65
1-Илова
Ақлий ҳужум
1.
Сувок ишларини олиб бориш технологиясини айтинг.
2.
Сувок коришмаси кандай тайерланади?
3.
Девор юзаларини пардозлаш ишларини биласизми?
2-Илова
Маъруза
Деворларни таъмирлашга оид умумий қоидалар
Тошдан қурилган деворлар, девор оралиқлари,
перемичка ва устунларни
таъмирлаш ва кучайтириш деганда, тош термасининг талабдаги мустаҳкамлигини
таъминлаш мақсадида шикастланган конструкцияларни кучайтириш ёки қайта
териш, шунингдек деворлар вертикал ҳолатдан оғган ҳолларда уларни кучайтириш
кўзда тутилади.
Ғишт деворли биноларда деворлар бир неча сабабларга кўра шикастланиши
мумкин. Аввалам бор, бунинг сабаби ғишт термасининг ёмғир ва ерости сувларидан
намланишидадир. Деворлар ва фундаментлар орасида гидроизоляция йўқ бўлса ёки
у
талабга жавоб бермаса, бунда сувлар капиллярлар бўйича деворларга сингиб
боради. Бундан ташқари асоснинг нотекис чўкиши, ташқи об-ҳаво ҳароратининг
таъсири, материалларнинг етарли даражада мустаҳкам эмаслиги деворларда дарзлар
пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Девордаги айрим дарзлар, агар улар тош ёки ғишт терманинг умумий ҳолатига
ҳавф солмайдиган (яъни вақт ўтиши билан катталашмайдиган) бўлса, бу ҳолда
таъмирлаш пайтида улар яхшилаб тозалаб ювилганидан кейин, қоришма
билан
тўлдириб
суваб
қўйилади.
Термани
таъмирлаш
билан
бир
пайтда
шикастланишларни келтириб чиқарган сабабаларни ҳам бартараф этиб кетиш керак.
Деворларнинг майда дарзлар тармоқлари билан қопланган ёки катта
чуқурликдаги якка-ёлғиз дарзлар ҳосил бўлган жойларида уларнинг юк кўтариш
қобилиятини тиклаш ва уларни кучайтиришга эришиш учун, бундай жойлар қайта
66
терилади. Бунда эски термада қўлланган қоришмадан маҳкамроқ бўлган янги
қоришма қўлланиши керак.
Дераза ва эшик ўринлари ҳамда бошқа кесимлар орасидаги оралиқ деворларни
кучайтиришга қуйидаги йўллар билан эришиш мумкин: оралиқ деворларни цемент
қоришмасида тўлиқ ёки қисман қайта териш йўли
билан дераза, эшик ва бошқа
кесимлар эни камайтирилади ва бунинг ҳисобига оралиқ деворлар кесими
кўпайтирилади; ғиштлар ўрнига темир-бетон колонналар ҳам ўрнатиш мумкин.
Бинонинг ғиштли перемичкаларини кучайтириш қуйидагича амалга
оширилади:
-перемичкаларнинг юк кўтариш қобилияти кўп миқдордаги очиқ дарзлардан
шикастланган ҳолларда, перемичкалар қисман ёки тўлиқ қайта
терилади;
-ғиштли
перемичкалар
металл
ёки
темир-бетон
перемичкаларга
алмаштирилади;
-дарзлар ва тешиклар цемент қоришмаси билан тўлдирилади.
Вертикал ҳолатдан оғган деворларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун,
уларнинг ораёпмалар билан кесишган жойлари махсус пўлат тортқичлар ва
накладкалар билан боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: