11.5-расм. Ижарага олинган меҳнатнинг асосий хусусиятлари
Ходим иш билан бандлик агентлигида рўйхатга олинади, амалда эса у
агентлик томонидан меҳнат фаолиятини учинчи шахлар (иш берувчилар,
ходимдан фойдаланувчилар) фойдасига амалга ошириш учн юборилади.
Бундай иш билан бандликни
агентликнинг иш билан бандлиги
деб ҳам
аташади.
Иш берувчи ижарага олинган меҳнатдан қуйидаги ҳолатларда
фойдаланишига тўғри келади:
•
ходимлар сонининг етарли эмаслиги;
•
янги лойиҳани амалга ошириш зарурати;
•
ишлаб чиқаришда тиғизликнинг пайдо бўлиши;
•
мавсумий хусусиятлар (айниқса, қишлоқ хўжалигида) ва бошқалар.
Иш билан бандликнинг бундай шаклида шартномавий меҳнат
муносабатлари фақат меҳнати қарзга олинган ходим ва меҳнати қарзга
олинадиган агентлик ўртасида ўрнатилади. Аммо ходим меҳнат фаолиятини
агентлик томонидан ваколат берилган, қисман иш берувчи функциясини
зиммасига олган унинг меҳнатидан фойдаланувчи кўрсатмалари асосида
амалга оширади.
Бунда иш билан бандлик агентлиги ўз зиммасига қуйидагиларни олади:
Ижарага олинган
меҳнат
хусусиятлари
Ижарага олинган
меҳнат уч
субъектининг
мавжудлиги
Ходим ишлайдиган
жойининг иш ўрнига
тўғри келмаслиги
Меҳнат фаолиятини
иш берувчи
корхонасидан ўзга
жойда бажарилиши
347
•
ходим билан меҳнат шартномасини тузишни;
•
шахсий банк ҳисобварағини очишни;
•
иш ҳақини ҳисоблаб чиқишни;
•
ходимлар ҳужжатларини расмийлаштиришни.
Иш билан бандликнинг бундай шакли ходим учун иш вақтини ва унинг
давомийлигини ўзи эркин белгилай олиши, иш берувчи-ходим меҳнатидан
фойдаланувчи доимий иш билан банд ходимлар учун сарфданадишан
харажатларнинг тежалиши билан манфаатлидир.
Шу билан бирга ижарага олинган меҳнатда иш билан бандлик кафолати
бўлмайди, чунки ушбу шартнома иш берувчи томонидан хоҳланган пайтда
тугатилиши мумкин. Бундай шартномаларда меҳнат фаолиятининг шартлари
ва тартиби, иш ҳақи ўрнатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ким
жавоб бериши мутлақо номаълум бўлади.
Умуман олганда бир корхонада меҳнат фаолиятини амалга ошираётган,
ижарага олинган меҳнат билан машғул ходимнинг меҳнат шароитлари
доимий иш билан банд ходимникига қараганда жиддий равишда қонақарсиз
бўлади. Энг муҳими, ижарага олинган меҳнат билан шуғулланаётган ходимга
нисбатан жамоавий шартнома амал этмайди.
Ижарага олинган меҳнат фаолиятини нисбатан тартибга солиш учун:
•
ушбу фаолият тури билан машғул бўлиш истагидаги шахсларни
бундай меҳнат шаклларининг моҳияти, уларни қўллашда учраб турадиган
салбий оқибатлардан хабардор қилиш;
•
жамоавий шартномаларда доимий иш билан банд персонал томонидан
амалга ошириш имконияти бўлган ишларга ижарага олинган меҳнат асосида
ишлайдиган ходимларни жалб этиш учун чекловларни кўзда тутиш;
•
штатлар қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилаётган
ходимлар учун зарур ижтимоий кафолатлар ўрнатиш (бу иш берувчиларга
ходимларни ишдан бўшатиш қимматга тушишини кўзлаб қилиниши даркор);
•
иш берувчиларнинг ижарага олинган меҳнатдан фойдаланишдан воз
кечишлари учун ишдан бўшатилаётган ходимларга юқори миқдорда
компенсация тўланишини белгилаб қўйиш.
Иш берувчиларга, шунингдек ижарага олинган меҳнатдан
фойдаланишнинг салбий оқибатлари: малакали кадрларнинг йўқотилиши,
маҳсулот сифатининг пасайиши, ишдан бўшатилаётган ходимлар билан
судлашиш эҳтимоли ва ҳоказолар тўғрисида хабардор қилиб бориш ҳам
керак.
Айни пайтда касаба уюшмалар иш берувчилар билан ҳамкорликда
корхонада меҳнат ресурсларидан фойдаланишни таҳлил этиш масаласига
жиддий эътибор қаратишлари зарур. Агар ижарага олинга фаолиятини амалга
ошираётган ходимлар жамоавий шартномаларда белгилаб қўйилган кўпроқ
вақтда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлсалар, бу иш берувчи учун
янги доимий иш жойлари яратиш заруратига айланиши керак.
348
Do'stlaringiz bilan baham: |