 
ва нархлар бўйича Ҳудудий консалтинг маркази томонидан ўтказилган 
қурилишлар бўйича тендерда иштирок этган.
«Maxsusqurmonservis» ХК ушбу тендерда ғолиб бўлиб, бу борада икки 
хабарнома олган, бири — 2005 йил 18 июлдаги 2-сонли таклиф суммаси 
45 341 186 сўмлик бўлган «Тошкент вилояти Паркент тумани ТМШ тез 
ёрдам бўлими капитал таъмири» ва иккинчиси — 2005 йил 18 июлдаги 
3-сонли суммаси 90 634 754 сўмлик бўлган «Тошкент вилояти Паркент 
тумани ТМШ терапия корпуси капитал таъмири»га оид хабарномалар. 


542
Иккала шарт номанинг умумий тендер нархи 135 975 940 сўмни ташкил 
қилади.
«Maxsusqurmonservis» ХК ва Паркент тумани ТМШ ўртасида юқоридаги 
тендер қарори асосида икки шарт нома тузилган бўлиб, бири 2005 йил 
25 августдаги 3-сонли, 45 341 186 сўмлик бўлган «Тошкент вилояти 
Паркент тумани ТМШ тез ёрдам бўлими капитал таъмири» хусусидаги ва 
иккинчиси — 2005 йил 25 августдаги 4-сонли суммаси 56 212 000 сўмлик 
бўлган «Тошкент вилояти Паркент тумани ТМШ терапия корпуси капи-
тал таъмири»га оид шарт номалардир. Имзоланган иккала шарт номанинг 
умумий баҳоси 101 553 186 сўмни ташкил қилган.
«Maxsusqurmonservis» ХК томонидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вило-
яти танлов савдолар ва нархлар бўйича Ҳудудий консалтинг марказига 
буюрт мачи билан тузилган шарт нома ҳамда эълон қилинган тендер нархи 
ўртасидаги етишмаётган 34 422 754 сўмлик фарқ ҳақида хат йўлланган. 
Ушбу хат юзасидан «Maxsusqurmonservis» ХК томонидан шарт нома 
нархи ва танлов комиссияси баённомасида қайд этилган бьаҳолар ўзаро 
мос келиши лозимлиги ҳақидаги жавоб олинган.
Аммо буюрт мачи «Maxsusqurmonservis» ХК томонидан билдирилган 
танлов комиссияси белгиланган нархда шарт номаларни тузиш ҳақидаги 
фикрини рад этган. Лекин «Maxsusqurmonservis» ХК ҳам ушбу ҳолатни 
мажбурий равишда тартибга солиш ҳақида ҳеч қандай ҳаракатни амалга 
оширмаган.
Кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар тараф 
вакиллари ушбу қурилишлар маҳаллий бюджет маблағлари асосида амалга 
оширилишини баён қилдилар. Шу муносабат билан маҳаллий бюджетда 
етарли маблағ етишмасдан, шарт нома суммаси кўрсатилган 101 553 186 
сўм миқдорида белгиланган. «Maxsusqurmonservis» ХК қурилиш бўйича 
95 млн. сўм доирасида қилишни кафолатлаган, шунинг учун у тендерда 
ғолиб бўлганлигини билдиришган. Объектлар бўйича қурилиш ишлари 
101 553 186 сўм доирасида амалга оширилган, ҳеч қандай қўшимча, 
айниқса буюрт мачи билан келишилган ҳолда ҳеч бир бошқа иш амалга 
оширилмаган.
Тарафлар томонидан тузилган 3, 4-сонли шарт номаларнинг 4-бандида 
келтирилишича, шарт нома баҳоси қатъий ва ўзгартириш киритилиши 
мумкин эмас.


543
«Maxsusqurmonservis» ХК томонидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вило-
яти танлов савдолар ва нархлар бўйича Ҳудудий консалтинг марказига 
йўлланган хатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 3 июлдаги «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 302-сонли қарорига 
ҳавола қилинган. Ушбу Қарорнинг 2-банди тўртинчи қисмига мувофиқ 
танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шарт номада назарда 
тутилган шартларнинг ўзгариши, буюрт мачи билан пудратчи ўртасида 
келишув мавжудлигидан қатъи назар, фақат улар белгиланган тартибда 
танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилгандан ва тасдиқлангандан 
кейин қабул қилинган деб ҳисобланади.
Иш материаллари билан тендер асосида иккала объектнинг қурилиши 
баҳоси 135 975 940 сўм сифатида аниқланган, аммо ушбу объектлар 
бўйича имзоланган шарт номаларнинг умумий суммаси 101 553 186 
сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 636-моддасига 
мувофиқ пудрат шарт номасида бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни 
аниқлаш усуллари кўрсатилади, 356-моддасига мувофиқ эса шарт номани 
бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода 
ҳақ тўланади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, тарафлар томонидан «Тош-
кент вилояти Паркент тумани ТМШ тез ёрдам бўлими капитал таъмири» 
(45 341 186 сўмлик) ва «Тошкент вилояти Паркент тумани ТМШ терапия 
корпуси капитал таъмири»га (56 212 000 сўмлик) оид шарт номаларда 
қатъий ҳамда ўзгартирилмайдиган баҳолар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 356-моддаси учинчи 
қисмига мувофиқ шарт нома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга 
қонун ҳужжатлари ёки шарт номада назарда тутилган ҳолларда ва шарт-
ларда йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси 55-моддаси 
биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб 
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Аммо даъвогар «Maxsusqurmonservis» ХК қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган тартибда қўшимча 20644200 сўмлик бажарилган иш учун жавоб-
гар билан алоҳида келишув тузганлигини исботлай олмаган.


544
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 
636-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ пудратчи, қоида тариқасида, 
қатъий баҳо (қатъий смета)ни оширишни, буюрт мачи эса уни камайти-
ришни талаб қилишга, шу жумладан бажарилиши керак бўлган ишнинг 
тўла ҳажмини ёки бунинг учун зарур харажатларни пудрат шарт номаси 
тузилаётган пайтда назарда тутиш имконияти бўлмаган ҳолларда ҳам, 
ҳақли эмас.
Даъвогар «Maxsusqurmonservis» ХКнинг Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик кодекси 671-моддасига қилган ҳаволаси ҳам асоссиз, чунки 
ушбу Кодекс 671-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар ишнинг 
қиймати пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида 
ўн фоиз ошган бўлса, пудратчи ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ 
сметани қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли.
Бундан келиб чиқадики, пудратчи «Maxsusqurmonservis» ХК 3 ва 4-сони 
шарт номаларга тегишли ўзгартиришларни киритиш ва буни буюрт мачи 
билан келишишга доир барча ҳаракатларни амалга ошириши лозим эди.
Бундай ҳолатлардан келиб чиқиб, суд икки объектда амалга оширилган 
20 644 200 сўмлик ишлар шарт нома суммасидан четга чиққан бўлсада, 
тендер баҳоси бўлмиш 135 975 940 сўмдан четга чиқмаганлиги ҳақидаги 
биринчи суд инстанциясининг қарорига қўшила олмайди.
Биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасидаги 2005 йил 
30 декабрдаги, даъвогар жавобгар томонидан 101 553 180 сўмлик бажа-
рилган ишлар суммасининг 95%и тўланиб, қолган 5%, яъни кафолат 
муддати охиригача тўланиши кафолатланган 5 077 659 сўмлик сумма 
қолганлиги тан олинган ўзаро ҳисоб-китоблар текширув далолатномасига 
етарли даражада эътибор берилмаган.
Бундай ҳолатларда кассация инстанцияси суди биринчи инстан-
цияси судининг «Maxsusqurmonservis» ХК ҳисобига Паркент тумани 
марказий шифохонаси (ТМШ) ҳисобидан 20 644 200 сўм маблағини 
ундириш тўғрисидаги қарорини чиқаришда моддий ҳууқ нормалари 
нотўғри қўлланган деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан, суд қарори 
бекор қилиниб, даъвогарнинг даъволари асоссиз деб топилиб, рад этиш 
ҳақидаги хулосага келинган.
Юқоридагиларга биноан Тошкент вилояти прокуратураси касса-
ция инстанция протести тўлиқ қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти 


545
Паркент тумани марказий шифохонаси кассация шикояти эса қисман 
қаноатлантирилди. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик 
судининг 2007 йил 23 февралдаги 11-0610/9753-сонли кассация қарори).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish