Одил судлов /2019 Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/65
Sana21.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#53538
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65
Bog'liq
odil-sudlov-1-son-2019

ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
18
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
Шуни инобатга олиш лозимки, асослантирилган ажрим тузилиши кейинга 
қолдирилган ва суд мажлисида унинг хулоса қисми эълон қилинганда, апелля-
ция, кассация инстанцияси судида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс-
лар асослантирилган ажрим билан қачон танишишлари мумкинлигини тушунти-
риши шарт.
Апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг хулоса қисмида ФПК 
399, 419-моддаларида белгиланган ваколатлар доирасида ишни шикоят (протест) 
бўйича кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, зарур ҳолларда эса, суд хара-
жатлари тақсимланиши кўрсатилиши керак.
Апелляция, кассация инстанцияси суди қабул қилинган ажримни ўқиб эшит-
тирганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига ту-
шунтириши шарт.
21. ФПК 375-моддасига мувофиқ суд ҳужжатини апелляция, кассация тарти-
бида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади: 
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг 
исботланмаганлиги;
3) суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига 
мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ҳуқуқ нормаларининг ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бу-
зилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Қонунга кўра, мазмунан тўғри бўлган суд ҳужжати фақат расмий, яъни ишни 
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлмаган асослар (масалан, суд музокарала-
рини ўтказиш тартиби бузилганлиги, давлат божи асоссиз камайтирилганли-
ги ёки кечиктирилганлиги ва ҳ.к.) бўйича бекор қилинишига йўл қўйилмайди. 
Йўл қўйилган қоидабузарлик расмий эканлиги тўғрисидаги масала апелляция, 
кассация инстанцияси суди томонидан ҳар бир муайян ҳолда, ишнинг ҳақиқий 
ҳолатидан келиб чиқиб аниқланади.
22. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш деганда, биринчи 
инстанция суди томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонун 
ҳужжати қўлланилмаганлиги ёки қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ёки бошқа 
қонун ҳужжати қўлланилганлиги, қонуннинг ёки бошқа қонун ҳужжатининг 
нотўғри талқин қилинганлиги тушунилади. 
Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилиши ёки 
нотўғри қўлланилиши фақат ишни нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлсагина, 
ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни бекор қилишга асос бўлади.
23. ФПК 399, 419-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси 
суди қуйидагиларга ҳақли:
1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ишни янгидан кўриш учун ўтказмасдан ҳал қилув қарорини, қарорни 



Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish