Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

Ўсимликлар
Ер юзидаги ҳаётнинг асоси ҳисобланади. Сайёрамизда 500 
мингдан ортиқ ўсимлик турлари мавжуддир. Ўсимликларнинг табиат ва инсон 
ҳаётидаги аҳамиятига кўра бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Сув 
ўсимликларидан инсон кам фойдаланади, лекин улар табиатда кислород ва 
озуқа манбаи ҳисобланади. Сувларнинг нефть маҳсулотлари ва оқовалар билан 
ифлосланиши сув ўсимликларига зарар етказади ва муҳофаза чораларини 
кўришни талаб қилади.
Тупроқ ўсимликлари- бактериялар, айрим қўзиқоринлар ва сув ўтлари
тупроқнинг унумдорлик хусусиятига таъсир кўрсатади, организмлар 
қолдиқларини парчалайди. Тупроқларнинг саноат ва маиший чиқиндилар билан 
ифлосланиши оқибатида ўсимликларни муҳофаза қилиш зарурати келиб чиқди. 
Турлар сони энг ками ер ости ўсимликлари бўлиб, улар асосан 
бактериялардан иборат ва 3 км гача ва ундан ортиқ чуқурликларда учрайди.
Ер усти ўсимликлари турларга энг бой, шунинг билан бирга энг кўп 
ишлатиладиган ва инсоннинг кучли таъсири остидаги ўсимликлардир 
Ислом динида ўсимликни экиш ва уни ҳосил бергунича парваришлаш 
ибратли амаллардан ҳисобланади ва албатта тақдирланиши қайд этилади. 
Кимдир дарахт ёки экин экса ва унинг ҳосилидан инсонлар, ҳайвонлар ва 
қушлар баҳраманд бўлса, у киши ҳатто вафотидан сўнг ҳам кўплаб савобга эга 
бўлади.
Ер юзидаги яшил ўсимликлар продуцент(автотроф) организмларга киради 
ва биосферада моддаларнинг айланма ҳаракатида асосий рол ўйнайди. 
Ўсимликлар фотосинтез жараёни натижасида ҳаводан карбонат ангидрид газини 
ютиб, йилига 5·10
11
тонна кислород чиқаради ва 200 млрд. тоннага яқин
органик маҳсулот яратади. Инсон ва ҳайвонлар ҳаётида асосий озуқа ва 
кислороднинг манбаи бўлган ўсимликларнинг аҳамияти катта. 30 мингдан 
ортиқ ўсимлик турлари йўқолиб кетганлиги қайд қилинади. Мавжуд 300 
мингдан ортиқ юксак ўсимликларнинг 2500 туридан доимий, 20 мингга яқин 
турларидан эҳтиёжларга қараб фойдаланилади. Инсон ҳаётида доривор 
ўсимликлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Шаҳарларда яшил ўсимликлар ҳавони 
тозалайди, кишиларга эстетик завқ беради, далаларни шамоллардан химоя 
қилади. Ўсимликлар ҳавони тозалайди, тупроқларни емирилишдан сақлайди, 
ёғинларни ушлаб қолади ва дарёларни сув билан бир маромда таъминлайди, 
кишиларга эстетик завқ беради.
Биосфера биомассасининг энг катта қисми-98,7 фоизи ўрмонларда 
тўпланган. Ўрмон биоценозининг ҳамма компонентлари ўзаро ва атроф муҳит 
билан yзвий боғланган. Ўрмонларда қимматли ҳайвон ва ўсимлик турлари 
жамланган. Ёғочдан инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган 20 мингга яқин турли 
маҳсулотлар олинади.
Инсоннинг ўсимликларга ижобий ва салбий таъсири бўлади. Ўрмонларни 
тиклаш, кўкаламзорлаштириш, ўсимликларининг навларини яратиш ва 
бошқалар ижобий таъсирга киради. Инсоннинг салбий таъсири оқибатида 
охирги ўн минг йил ичида сайёрамиздаги ўрмонларнинг катта қисми йўқ 


85 
қилинган, кўплаб қимматли ўсимлик
турлари йўқолиб кетган. Ўрмонларнинг 
майдони 62 млн. км
2
дан 40 млн. км
2
(1994)гача қисқарган. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish