Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар


Деворнинг айрим участкаларини қайтадан териш



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

 Деворнинг айрим участкаларини қайтадан териш. 
Дарзлар миқдори катта бўлганда деворнинг юк кўтариш қобилиятини тиклаш 
учун, унинг заиф участкалардаги бутун терма янгисига алмаштирилади. 
Деворларнинг айрим участкаларини қайта теришнинг уч варианти мавжуд: 
- кўп қаватли биноларда ораёпмаларни тўлиқ алмаштирган ҳолда бинони 
комплекс капитал таъмирлаш жараёнида ғиштли деворларнинг айрим участкалари 
ҳам қайта терилади (4.1-расм); 
- юк кўтарадиган ғишт деворларнинг айрим участкалари уларга таянган 
ораёпмалар сақланган ҳолда қайта терилади (4.2-расм); 
- ғишт деворларнинг юқори қисмидаги термани сақлаган ҳолда уларнинг айрим 
участкалари қайта терилади (4.3-расм). 


67 
 
 
4.2-расм.
 Турар жой биносини комплекс 
капитал таъмирлаш пайтида ўрта бўйлама 
девор участкасини қайта териш бўйича 
лойиҳавий ечим намунаси. 
а – режа; б – кесим 
Изоҳ: Штрихланган участка тўлиқ бузиб 
ташланади ва янгидан тикланади. Мавжуд 
қаватлараро ораёпмалар тўлиқ олиб ташланади, 
янги ораёпмалар бошқа белгиларда монтаж 
қилинади. 
4.2-расм. 
Мавжуд ораёпмалар сақланган ҳолда ўрта бўйлама девор участкасини қайта 
теришда вақтинчалик маҳкамламаларни ўрнатиш. 


68 
 
4.3-расм. 
Мавжуд ораёпмаларни сақлаган ҳолда девор участкасини қайта теришга оид 
ишларни ташкил қилишнинг умумий схемаси. 
1 – кўчма қабул қилиш майдончаси; 2 – электр лебёдка; 3 – инвентар металл тиргакларга 
ўрнатилган ҳавозалар (подмости); 4 –звеноли ахлат йиғгич; 5 – қабул қилувчи металл бункер. 
Бинони комплекс капитал таъмирлаш жараёнида кўп қаватли ғиштли деворлар 
участкаларини барча ораёпмаларни алмаштирган ҳолда бузиш қаватма-қават 
юқоридан пастга қараб ораёпмаларнинг демонтажи билан биргаликда амалга 
оширилади, янги терма эса, аксинча, янги ораёпмалар монтажи билан биргаликда 
пастдан юқорига қараб кўтариб борилади. Деворларнинг эски ғишт термасини 
бузиш пневматик болғалар ёрдамида амалга оширилади. Терманинг юқори 
қаватларини бузишда тўсиқли инвентар ҳавозалар (подмости) ўрнатилади. Бунда 
деворларнинг эски термаси сақланган участкаларда қандай терма тизими қабул 
қилинган бўлса, янги ғишт термасида ҳам худди шундай тизим сақланади. 
Ораёпмаларни алмаштирмай туриб юк кўтарувчи ғишт деворларни қайта 
теришдан аввал, кўп ярусли вақтинчалик маҳкамламалар ўрнатилади, шу йўл билан 
сақланиб қолаётган барча ораёпмалар оғирлиги таъмирлаш вақти давомида уларга 
ўтади. Вақтинчалик маҳкамламалар янги терманинг охирги яруси териб 
бўлинганидан сўнг камида 5 кун ўтгач йиғиштириб олинади. 


69 
Ғишт деворларни қайта териш ишларини бошлашдан аввал девор 
деформациясини келтириб чиқарган сабаблар бартараф этилиши лозим. 
Деформацияга учраган участкада ўзидан юқорида жойлашган девор вазнини 
енгиллатиш учун, шикастланган жойнинг юқори қисмида деворнинг икки томонида 
ариқчалар ўйилиб, уларга юк кўтарувчи тўсинлар ўрнатилади. Тўсинлар деворнинг 
энг заиф томонидан бошлаб ўрнатилади. Ариқчалар кўндаланг терилган ғишт 
қаторининг тагидан пневматик отбойка болғаси ёрдамида уриб ўйилади, бунда 
деворнинг техник ҳолати синчиклаб назорат қилиб борилади. Деворнинг иккинчи 
томонидан ариқчалар ўйиш ва уларга тўсинларни жойлаш ишлари биринчи 
томондаги тўсинлар ўрнатилганидан кейин камида уч кун ўтиб бажарилиши лозим. 
Ариқча узунлиги қайта терилаётган участка узунлигидан 50 см га ортиқ бўлиши 
керак. Тўсинлар ва ғишт термаси ўртасидаги вертикал тор тирқишлар эластик 
цемент қоришмаси билан тўлдирилади, тўсин усти ва терманинг остки юзаси 
ўртасидаги тор тирқишлар қаттиқ цемент қоришмаси билан тўлдирилади. Иккала юк 
кўтарувчи тўсин бир-бири билан болтлар воситасида бирлаштирилиши лозим. 
Агар деворлар юкни ўзига қабул қилувчи тўсин ўрнатилмай туриб бузилса, бу 
ҳолда улар узунлиги 1,5 м дан ошмаган алоҳида қамровларга бўлиб бузилади. Юкни 
ўзига қабул қилувчи тўсинлар таъмирлашдан кейин ғишт термасининг ичида 
қолдирилади. Янги терма қуруқ ва иссиқ кунда кўтарилганда, ғиштлар теришдан 
олдин намланиши керак. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish