ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
16
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
(масалан, бир иш юритувида бир нечта талабларнинг бирлаштирилиши, суд жа-
раёни иштирокчиларининг кўплиги, қўшимча ҳажмдаги далилларнинг талаб
қилиб олиниши ва уларни текшириш, ишга мутахассисларни жалб қилиш, суд
топшириқларини юбориш зарурати ва ҳ.к.).
14. Қонунга кўра иш апелляция, кассация тартибида кўрилаётганда қуйи-
дагилар аниқланиши лозим:
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ
текширган-текширмаганлиги;
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
исботланган-исботланмаганлиги;
суднинг ҳал қилув қарорида, ажримида, қарорида баён этилган хулосалар иш
ҳолатларига мувофиқлиги;
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган-бузилмаганлиги, улар
тўғри қўлланилган-қўлланилмаганлиги;
биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари қонун
талабларига мувофиқлиги.
Апелляция, кассация инстанцияси суди ФПК 396, 416-моддаларига мувофиқ
биринчи инстанция суди суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ
ҳажмда текширади.
Шикоят (протест) важларидан қатъи назар, ишда иштирок этувчи шахслар-
нинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текши-
риш деганда, биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари
аниқланганлигини, моддий ва процессуал нормалар тўғри қўлланилганлигини
текширишни тушунмоқ лозим. Шикоят (протест) важларидан қатъи назар, апел-
ляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш
қоидалари бўйича кўришга ўтиш, иш бўйича иш юритишни тугатиш ёки аризани
кўрмасдан қолдиришга асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди.
15. ФПК 377-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар
аниқланганда, апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция
судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтади ва бу ҳақда асослантирил-
ган ажрим чиқаради.
Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш
ҳақидаги ажрим билан шикоят (протест) берилган суд ҳужжати бекор қилинмайди
ва бу ажрим ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги сабабли,
унинг устидан шикоят (протест) берилмайди.
16. Апелляция, кассация инстанцияси суди холислик ва беғаразликни сақлаган
ҳолда тарафларга ўз процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишлари
учун зарур шароит яратиб бериши шарт.
Апелляция, кассация инстанцияси судида ишнинг кўрилиши коллегиал тарзда,
Do'stlaringiz bilan baham: |