Збекистон республикасининг


-модда. Қурилиш консервация қилинганда



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

679-модда. Қурилиш консервация қилинганда
буюрт мачининг мажбуриятлари
Агар тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра қурилиш пудрати 
шарт номаси бўйича ишлар тўхтатилган бўлса ва қурилиш объекти 
консервация қилинган бўлса, буюрт мачи пудратчига консервация 
қилинган пайтга қадар бажарилган ишлар ҳақининг ҳаммасини 
тўлаши, шунингдек ишларни тўхтатиш ва қурилишни консервация 
қилиш зарурияти туфайли қилинган харажатларни тўлаши шарт.
Шарҳланаётган моддада қурилиш консервация қилинганида буюрт-
мачининг мажбуриятлари белгиланган.
Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодекси нинг 679-моддаси нор-
маларини қўллаш учун асос бўлиб енгиб бўлмас кучлар, яъни тарафлар 
шарт номани тузиш чоғида олдиндан кўра олмайдиган ва ўз ҳаракатлари 
билан олдини ола билмайдиган фавқулотда ҳолатлар келиб чиққанда 
қурилишни тўхтатиб туриш ёки консервация (лотинча «conservatio», 
яъни муайян ҳаракатни, жараённи вақтинча тўхтатиб туриш (масалан, 
қурилишни) қилиш ҳисобланади. Бунда фавқулотда ҳолат билан боғлиқ 
ҳодисалар қурилиш пудрати ишларини амалга ошириш имкониятининг 
мавжуд эмаслиги ўртасидаги сабабий боғланиш мавжуд бўлиши лозим.


562
Қурилиш объектини консервация қилиш давлат назорат органлари 
қарори билан ҳам амалга оширилиши мумкин, масалан, экологик талаб-
ларга қурилишнинг мос бўлмаслиги, молиялаштиришнинг мавжуд эмас-
лиги. Таъкидлаб ўтиш керакки, агар тарафларга боғлиқ бўлмаган саба-
бларга кўра қурилиш пудрати шарт номаси бўйича ишлар тўхтатилган 
бўлса ва қурилиш объекти консервация қилинган бўлса, буюрт мачи пудрат-
чига консервация қилинган пайтга қадар бажарилган ишлар ҳақининг 
ҳаммасини тўлаши, шунингдек ишларни тўхтатиш ва қурилишни кон-
сервация қилиш зарурияти туфайли қилинган харажатларни тўлаши шарт.
Енгиб бўлмас кучга ҳавола қилаётган тараф ишни бажаришнинг имкон-
сизлиги унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар оқибатида содир бўлганлиги, ушбу 
ҳолатда бирор ишни қилиш имкони бўлмаганлигини исботлаши шарт. 
Бундай тўсиқ сифатида табиий офат, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар, 
умуммажбурий давлат аҳамиятидаги норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлиб 
хизмат қилиши мумкин.
Қурилиш пудрат шарт номасида консервация ҳолатида шарт номанинг 
бекор бўлиши билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар назарда тутилади: консер-
вация ҳақида ёзма огоҳлантириш, бажарилган ишлар учун тўловни амалга 
ошириш тартиби, тегишли далолатномани тузиш. Қоида тариқасида, кон-
сервация қилинган ҳолда қурилиш ишлари бўйича қабул қилиш-топшириш 
далолатномаси тузилиши лозим (680-модда ва унга шарҳга қаранг).
Шуни эътиборга олиш керакки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 
фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган 
объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланишни ва уларни 
қуришни қайтадан бошлаш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш хара-
жатларини ҳисобдан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сонли қарори билан 
тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугал-
ланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида Низомга 
мувофиқ белгиланган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish