Сариқ + қизил чироқ ёниб-ўчиши
– йигирув машинаси тўхтаб
материал
келмаётганлигини билдиради.
Қизил чироқ ёниб-ўчиши
– материал келмаётганлигини билдиради.
Қизил чироқ ёниб туриши
– машина тўхтаганлигини билдиради.
Яшил ёниб туриши
– йигирувда съём бўлаётганлигини билдиради. Бунда машина
тежамкор режимга ўтади.
Сариқ чироқ ёниб туриши
– съём конвеери бўшатилаётганлигини билдиради.
Ўраш механизмидаги белгилар
Winding unit symbols and messages
Оператор иш жараёнида индикаторда кўрсатилган белги ва кодларга қараб мавжуд
муаммо ёки узилишларни бартараф этиб бориши керак.
42
Ўраш механизмидаги огохлантириш белгилари
Messages winding unit
№ Гурухи
No
Маъноси
Операторнинг вазифаси
1
AC
02
Парафин тугади
Янги парафин қўйинг.
2
AC
41
Ип таранглигини
таъминловчи
мосламада
муаммо
Қизил кнопкани босманг. Механикни чақиринг.
3
CL
02
Uster чанг ва
пухлардан тозалаш
белгиси
Uster оралиғини тозаланг, сўнг Uster даги ёниб
турган қизил чироқни босинг. Кейин асосий
қизил чироқни босинг. (Агар
шу холат
такрорланса, механикни чақиринг).
4
CY
03
Магазинда тиқилиш
Механикни чақиринг.
5
CY
20
Пастки ричагда
муаммо
Пастки ричаг учи ва сўрувчи трубасини тозаланг.
Агар ричаг яхши харакатланмаётган бўлса ёки
тозалагандан кейин муаммо хал бўлмаса
механикни чақиринг.
6
CY
24
Тозаловчи трубада
муаммо
Тозаловчи трубани пух ва чанглардан тозаланг.
Трубани яхши жойлашганлигини текширинг.
7
CY
25
Юқориги ричаг
сенсорида муаммо
Юқориги ричаг
сенсорини чанг ва пухлардан
тозаланг. Агар тозалаш қийинчилик туғдирса
механикдан ёрдам олинг.
8
CY
60
Ип улолмаслик
белгиси
Ип учини (бобинадан/шпулдан) топиб беринг.
Қизил кнопкани босинг.
9
CY
70/91
Конус яхши
жойланмаган ёки
конусда бошланғич
ўрам йўқ
Конусни жойлашганини текширинг. Конусга
бошланғич ўрамни қўлда бажаринг. Кейин қизил
чироқни босинг.
10
PA
06
Ўраш барабани
сенсорида муаммо
Қизил чироқни босинг. Такрорланса механикни
огохлантиринг.
11
PA
20
Конус йўқ ёки конус
сенсорида муаммо
Конусни жойлаштиринг, конусга қўлда
бошланғич ўрамни ўранг, қизил чироқни босинг.
Агар ипли конус бор холатда шу белги чиқса,
қизил чироқни босинг. Такрорланса механикни
чақиринг.
12
PA
45
Нотўғри съём
Машинани ўчиринг. Тўлган бобинани конвеерга
олинг. Бўш конус қўйиб бошланғич ўрамни
қўлда ўранг. Сариқ чироқни
босиб туриб
машинани ёқинг.
43
Брак шпуллар йўлаги тўлиб қолганида машинанинг сариқ чироғи ёниб ўчади.
Оператор машина монитори ёнидаги сариқ чироқни босиши керак. Шунда мониторда
қуйида кўрсатилган расм пайдо бўлади. Оператор расмдаги қизил билан кўрсатилган
рақамдаги шпулларни олиб, ўрнига бўш шпуллар қўйиб қўйиши керак.
Хар бир шпул
олинганидан кейин монитор ёнидаги сариқ чироқ босилади, экранда кейинги брак шпул
номери кўринади. Бу жараён барча брак шпуллар олиб ташлангунича давом этади.