Мундарижа Contents № Мавзулар Бет Page



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/19
Sana12.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#546473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
A Handbook for U4 Operators

 
 
 



Машиналар кетма-кетлиги 
Sequence of machines 
 
Blowroom 
линияси 
турли 
хилдаги 
машиналарнинг 
кетма-кетлик 
билан 
жойлаштирилган тизими бўлиб, улар транспорт трубалари орқали бир-бири билан 
боғланган. Линиядаги хар бир машина ўз ўрнида энг оптимал ишлайди, линиянинг бошқа 
хар қандай жойига қўйилганида ушбу машина бундан кўра самарасизроқ ишлайди. 
Blowroom линиясининг йиғилиши хом-ашё тури, хом-ашё хусусиятлари, мусор миқдори, 
кирланиш миқдори, хом-ашё етказиб берилиши ва аралашмадаги хом-ашёнинг турли 
навлари сонига боғлиқ бўлади. 
Қуйидаги чизмада халқали ип йигирув корхонаси (4-фаза) даги барча босқичларда 
ишлатиладиган машиналар кетма-кетлиги берилган: 
 
 
 
 
 
 
Автоматик 
той очгич
BLENDOMAT 
Кўп 
функцияли
сепаратор
SP-MF 
Дастлабки 
тозаловчи 
CL-P 
Универсал 
аралаштирувчи 
MX-U 
Бегона 
жисмлар 
сепаратори
SP-FPU 
Тозаловчи
CL-C3 
Jossi 
Чангдан 
тозаловчи 
SP-DX 
Card 
TC-11 
 
SB-D22 
 
 
E-35 
 
 
E-50 
 
 
RSB D-45 
 
 
Marzoli FT6D 
 
 
K-46 
 
 
Autoconer 6 
 



Автоматик той очгич 
Automatic Bale Opener BLENDOMAT Trutzschler 
Blowroom даги харорат 23°С дан юқори, нисбий намлк эса 45-50% оралиғида бўлиши 
керак. Нам хаво хом-ашёни ёмон тозаланишига олиб келади, хаддан ташқари қуруқ хаво 
толаларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Лекин, бу ерда асосий масала хавонинг қандай 
холатдалиги эмас, асосий масала толаларнинг қандай холатда эканлигидир. Толалар хаво 
холатига мослашади. Толаларни мавжуд хаво холатига мослашиши учун толалар маълум 
бир муддатга шу хаво шароитига қўйиб қўйилиши керак бўлади. Агар совуқ хом-ашё 
омборида турган пахта ставкага олиб чиқилибоқ қайта ишлаш жараёнлари бошлаб 
юборилса, пахта толаларининг хаво холатига мослашиши юз бермайди. Пахта тойлари 
ишлатилишидан камида 24 соат (яхшиси 48 соат) олдин Blowroom да очилган холатда 
туриши керак. 
Blowroom линияси бошида автоматик той очгич (титгич) машинаси керак бўлади, 
ушбу машина прессланган пахтани эхтиёткорлик билан титиб, пахтани иложи борича майда 
бўлакларга бўлади.
Ушбу машина тўлиқ электрон равишда назорат қилинади ва хамма тойлардан хом-
ашёни, тойларнинг зичлиги ва баландлигидан қатъий назар, бир текисда чиқариб олади. 
Биринчи зонадаги ушбу турдаги машиналар қуйидагиларни амалга ошира олиши керак: 

Ставкадаги барча тойлардан хом-ашёни бир текисда чиқариб (титиб) олиш; 

Хом-ашёни бир текисда очиш (титиш); 

Хом-ашёни кичик бўлакларга очиш; 

Бир хил ўлчамдаги бўлакларни хосил қилиш; 

Бир ставкада мумкин қадар кўп тойларни қайта ишлаш; 

Бошқариш осон бўлиши; 




Қайта ишлашнинг бошидаёқ хом-ашёни аралаштириш. 
Машинанинг асосий вазифаси - ставкадаги пахта тойларидан бир текисда хом-
ашёни титиб олиб, қайта ишлашнинг кейинги босқичига узатишдир. 
Хом-ашёни кейинги босқичга етказиб берувчи труба ва иккита пастки релслар полга 
ўрнатилган бўлади. Релсларда орқа ва олдинга харакатланувчи шасси 180 градусга 
айланувчи башняни олиб юради. Ушбу башня хом-ашё тортиб олувчи қисмни ушлаб 
туради, хом-ашё тортувчи қисм тепа ва пастга кўтарилиб тушиши мумкин. Тойлардан хом-
ашёни автоматик равишда титиб олиш учун микропроцессор ўрнатилган. Қайта ишлаш 
даражаси ва хом-ашё етказиб беришнинг жами оғирлиги рақамли клавиатура ёрдамида 
қўлда киритилиши мумкин.
Тойлар машинанинг ўнг ва чап томонларига қўйиб чиқилади. Машина бир томони 
билан ишлаётган шароитда машинанинг нариги томонида янги ставка тайёрлаб турилиши 
мумкин бўлади. 
Турли хусусиятли тола хом-ашёсидан бир хил хусусиятли махсулот олиш кўплаб 
пахта тойлари толаларини тўлиғича аралаштиришни талаб қилади. Пахта тойлари шундай 
танланиши керакки, бунда бутун ставка бўйича ўзгармас ўртача кўрсаткичларга 
эришилиши керак, масалан, узунлик, мустахкамлик кўрсаткичлари ва бошқалар. Бунда 
кўрсаткичларнинг юқориги ва қўйи кўрсаткичлари олдиндан аниқланган бўлади. Бу нарса 
тойлар менежменти (bale management) нинг вазифасига киради. Ставкада ўртача 
кўрсаткичга эришиш учун хар бир тойнинг сифати бизга маълум бўлиши керак. Бугунги 
кунда ставка тайёрлаш учун махсус компьютер дастурлари мавжуд. 
BLENDOMAT машинаси соатига 2 тоннагача пахтани қайта ишлай олади, машина 
олдига қўйиладиган ставкага 200 тагача тойлар жойлаштирилиши мумкин. Машинанинг 
ишлаш кенглиги 2.3 метргача, ишлаш узунлиги эса 50 метргачани ташкил қилади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish