Збекистон республикасининг


-модда. Пудрат объектининг тасодифан нобуд бўлиш ёки



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

667-модда. Пудрат объектининг тасодифан нобуд бўлиш ёки 
тасодифан шикастланиш хавфи
Агар пудрат объекти нобуд бўлса ёки шикастланса, объект қабул 
қилиб олингунга қадар унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан 
шикастланиш хавфи пудратчи зиммасида бўлади.


527
Шарҳланаётган моддада пудрат объектининг тасодифан нобуд бўлиши 
ёки тасодифан шикастланиш хавфи белгиланган.
Ушбу норма Ўзбекистон Республикаси ФК 175-моддасининг, мол-
мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонун 
ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
мулк эгасининг зиммасида эканлиги ҳақидаги нормани шарҳлайди. Шуни 
таъкидлаш лозимки, бу қоида императив тусга эгадир. Бунга кўра пудратчи 
ёки буюрт мачи материалларидан қурилиш амалга оширилишидан қатъий-
назар хавф пудратчи зиммасида бўлади. Шартномада кўрсатилган пред-
мет ёки объектнинг нобуд бўлиши, тасодифан шикастланиши буюрт мачи 
айбдор бўлиб, агар пудратчи олдиндан уни огоҳлантирган бўлса, бажа-
рувчи ундан сметада кўрсатилган барча тўловларини ундириш ҳуқуқига 
эгадир. Бундан келиб чиқадики, агар пудрат объекти нобуд бўлса ёки 
шикастланса, объект қабул қилиб олингунга қадар унинг тасодифан 
нобуд бўлиш ёки тасодифан шикастланиш хавфи пудратчи зиммасида 
бўлади. Шундан келиб чиқиб хулосага келиш мумкинки, пудратчининг 
таваккалчилиги ўзига хос хусусиятларга эга. Ушбу хавфни моҳияти шун-
дан иборатки бу объект тасодифан шикастланиш пайтида ёки уни нобуд 
бўлишида пудратчи буюрт мачидан бажарган ишлари учун ҳақ тўлашни 
талаб қилишга ҳақли эмас.
668-модда. Бажарилаётган ишларнинг
хавфсизлиги учун жавобгарлик
Бажарилаётган ишларнинг хавфсизлиги учун пудратчи жавобгар 
бўлади.
Ушбу моддада бажарилаётган ишларнинг хавфсизлиги учун пудратчи 
жавобгар бўлиши белгиланган.
Бу императив норманинг мазмуни шундан иборатки, барча ҳолатларда 
жавобгарлик пудратчига юклатилади. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига биноан истеъмолчи 
ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан 
радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар 
ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган 
бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, 


528
шунингдек унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берили-
шини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Товар (иш, хизмат)нинг истеъмолчи-
лар ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига 
доир талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. «Истеъмолчилар-
нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасида 
товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун 
мулкий жавобгарлик масалалари белгиланган. «Инвестиция фаолияти 
тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ барпо этилиши ва фойда-
ланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, 
экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга жавоб 
бермайдиган, юридик ва жисмоний шахс ларнинг ҳуқуқларини ҳамда 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга 
инвестиция киритиш тақиқланади. Таъкидлаб ўтиш керакки, қурилиш 
ишларининг хавфсизлиги ҳақидаги масалалар шунингдек Ўзбекистн 
Республикасининг Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан 
тасдиқланган СНиПлар билан ҳам тартибга солинади.
Шуни таъкидлаш керакки, республикамизда алоҳида «Қурилиш 
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс ларнинг жавобгарлиги 
тўғрисида»ги Қонун амал қилади. Жумладан, ушбу Қонунга мувофиқ, 
юридик шахс лар томонидан аҳоли пунктларини, бинолар ва иншоотларни 
режалаш ва қуриш бош режаларининг, лойиҳаларининг бузилиши, давлат 
стандартлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, техник шартларига, 
лойиҳалаш ва қурилиш, шунингдек бинокорлик материаллари ишлаб 
чиқариш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига 
бинолар, иморатлар, иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ёки конструк-
ция айрим элементларининг чидамлилиги, мустаҳкамлиги, пухталиги, 
ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, конструкциялари ва 
буюмларининг чидамлилик параметрлари пасайиши ва йўқотилишига 
сабаб бўлган тарзда риоя этилмаслиги, шунингдек объектларни қуриш 
ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган тартибини 
бузадиган хатти-ҳаракат қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик деб тан 
олинади.
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасида 
корхоналар ва объектларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишда, ишлаб 
чиқариш воситаларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза 


529
қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш назарда тутилган. Жумла-
дан, стандартлар, эргономика, меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоидалар 
ва меъёрлар талабларига жавоб бермайдиган ишлаб чиқариш бинолари 
ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ҳамда қайта қуриш, ишлаб чиқариш 
воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш, технологияларни 
жорий этишга, шу жумладан, хориждан сотиб олинганларини жорий 
этишга йўл қўйилмайди.
Ҳеч бир янги ёки қайта қурилаётган корхона, ишлаб чиқариш воси-
талари, агар улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белги-
лаган тартибда бериладиган хавфсизлик шаҳодатномасига эга бўлмаса, 
фойдаланишга қабул қилиниши ва ишга туширилиши мумкин эмас.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган корхоналар 
Ўзбекистон Республикасининг тегишли назорат идоралари берадиган фао-
лиятни амалга ошириш ҳуқуқини таъминловчи рухсатномани олдиндан 
тақдим этишлари шарт. Корхонанинг кўрсатилган рухсатномани олиш 
тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади.
Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчи-
лар соғлиғи ҳамда ҳаётига хавф туғдирувчи корхоналар фаолияти ёки 
ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш, улар меҳнат хавфсизлиги 
талабларига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар, Ўзбекистон Республи-
каси қонунларида белгиланган тартибда ваколатли идоралар томонидан 
тўхтатиб қўйилиши керак.
Йўл қўйиладиган энг кўп меъёрлари (концентрацияси) ишлаб 
чиқилмаган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтмаган зарарли 
моддаларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги — маҳсулотнинг, уни 
ишлаб чиқариш, ишлатиш (ундан фойдаланиш), сақлаш, ташиш, реа-
лизация қилиш ва утилизация қилиш жараёнларининг, бажариладиган 
ишлар, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳолати бўлиб, бунда инсоннинг 
ҳаётига, соғлиғига, атроф-муҳитга, юридик, жисмоний шахс ларнинг ва 
давлатнинг мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ йўл 
қўйилмайдиган хавф мавжуд бўлмайди (Ўзбекистон Республикасининг 
2009 йил 23 апрелдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги 
ЎРҚ-213-сонли Қонуни 3-моддаси).


530
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 
шаҳарсозлик фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, 
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талаб-
ларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди 
(Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги «Техник жиҳатдан 
тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ-213-сонли Қонуни 9-моддаси иккинчи 
қисми).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish