Толаларни қайта тараш процесси.
Fiber combing process.
Толаларни қайта тараш процессида толали материал пахтадан хас-чўплар,
зарарланган калта толалар, туганаклар тараб ташланади. Қайта тараш машиналари
мураккаблиги туфайли улардан ўтадиган қайта тараш процесси хам мураккаб, толалар
тутамини алохида-алохида порцияларга бўлиб таралади. Агар тутам қисилган холда
таралмаса, пилта кам чиқади, чиқинди кўпаяди. Шунинг учун қайта тараш процессида
толалар тутамини бир гал олди учидан, бир гал орқа учидан таралади. Шу сабабли
машина даврий ишлайди. Тараб ажратилган калта толалар ва юмшоқ нуқсонлар тозаловчи
валик ёрдамида ажратилиб перфо барабан сиртига сўрилиб йигирилади ва умумий чиқинди
транспортировкаси тизимига узатилади. Қайта таралган толалар чўзиш асбобида чўзилиб,
пилта холида шакллантирилади ва пилта тахлагич ёрдамида тазга жойлашади.
25
Машинани юргизиш.
Starting the machine.
Е-35 дан чиқкан холстлар қайта тараш машинасига келтирилади. Аравачада 4
тадан 8 та холст қўйилади ва пастки 2 та оқ кнопка босилиб, бўш катушкалар машинадан
аравачанинг пастки этажеркасига олинади; сўнг юқоридаги 2 та оқ кнопка икки қўл билан
бирданига босилади ва холстли катушкалар машинага жойлаштирилади; оператор холст
учини холст йўналтирувчи доскага бир текисда теради; олдин қора кнопкани босиб (яъни
талчокни), сўнг зангори кнопкани босиб машинани ишга туширади.
Қайта таралган толалар паралеллаштирилиб чўзилиб, қўшилиб 1 та сифатли лента
махсулоти олинади. Қайта тараш тароғи минутига 500 маротаба тарайди. Машинада
юқориги тароғи, пастки тароғи, пастки тароғини тозаловчи сариқ шёткалари бор. Шёткадан
тозаланган калта толалар пастга, яъни трубага хаво орқали сўрилади. Шётка тозалаш
давомида емирилади ва механик шёткани юқорига кўтариб туради ва қотиради. Машина
градусини 24 да тўхтатиш керак. Сариқ ключ билан очилганда хам машинани олдин 24° га
келтириб кейин ключ билан ечамиз. Машина градуси 24 га қўйиб очилмаса, сариқ ключ
билан очилганда ишчи қисмлари зўриқиш туфайли синишга олиб келади.
Чўзиш приборидан ленталар ўтишини назорат қилинг, ленталар темир цилиндрни
(пресобарни) остидан ўтиши керак. Агар цилиндр устидан ўтса, ишланган лента брак
хисобланади. Лента ажраткичлардан ленталар тўғри ўтиши керак. Чўзиш приборининг
вазифаси қўшилган ленталарни чўзиб 1 та лента хажмига тенг бўлган лентани хосил қилиш.
Машина номерига қараб тазни хам шу номер билан бир хилда машинага жойланади. Таз
айлантирувчи тарелка тазни бир меъёрда айлантиради. Лента воронкадан ўтиб лента
укладчик ёрдамида тазга тахланади.
Тазга белгиланган узунликдаги лента ўралиб бўлгач, сариқ чироқ ўчиб ёнади. Агар
сариқ чироқ ёниқ турса, машина тўхтаб турганлигини билдиради.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |