Збекистон республикасининг


-модда. Қурилишни материаллар ва ускуналар билан



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

672-модда. Қурилишни материаллар ва ускуналар билан 
таъминлаш
Агар шарт номада бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини 
моддий таъминлаш буюрт мачи томонидан амалга оширилиши 
назарда тутилган бўлмаса, қурилишни материаллар, шу жумладан 
деталлар ва конструкциялар, шунингдек ускуналар билан таъмин
-
лаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлади.
Қурилишни таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган тараф 
ўзи топширган материаллар (деталлар, конструкциялар)дан, шунинг
-
дек ускуналардан бажарилаётган ишлар сифатини ёмонлаштирма
-
ган ҳолда фойдаланиб бўлмаслиги вужудга келганлиги учун, агар 
фойдаланиб бўлмаслик иккинчи тараф жавоб берадиган вазиятлар 
туфайли вужудга келганлигини исбот қилмаса, жавобгар бўлади.
Буюртмачи берган материаллар ёки ускуналардан бажарилаёт
-
ган ишлар сифатини ёмонлаштирмаган ҳолда фойдаланиш мумкин 
эмаслиги аниқланган ва буюрт мачи уларни алмаштиришдан бош 
тортган тақдирда, пудратчи қурилиш пудрати шарт номасидан воз 
кечишга ва буюрт мачидан ишнинг бажарилган қисмига мутаносиб 
равишда шарт нома нархини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
672-моддада қурилишни материаллар ва ускуналар билан таъминлаш 
бўйича мажбуриятлар белгиланган. Ушбу модданинг биринчи қисмига 
биноан қурилишни материаллар, шу жумладан деталлар ва конструк-
циялар, шунингдек ускуналар билан таъминлаш мажбурияти пудратчи 
зиммасида бўлишлиги белгиланган. Ушбу норма диспозитив хусусиятдаги 
норма бўлиб, қурилиш пудрат шарт номасида буюрт мачининг қурилишни 
тўлиқ ёки қисман материаллар ва ускуналар билан таъминлаши белги-
ланиши мумкин.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида белгиланишича, қурилишни 
таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган тараф ўзи топширган матери-
аллар (деталлар, конструкциялар)дан, шунингдек ускуналардан бажарила-


546
ётган ишлар сифатини ёмонлаштирмаган ҳолда фойдаланиб бўлмаслиги 
вужудга келганлиги учун, агар фойдаланиб бўлмаслик иккинчи тараф 
жавоб берадиган вазиятлар туфайли вужудга келганлигини исбот қилмаса, 
жавобгар бўлади. Фуқаролик кодекси нинг 643-моддасига биноан пудратчи 
буюрт мачи берган материал, ускуналар, техник ҳужжатлар ёки қайта ишлаш 
(ишлов бериш) учун топширилган ашёнинг яроқсизлиги ёки сифатсизли-
гини аниқлаган тақдирда дарҳол буюрт мачини огоҳлантириши ва ундан 
кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб туриши шарт. Ушбу ҳолатлар 
тўғрисида буюрт мачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга жавоб 
олиш учун шарт номада кўрсатилган муддат ўтишини, бундай муддат 
кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддат ўтишини кутмасдан ёхуд буюрт мачи 
ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма берган бўлишига 
қарамасдан ишни давом эттираверган пудратчи буюрт мачи унга ёки 
пудратчи буюрт мачига тегишли талаблар қўйганида мазкур ҳолатларни 
важ қилиб келтиришга ҳақли эмас. Агар буюрт мачи пудратчининг ушбу 
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисида ўз 
вақтида ва асосли огоҳлантирганига қарамасдан, оқилона муддатда яроқсиз 
ёки сифатсиз материални алмаштирмаса, ишни бажариш усули тўғрисидаги 
кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишнинг яроқлилиги ёки пишиқлигини 
хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа 
чораларни кўрмаса, пудратчи шарт номани бажаришдан бош тортишга ва 
етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шунга кўра, Фуқаролик 
кодекси нинг 672-моддаси учинчи қисми 643-модда нормаларини эътиборга 
олган ҳолда қўлланади ва айтиш лозимки, пудратчи нафақат бажарилган 
иш учун тўловни, балки шарт нома бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолда 
келиб чиққан зарарни ҳам қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Пудратчи зарур бўлган материал турлари, қурилиш конструкциялари, 
технологик асбоблар (ускуналар) ва энергия манбаи асосий турлари 
эҳтиёжлари ҳақида лойиҳа ташкилотининг ҳисобларини талаб қилишга 
ҳақли. Ушбу ҳисоблар асосида тарафлар буюрт ма бериш ва унинг асо-
сида асбоб-ускуналарни олиш имконини берувчи жамланма ведомостлар 
келишиб олинади.
Пудратчи қурилишда фойдаланиладиган материаллар ва контрукци-
яларни сифатини аниқлаш учун одатда қурилишга келиб тушаётган ҳар 
бир қурилиш материаллари ва конструкцияларини назорат текширувидан 


547
ўтказади ва бу борада қабул қилиш далолатномасини тузиб, тегишли 
нуқсонлар топилган тақдирда уларнинг сифати бўйича тегишли эъти-
рофлар тақдим этади.
Агар шарт нома бўйича материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъ-
минлаш буюрт мачига юклатилган бўлса, уларни қабул қилишда пудратчи 
нуқсонларни аниқлаган тақдирда, бу ҳақда буюрт мачини огоҳлантириб, 
уларни сифатлисига алмаштирилгунига қадар сифатсиз маҳсулотни 
вақтинча сақлаш бўйича мажбуриятни ўз масъулиятига олиши лозим. 
Пудратчи агар бундай ҳолатда буюрт мачи сифатсиз маҳсулотни шарт-
номада белгиланган муддатларда алмаштириб беришдан бош тортган 
тақдирда ишни бажаришдан бош тортишга ҳақли. Бундай ҳолатларда 
буюрт мачи объект бўйича амалда бажарилган ишлар учун ҳақни тўлашга 
мажбур (643-модда ва унга шарҳга қаранг).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сен-
тябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган ман-
балар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредит-
лаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 36-бандига мувофиқ қурилишни 
қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган материаллар, 
конструкциялар ва буюмлар билан, шунингдек барча намунавий асбоб-
ускуналар ва аппаратлар, ностандартлаштирилган, технологик ва энер-
гетика асбоб-ускуналари билан, шу жумладан махсус материаллар билан 
таъминлаш пудратчининг вазифаси ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish