К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Меҳнат иқтисодиёти 
фанининг предмети
- инсоннинг меҳнат жараёнидаги мақсадга мувофиқ 
инновацион фаолияти, деган хулоса келишимиз мумкин. Шу билан бирга 
хорижлик 
тадқиқотчилар 
Р.Эренберг 
ва 
Р.Смитнинг 
“Меҳнат 
Пол Ховард Дуглас (инглизча: Paul Howard 
Douglas; 1892—1976) — америкалик иқтисодчи, 
“Кобба-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси” 
назариясининг ҳаммуаллифи, АҚШ иқтисодий 
ассоциациясининг президенти. 
Асосий асарлари:
Дуглас П. Қўшма Штатларда реал иш ҳақи (Real 
Wages in the United States, 1930) 
Дуглас П. Иш ҳақи назарияси (The Theory of Wages, 1934) 
Дуглас П. Миллий ҳукумат иқтисодиёти (Economy in the National 
Government, 1952)


65 
иқтисодиёти”
– бу меҳнат соҳасида меҳнат бозори амал этиши”
1
деган 
таърифи ҳам аҳамиятга молик. 
Меҳнат иқтисодиёти фанининг объекти
– меҳнат, яъни инсоннинг 
моддий неъматлар яратиш ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган 
мақсадга мувофиқ инновацион фаолиятидир. Амалиётда меҳнат 
муаммолари чуқур ихтисослашган. Меҳнатда юқори натижаларга эришиш 
учун фақат иқтисодий мезонлардангина эмас, балки “рақамли иқтисодиёт” 
ижтимоий омиллардан кенг миқёсда фойдаланиш зарур. Инновацион 
меҳнат шароитлари, меҳнатни ташкил этиш, моддий рағбатлантириш каби 
категориялар фақат иқтисодий хусусиятларга эмас, айни пайтда ижтимоий 
хусусиятларга ҳам эгадир.
Ғарбдаги ривожланган давлатларда 
“Меҳнат иқтисодиёти” (“Labor 
economics”)
фанида позитив иқтисодий назарияга хос бўлган ёндашувлар 
кузатилади. 
Бугунги инновацион ривожланиш даврида ўзини тутиш (хулқ) 
иқтисодиёти йўналиши ҳам шаклланди. Иқтисодий хулқ назариясига 
қўшган ҳиссаси учун АҚШлик 
Ричард Талер
2017 йилги иқтисод бўйича 
Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Хулқ иқтисодий назарияси – бу алоҳида шахслар ва хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан янги иқтисодий қарорлар қабул қилишга ижтимоий, 
когнитив ва ҳиссий омилларнинг таъсирини тадқиқ этиш йўналишидир. 
Ушбу янги иқтисодий назария асосчиси Ричард Талер буни такси 
ҳайдовчининг ўзини тутиш мисолида асослайди. 
Такси ҳайдовчиси ўз иш куни тартибини белгилар экан, оиласи ва 
ҳордиқ чиқариши учун ҳам вақт ажратади: таксичи ҳар куни ўзи олдиндан 
мўлжаллаган тушумни тўплагач, уйига қайтади. Одатда такси ҳайдовчиси 
мижозлар кўп бўлиб, кўпроқ пул ишлаб топиши мумкинлигига қарамасдан, 
1
Эренберг Р.Дж., Смит Р.С. Современная экономика труда. Теория и государственная 
политика / пер. с англ. – М., 1996. – С.3. 
Ричард Талер (инглизча: Richard Thaler,
1945 йилда туғилган) – АҚШлик иқтисодчи, 
2017 йилги иқтисод бўйича Нобель муковоти 
лауреати. 
Асосий асари: 
Ричард Талер. Новая поведенческая экономика. 
Почему люди нарушают правила традиционной 
экономики и как на этом заработать. — М.: 
Эксмо, 2017. — 368 с.


66 
ўша мўлжаллаган тушумини тўплагач, ишини тўхтатади. Ҳолбуки, 
мижозлар кам бўлганида ўша тушумга эга бўлиш учун иш билан анча кўп 
вақт банд бўлишига тўғри келади. Ричард Талер бундай хулқдан, такси 
ҳайдовчиси ўзини иқтисодий манфаатдорликка мутаносиб равишда 
тутганида камроқ ишлаб, кўпроқ даромад топарди, деган хулоса чиқарган. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish