Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

Ҳайвонларда сув баланси 
Ҳайвонлар сувни 3 хил йўл билан қабул қилади: ичиш йўли, ҳўл овқатни 
қабул қилиш ҳамда метаболизм жараёнида, яъни ёғ, оқсил ва углеводларнинг 
парчаланиши натижасида ҳосил бўлган сувдан фойдаланиш билан биргаликда 
чиқарилади. 
Ҳайвонлар сувни тери ва нафас органлари орқали буғлантириш, буйрак 
орқали фильтрлаш, ҳамда ҳазм қилинмаган овқат қолдиклари билан биргаликда 
ташқарига чиқариш йўли билан йўқотади. 
Ҳайвонларда сув йўқотиш, сув қабул қилиш орқали тўлдириб турилиши 
керак. Очликдан кўра, сув йўқотиш ўлимга тезроқ олиб келади. Қурғоқчилик 
шароитида ҳайвонлар сув манбаларидан узоқда яшай олмайди. қушлар ҳам 
сувсиз яшай олмади. Кўп ҳайвонлар сув ичмай яшашлари мумкин, чунки улар 
сувни ҳўл овқат орқали қабул қилади. Ҳаво намлиги ҳам ҳайвонлар учун жуда 
зарур, чунки намлик катта бўлганда уларнинг танаси орқали буғланадиган сув 
миқдори камаяди. 


28 
Ҳайвонларнинг сув экологик омилига нисбатан муносабати бутун З та 
гуруҳга бўлинади.
1. Гигрофиллар, сувни яхши кўрувчилар, буларга қон сўрувчи чивинлар 
мисол бўлиши мумкин. 
2. Мезофиллар — намликда учровчи ҳайвонлар —ҳашаротлар. 
3. Ксерофиллар — қуруқ жойларда яшовчи ҳайвонлар чўл — 
чигриткаси, чўл қўнғизи ва бошқалар. 
Шундай қилиб сув экологик омили энг асосий омиллардан бўлиб, барча 
организмлар таркибига киради ҳам ўсимлик ва ҳайвонларнинг ер юзида 
тарқалишини белгиловчи асосий омил бўлиб ҳам ҳисобланади. 
Эдафик омилнинг ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаётидаги роли 
 
Ҳайвонот ва ўсимликлар ҳаётида ҳар хил иқлим омиллари билан бир 
қаторда тупроқ шароити ҳам муҳим рол ўйнайди. Эдафик омил "Эдафос" — 
грекча тупроқ омилини билдиради. 
Тупроқ организмларининг сув муҳитидан қуруқликка чиқишида нормал 
шароит яратиб берган муҳит ҳисобланади. Эдафик омил бошқа экологик 
омиллардан ўзининг характерли томонлари билан ажралиб туради. Биринчидан, 
иқлим омилларидан фарқ қилиб, у организмларга фақат таъсир қилиб 
қолмасдан, кўпгина микроблар, ўсимликлар ва ҳайвонлар учун яшаш муҳити 
яратувчи омил бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, у тоғ
жинслари, иқлим, 
органик дунё билан кишилик жамияти орасида бир —бирига таъсир қилувчи 
динамик маҳсулот ҳамдир. 
Учинчидан, эдафик омилнинг ўзига хос характери шундаки, у абиотик ва 
биотик омиллар чегарасида туради. Шунинг учун уни тупроқшунослар биокос 
модда дейишади. 
Тупроқ омили турли жойларда турлича бўлиб, у доимо ўзгариб туради. У 
В. Докучаев аниқлаган қонуниятлар асосида кенг географик масштабда 
минтақалар ўзгаришига хос ўзгаради. 
Тупроқлар 3 фазали тузилиши билан ўзаро фарқланади, чунки у қаттиқ, 
жинслар, сув ва ҳаво фазаларидан иборат. Экологик нуқтаи назардан, унда 
қуйидаги элементларни ажартиш керак—унинг минерал ва органик қисми, 
сувли эритмаси, тупроқ ҳавоси, микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар. 
Унинг органик қисми — ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиқларидан ҳосил 
бўлади. Органик моддаларнинг миқдори унинг ҳосилдорлигини белгилайди. 
Тупроқда жуда кўп миқдорда микроорганизмлар мавжуд. Масалан, 1 г ҳосилдор 
тупроқда 2 миллиардга яқин бактерия, бир неча миллион актиномицетлар ва 
замбуруғлар, юзлаб бошқа микроорганизмлар, ҳамда яшил сув ўтлари бор. 
Тупроқдаги хлорофилсиз организмларнинг роли ҳам катта, улар органик 
ва анорганик моддаларни ўсимликлар учун ўзлаштиралдиган ҳолатга келтиради. 
Тупроқ баъзи умуртқали ҳайвонлар учун яшаш муҳити бўлиб хизмат 
қилади. Унда сув ва қурғоқда яшовчи, судралиб юрувчилар, ҳамда кўпгина 
қушлар яшайди. 


29 
Тупроқ экологик омили ўсимликлар учун ҳам муҳимдир. 
Биринчидан, у таянч воситаси ҳисобланади, иккинчидан ўсимликлар 
тупроқдан сув ва унда эриган минерал тузларни ўзлаштиради. Ўсимликка 
тупроқнинг механик ва кимёвий таркиби, ҳамда микрофлораси жуда катта 
таъсир кўрсатади. 
Тупроқнинг механик таркиби ҳар хил бўлиб, у қумлик тупроқ, лой 
тупроқ, қумлоқ, тупроқ ва ҳоказоларга бўлинади. 
Тупроқдаги ўсимлик учун муҳим бўлган кимёвий элементларга 
қуйидагилар киради: азот, фосфор, калий, магний, олтингугурт, темир ҳамда бир 
қатор микроэлементлар- мис, бор, цинк, молибден ва бошқалар. Бу 
элементларнинг модда алмашинувида роли катта ва бири иккинчисининг 
ўрнини боса олмайди. Озуқа запасига бой бўлган тупроқларда эутроф 
ўсимликлар учрайди. Озуқага кам бўлган тупроқларда олигатроф ўсимликлар 
учрайди. Ўртача озуқали тупроқларда мезотроф турлар учрайди. 
Сайёрамизнинг 25% ерлари ҳар хил миқдорда шўрланган. Ўсимлик учун 
энг зарарлиси бу осон эрийдиган тузлар — ош тузи, магний хлорид. CaSO
4

MgSO
4
, CaCO
3
булар нисбатан зарарсизроқ, чунки улар қийин эрувчи тузлар. 
Тупроқ таркибида кўп миқдорда тузлар учраса, ўсимликнинг осмотик 
босими кўтарилиб унинг сув билан таъминланиши бузилади ва у захарланади. 
Кучли шўрланиш оқсил моддалари синтезланишини секинлаштиради, 
ўсиш жараёнини сусайтиради, тупроқ микроорганизмларининг ўлишига ҳам 
олиб келади, Нам ҳаволи иқлим шароитидаги тупроқларнинг доимо ёмғир 
сувлари билан ювилиши натижасида уларда тузлар тўпланмайди. Уларнинг сув 
ва туз режими бошқача бўлади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish