Тозаловчи
Cleaner CL-C3
Мазкур машина универсал аралаштирувчи машинага бирлаштириб қўйилган.
Универсал аралаштирувчи машина MX-U дан чиққан хом-ашё тозаланиш учун CL-C3 га
ўтади. Конвеер лентаси материални бир жуфт валикка етказиб беради. Кейин материал
чапга айланувчи валикка узатилади, бу валик материални яхши очилишини таъминлайди.
Ушбу валик материални кейинги, ўнг томонга айланувчи валикка ўтказади ва хоказо.
Материалдан ажратилган чиқиндилар доимо сўриб турилади. Биринчи валикдан охирги
валикка қараб валикларнинг тезлиги ошиб боради. Биринчи валикдан охирги валикка қараб
валиклардаги сим нозиклашиб боради.
Jossi
Ифлосликлардан холи ип ишлаб чиқариш асосий сифат мақсади хисобланади. Лекин
пахта толасини самарали тозалаш, бир вақтнинг ўзида, кўп миқдорда яхши толаларни
йўқотишни хам билдиради. Бунда хаттоки соч толасидек ўлчамдаги кичик ифлосликлар хам
аниқланиши керак ва тоза пахта толасини қолдирган холда фақат кераксиз материални олиб
ташлаш керак бўлади.
Jossi машинасида ўта сезувчан камералар ўрнатилган бўлиб, машинадан ўтаётган
пахта бўлакларидаги оқ рангдан бошқа барча нарсаларни аниқлайди ва уни чиқариб
ташлайди. Ажратилган материал машинанинг махсус қопига тушади.
Машинанинг самарадорли вақти-вақти билан лаборатория ходимлари томонидан
текшириб турилади. Бунда хар хил ўлчамдаги хар хил рангдаги маълум бир миқдордаги
рангли қоғозлар машина ичига ташланади ва ушбу қоғозлар машина томонидан чиқариб
юборилганидан кейин санаб кўрилади.
Cleaner CL-C3
13
Чангдан тозаловчи
Dust Separator SP-DX
Чангни олиб ташлаш осон иш эмас, чунки чанг парчалари тўлиғича хом-ашё
бўлаклари билан ўралган бўлади. Шунинг учун чангни сўриш жараёнида атрофдаги толалар
филтр вазифасини бажариб, чангларни тутиб қолади. Шу сабабли, чангларни сўриб олишда
хом-ашё бўлаклари қанча кичик бўлса, тозалаш интенсивлиги шунча юқори бўлади.
Чангдан тозалаш жараёни йигирувнинг барча босқичларида юз беради.
SP-DX машинаси хом-ашёдаги чангни чиқариб ташлайди. Чангдан яхшилаб
тозаланган ленталар ип ишлаб чиқариш жараёнида машиналарнинг оптимал ишлашини,
қайта ўраш машинасида, тўқиш жараёнларида узилишларнинг камайишини таъминлаб
юқори самарадорликка эришишга хиссасини қўшади.
Мазкур машина асосан решётка (3), материални етказиб берувчи (1 ва 2) хамда
материални кейинги машинага етказиб берувчи (4) қисмларни ўз ичига олган катта
камерадан иборат. Камеранинг ичида пахта хом-ашёси решёткага қараб хаво ёрдамида
пуфланади. Материал решёткага урилиб, пастга тушади ва чангдан тозаланиб, кейинги
босқич машинасига узатилади.
1.
Бу вентилятор материални CLEANOMAT дан сўриб олади.
2.
Етказиб берувчи 1.6 метрли тирқишдан материал ўтади.
3.
Пахта бўлакларининг решётка юзасига урилиши орқали чанг тозаланади.
4.
Материал сўриш системасига тушади ва кардинг машинасига юборилади.
5.
Ажратилган чанг доимий равишда сўриб борилади.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |