К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
11.2.4.
 
А
УТСОРСИНГ
 
(“
OUTSOURCING

 

 

ТАШҚИ МАНБА
 
ВА
/
ЁКИ РЕСУРСДАН ФОЙДАЛАНИШ
”) 
Иш билан бандликнинг яна бир беқарор шакли 
аутсорсинг
дир. 
Аутсорсинг(инглизча “outsourcing” – “ташқи манба ва/ёки ресурсдан 
фойдаланиш” сўзидан) – компания томонидан шартнома асосида ўз 
йўналиши учун асосий ҳисобланмаган муайян ишлаб чиқариш 
функцияларини (бухгалтерия ҳисоби, юридик хизматлар, маркетинг 
тадқиқотлари, ахборотларни қайта ишлаш ва ҳоказоларни)ушбу соҳа 
бўйича ихтисослашган бошқа шерикка топшириш. Шу жиҳатдан
аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида баъзи ўхшашликлар бор (11.2-
жадвал). 
 


351 
11.2-жадвал 
Аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида
ўхшашлик ва тафовутлар 
Кўрсаткичлар 
Аутстаффинг 
хусусиятлари 
Аутсорсинг 
хусусиятлари 
Ходимларнинг иш 
жойи 
“Ижарага” олинган ходим 
компанияси 
Ёрдамчи пудратчининг
ёки ўз шахсий иш жойи 
Меҳнат шартномаси 
муддати 
Қисқа муддатли (9 
ойгача) 
Узайтирилиши мумкин 
бўлган ҳолда узоқ 
муддатли 
Иш берувчи учун 
манфаатли 
томонлари 
• 
Иш жойини сақлаш 
харажатларининг 
тежалиши 
• 
Ишлаб чиқариш 
вазифаларини тор 
мутахассисларга 
топшириш имконияти 
• 
Ижрочилардан мунтазам 
ҳисобот олиниши 
• 
Маъмурий ишлар 
ҳажмининг камайиши 
• 
Иш жойини сақлаш 
харажатларининг 
тежалиши 
• 
Иш ҳақининг тежалиши 
(фақат воситачига ҳар бир 
ходим учун тўлов) 
• 
Аниқ бир ишлаб 
чиқариш вазифасини ҳал 
этиш учун ходимлар сони 
кўпайтириш имконияти 
Иш берувчи учун 
салбий томонлари 
Бажарилаётган вазифани 
мунтазам назорат қилиш 
имкониятининг йўқлиги 
Вақтинча ишга олинган 
ходимнинг пировард 
натижа учун тўла 
масъулияти йўқлиги 
Корхонага ишлаб чиқариш айрим функцияларини бажариш учун четдан 
ходимлар ва мутахассисларни жалб қилиш зарурати, қатор омиллар билан 
изоҳланади. Улар қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин: 

ишлаб чиқариш жараёнларининг технологик жиҳатдан мураккаблиги;

айрим функцияларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқаришни 
модернизация қилишнинг катта маблағ талаб этиши; 

бозорларда рақобатнинг кучайиши; 

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига талабнинг ортиши; 

иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнлари. 
Иш билан бандликнинг шакли сифатида аутсорсинг ахборот тизимлари 
ва технологиялари ривожланиши билан боғлиқ. Аутсорсингнинг 1960- 
йилларда пайдо бўлганлиги ҳудди шундан далолат беради. Бевосита ана шу 
вақтда хориждаги йирик корпорацияларда ахборотни электрон қайта ишлаш 
бўйича ихтисослашган марказлар ташкил этилган. Улар кейинчалик зарур 
техникавий имкониятга эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига 
ўзларининг ана шундай хизматларини тақдим эта бошлади. Буни 1970-
йиллар ўрталарида Германияда 400 тага яқин ихтисослашган ҳисоблаш 
марказлари фаолият олиб боргани ҳам кўрсатади.


352 
1980-йиллардан бошлаб эса ахборот технологиялари соҳасидаги 
аутсорсинг йирик корпорациялар фаолиятининг асосий соҳасига айланди. 
Жумладан, бунга “IBM” корпарациясининг “IBM Global Services”ни 
келтириш мумкин. У ҳозирги пайтда 160 та мамлакатда аутсосинг 
хизматларини кўрсатадиган 110 минг ходимига эга.
Аутсорсингнинг қуйидаги афзалликлари таъкидланади: 

компания қисқа муддатга зарур миқдорда малакали ходимни ишга 
ёллай олади; 

янги ходимларни қисқа муддатга ишга олиш билан боғлиқ турли 
харажатларни тежаш; 

компанияни қониқтирмаган ходимларни хоҳлаганча алмаштириб 
туриш имконияти; 

ходимни ишдан бўшатиш билан боғлиқ харажатларни тежаш; 

мақбул бўлган ходимни доимий ишга олиш ва бошқалар. 
АҚШда барча турдаги федерал солиқларни йиғиш аутсорсинг 
хизматига ишониб топширилган. Буюк Британияда ҳам солиқ хизматининг 
ахборот технологиялари тизими аутсорсер “Dell” компаниясига юклатилган. 
Европада кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 80,0% дан ортиғи, АҚШда 
90,0% дан ортиғи, Исроилда 94,0% дан ортиғи бухгалтерия хизматларини 
тўлиқлигича аутсорсинг компанияларига топширган. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аутсорсингдан асосан чет эллик 
компаниялар фойдаланмоқда. Улар ушбу усул орқали амалда ўз ишлаб 
чиқаришларида қўшимча таркибий бўлинмага эга бўлмоқда. Чет эл 
команиялари аутсорсингдан бухгалтерия ҳисобини юритиш, кадрлар 
сиёсатини амалга ошириш, миллий қонунчилик, ахборот-коммуникация 
технологиялари каби соҳаларда фойдаланмоқда.
Айниқса ҳуқуқ соҳасида аутсорсинг тобора кенг қўлланилмоқда. Бунга 
мисол тариқасида “International Legal Group” адвокатлар фирмасини 
келтириш мумкин. У ҳар қандай мураккаб бизнес масалаларини қонуний ҳал 
этишда тадбиркорларга самарали хизмат кўрсатмоқда. Тижорат кўчмас 
мулкини бошқаришга ихтисослашган “Xalqaro Hamkorlik Markazi” 
акциядорлик компанияси эса аутсорсингдан фақат маркетинг ва ахборот 
технологиялари соҳасида эмас, шунингдек энергетика хўжалигини 
бошқаришда ҳам фойдаланмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эса Мудофаа вазирлиги 
ҳарбий бўлинмалари шахсий таркибини овқатлантиришни ташкил этишни 
босқичма-босқич аутсорсинг асосида амалга ошириш тўғрисида махсус қарор 
қабул қилган
1
. Бу вазирликка ўз таркибида бўлган ошхоналарнинг персонали 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш 
сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 942-сон қарори 
//https://www.norma.uz. 


353 
сонини мақбуллаштириш, маҳсулотларни харид қилиш ва олиб келиш 
ҳаражатларини камайтириш, таомлар турларини кўпайтириш ва сифатини 
яхшилаш имкониятини бериши кўзда тутилган. Тендер асосида ана шундай 
хизмат тақдим этишни қўлга киритган аутсорсинг ташкилоти Мудофаа 
вазирлигининг бинолари ва жиҳозлардан вақтинча бепул фойдаланиш 
имтиёзига эга бўлади.

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish