Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова


XIX асрдан бошлаб қўриқхоналар, миллий боғлар, буюртмахоналар  ташкил қилиш фаолияти жадаллашган. Қўриқхона



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

 XIX
асрдан бошлаб қўриқхоналар, миллий боғлар, буюртмахоналар 
ташкил қилиш фаолияти жадаллашган.
Қўриқхона
деганда инсоннинг ҳар қандай хўжалик фаолияти 
тақиқланган, табиат комплекси асл ҳолида сақланадиган ҳудудларга айтилади.
Миллий боғларда
табиатдан фойдаланиш, аҳоли дам олиши учун 
шароитлар ҳам мавжуддир.
Буюртмахоналарда
қисман муҳофаза ёки тўлиқ муҳофаза таъминланиши 
мумкин. Бундай алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларда йўқолиб бораётган 
ноёб ўсимлик ва ҳайвонлар, табиат комплекси муҳофаза қилинади. 
Ислом динида қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилишга эътибор 
қаратилган ва 
«хайма
» деб аталадиган одат қадимдан маълум. Бунда ҳеч кимга 
қарашли бўлмаган ҳудудлар муҳофаза қилинади ва у ерларни ўзлаштириш ман 
қилинади. Пайғамбаримиз(С.А.В) замонларида Макка ва Мадина шаҳарлари 
ичидаги ва ён атрофидаги дарахтлар, қушлар, ўт-ўланлар муҳофазага олинган. 
Бу қонунни бузган кишининг қуроли тортиб олиниб, қаттиқ танбеҳ берилган.
Инсон томонидан бузилмаган ҳудудлар «
харам»
деб номланган ва ундай 
ерлар фақатгина алоҳида рухсат билан ўзлаштирилган. «
Хайма
» ва 
«харам
» 
тамойиллари табиатни муҳофаза қилишда юқори салоҳиятга эгадир. Ушбу 
ҳудудлар қуйидаги сабабларга кўра қийматга эгадир: 
-бузилган ерларни тиклаш имкониятини беради; 
-биологик хилма-хилликни сақлайди; 
-сув айриғичлар ва дарё хавзаларини асрайди; 
-сайёҳлар учун аҳамиятга эга. 


88 
Ноёб ва йўқолиб бораётган турларнинг муҳофазасига эътиборни 
кучайтириш учун 1966-йили Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи 
томонидан халқаро «Қизил китоб» ташкил қилинган. Алоҳида давлатлар ўз
«Қизил китоби»га эга. «Қизил китоб» фақатгина хатар даракчиси бўлмай, балки 
муҳофаза ҳаракатларининг дастури ҳамдир. Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза 
қилиш фақатгина турли давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик йўли билангина 
муваффақиятли олиб борилиши мумкин. Кўчиб юрувчи ҳайвонлар, Дунё океани 
ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, чегаралараро дарёларда яшовчи ўсимлик ва 
ҳайвонлар давлатлараро келишув йўли билан муҳофаза қилинади. 1992-йили 
Рио-де-Жанейрода 
«Биологик 
хилма-хилликни 
сақлаш» 
халқаро 
Конвенциясининг имзоланиши бошланган ва ҳозирда бу конвенцияга дунёдаги 
170 дан ортиқ давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам қўшилган. Ўсимлик ва 
ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш алоҳида махсус халқаро 
ва миллий даражадаги қонунлар орқали назорат қилинади.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish