К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


Иш билан бандликнинг ташкилий-техникавий хусусияти



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Иш билан бандликнинг ташкилий-техникавий хусусияти 
замонавий товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишнинг техникавий-
технологик асослари ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ўзгаришлар 
билан боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳозирги даврда иш билан бандлик кўп 
жиҳатдан ностандарт шаклни олмоқда ва тез ўзгариб бораётган техникавий-
технологик ва ахборот янгиликларига мослаштиришни талаб этмоқда.
 
Натижада замонавий иш билан бандлик инқилобий ўзгаришларга дуч 
келяпти. Улар қуйидагилардан иборатдир: 

иш билан бандликнинг таркиби ўзгармоқда, иқтисодиётнинг 
анъанавий тармоқларида иш жойлари камайиб бораётган шароитда 
фаолиятнинг инновацион соҳалари: фан, маданият, таълим, бошқарув ва 
бошқаларда янги иш жойлари яратилмоқда. Бу ўринда соғлиқни сақлаш ва 
ижтимоий хизмат кўрсатиш фаолиятга эҳтиёж ортмоқда; 

меҳнат ва тадбиркорлик муносабатларининг бошланиши ва якунига 
етиши ўртасидаги муддат қисқармоқда, меҳнат тартиби тобора эгилувчан 
бўлиб бормоқда; 

иш жойлари айниқса иш билан масофада бандликда иш берувчилар 
томонидан назорат қилигнадиган ҳудудлар ташқарисига кўчмоқда; 

ёлланма меҳнат соҳаси қисқармоқда иш билан мустақил бандлик ва 
меҳнатни ташкил этишнинг бошқа шакллари кенгайяпти. Шу тарзда иш 
билан бандлик янги моделининг ташкилий-техникавий хусусияти объектив 
равишда давомийлиги, шарт-шароитлари ва ташкил этилиши нуқтаи 
назаридан тубдан ўзгармоқда. 
2. Замонавий 
иш билан бандликнинг ижтимоий-иқтисодий 
хусусияти
ёлланма ходимлар, иш билан мустақил бандлар ва тадбиркорлар 
салмоқли қисмини меҳнат ва тадбиркорлик муносабатларининг янги 
ташкилий-техникавий моделларига ўтишга мажбурлаяпти. Бу меҳнат 


344 
бозорида рақобатни кучайтирмоқда ва тадбиркорлик салоҳиятига янги 
талаблар қўймоқда.
Аҳолининг иш билан бандлиги беқарор шаклларига фақат иқтисодий 
эмас, шунингдек ижтимоий вазифаларни ҳам ҳал этувчи воситаси сифатида 
қараш мумкин. Бу меҳнат ресурсларини меҳнат фаолиятига жалб этиш 
даражасини оширишни таъминлайди, қисман ва масофада туриб ишлаш учун 
шарт-шароит яратади, меҳнат бозорининг конъюнктура ўзгаришига тезкор ва 
самарали жавоб беради, иш берувчининг меҳнат ресурсларидан фойдаланиш 
билан боғлиқ харажатларини мақбуллаштиради. 
Шу билан биргам ходимлар салмоқли қисмининг иш билан 
бандликнинг 
янги 
ташкилий-техникавий 
ва 
ижтимоий-иқтисодий 
талабларига мажбуран бўйсуниши тўла иш куни(ҳафтаси, ойи)да меҳнат 
фаолиятини амалга ошириш мустаҳкамлаб қўйилган қонуний муддатсиз 
меҳнат шартномаларини бузмоқда. Бунинг оқибатида стандарт иш билан 
бандликда иш жойида хавфсизлиги таъминланадиган ходимлар меҳнатни 
муҳофаза қилиш, иш ҳақи суғурта тўловлари ва бошқа меҳнат ҳамда 
ижтимоий кафолатлардан маҳрум қилинмоқда. Бунинг устига иш билан 
бандликнинг эгилувчан шакллари стандарт иш билан бандликда 
ходимларнинг муносиб меҳнат шароитларида фаолиятни амалга 
оширишларининг асосий ҳимоячилари бўлган касаба уюшмаларнинг ролини 
заифлаштиришга олиб келмоқда. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish