Одил судлов /2019 Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/65
Sana21.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#53538
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65
Bog'liq
odil-sudlov-1-son-2019

ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
13
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгиланган. Жумладан, 
қуйидагилар устидан апелляция, кассация тартибида шикоят (протест) берил-
майди:
1) суд буйруғи;
2) қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги 
ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган, шунингдек иш муҳокамасини кейин-
га қолдириш ҳақида, шу жумладан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича 
эр-хотинга ярашиш учун муддат тайинланиши муносабати билан чиқарилган би-
ринчи инстанция судининг ажримлари.
7. ФПК 386, 406-моддаларида апелляция, кассация шикояти (протести)нинг 
мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, биринчи инстан-
ция суди шикоят (протест) берувчи шахс томонидан уларга риоя этилганлигини 
текшириши шарт.
Мазмуни ФПК 386, 406-моддалари талабларига жавоб бермайдиган шикоят 
(протест), шунингдек давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмаган шикоят 
камчиликларини бартараф қилиш учун муддат берилган ҳолда, судьянинг ажри-
ми билан ҳаракатсиз қолдирилади. Кўрсатилган муддат шикоят (протест)нинг 
камчиликларини бартараф этишнинг реал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 
тайинланиши лозим.
Ажримда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилган-
да, шикоят (протест) дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади, 
акс ҳолда, шикоят (протест) берилмаган ҳисобланиб, қайтарилади ва бу ҳақда 
судья томонидан ажрим чиқарилади. 
Қонун тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ҳал қилув қарори 
нусхасини топшириш фактини апелляция, кассация шикояти (протест) бериш 
ҳуқуқини амалга ошириш муддати билан боғламаслиги сабабли, ҳал қилув 
қарорининг нусхасини олгандан сўнг «асосий» шикоят (протест) тақдим этили-
шини кўрсатиб, «дастлабки» апелляция шикояти (протести) берилиши қонунда 
назарда тутилмаганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
8. Қонунга мувофиқ шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришлар (эъти-
розлар) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этиш ишда иш-
тирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқи бўлганлигини инобатга олиб, уларни биринчи 
инстанция судига тақдим этилмаганлиги ишни апелляция, кассация инстанцияси 
судига юборишга тўсқинлик қилмайди.
Шикоят (протест) юзасидан тушунтиришлар (эътирозлар) иш апелляция, кас-
сация инстанцияси судига юборилгандан сўнг келиб тушса, улар тегишли инс-
танция судига юбориш билан бирга нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга 
ҳам юборилади.
9. ФПК 393, 413-моддалари талабларига кўра, апелляция, кассация шикояти 
берган шахс апелляция, кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига 



Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish