К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
11.2.3.
 
А
УТСТАФФИНГ

(“
OUT STAFF
” —


ШТАТ ТАШҚАРИСИДА
”) 
Аутстаффинг
(инглизча “out” — “ташқари” ва. “staff” — “штат” сўзларидан) 
– бу ходимнинг ўз корхонасининг штатидан ташқарида – иш ўрнидан бошқа 
жойдаги корхона ёки ташкилот иш берувчиси билан тузган меҳнат 
шартномаси асосида у томонидан берилган вазифани бажаришдир. 
Компаниялар иш билан бандликнинг ушбу шаклига ишлаб чиқариш 
жараёнларини мақбуллаштириш, ходимлар билан эгилувчан меҳнат 
муносабатларини йўлга қўйиш учун фойдаланади. 
Аутстаффинг хизматининг асосий мақсади персонал сонини 
мақбуллаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Иш 
билан бандликнинг бундай шаклидан фойдаланиш иш берувчиларга 
қуйидаги имкониятлар яратади: 

персонал билан иш олиб бориш бўйича алоҳида хизматларга эга 
бўлмаган корхоналар учун ходимларни бошқаришни мақбуллаштириш; 

корхонанинг кадрлар хизмати таркибини мақбуллаштириш; 

корхона бухгалтерияси фаолияти ҳажмини такомиллаштириш;

штатдаги ходимлар сонини камайтириш; 

иш берувчига ходимлар билан ижтимоий-меҳнат муносабатлари 
бўйича ўз мажбуриятларидан соқит бўлиш; 

ходимлар сонининг реал иш ҳажмига мутаносиблигини таъминлаш; 

бюджет маблағларини самарали тақсимлаш; 

ходимлар олдидаги ҳуқуқий мажбуриятларидан ҳоли бўлиш; 

ходимни ишга олиш, унга иш ҳақи тўлаш, турли ижтимоий 
тўловларни амалга ошириш, ҳисоботларни тайёрлаш учун чиқимларни 
тежаш; 

ўз ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлмаслик. 
Аутстаффингда иш берувчиларда персоналнинг амалдаги сонини 
сақлаб турган ҳолда ходимлар миқдорини тартибга солиш имкониятини 
туғилади. Бунда компаниялар бутун диққат-эътиборини ўзининг асосий 
бизнесини ривожлантиришга қаратиш имконияти пайдо бўлади. 


350 
Аутстаффингни айниқса маъмурий ходимлар сонини мақбуллаштириш ва 
лойиҳа ишларини бажаришда қўллаш самаралидир. 
Бугунги кунда ривожланган давлатларда аутстаффинг хизматини 
ихтисослаштирилган компаниялар йўлга қўйган. Жумладан, АҚШда ана 
шундай хизматлар таклиф этаётган 2000 мингтадан кўпроқ компания 
мавжуддир. Евроиттифоқда аутстаффинг орқали йилига 7 млн. киши ишга 
жойлашади, Ушбу мамлакатда аутстаффинг бозори айланмаси ҳажми йилига 
80 млрд. доллардан ортиқни ташкил қилади. Аутстаффинг орқали йилига 10 
млн. киши ишга жойлашади Европа Иттифоқи мамлакатларида эса бу 
кўрсаткич йилига 7 млн. нафардан ошади. 
Ўзбекистонда аутсаффинг бозори шаклланиш босқичидадир. 
Ҳозирча мамлакатда бундай хизмат кўрсатаётган саноқли ташкилотлар 
фақат персонални танлаш ёки консалтинг хизмати кўрсатишга 
ихтисослашган. Яъни улар ходимни корхона ва ташкилот штатлари 
ташқарисига чиқаришни қўшимча хизмат сифатида кўрмоқда ва булардан 
бирортаси буни ўз фаолиятининг асоси қилиб олмаган. Фақат яқиндагина 
аутстаффинг соҳасида жаҳон стандартларига мувофиқ иш кўра бошлаган
иккита компания – “STAFAR Human Resource Management” ва “STAFAR 
Employment” пайдо бўлди.
Ўзбекистонда аутстаффингни ривожланиши катта истиқболга эга. 
Чунки мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланишга ўтказилиши 
хўжалик юритиш субъектларидан бозорларда барқарор рақобат 
устунлигига эга бўлиши учун ўзининг асосий фаолиятига хос бўлмаган 
хизматларни аутстафферларга топширишга мажбур бўлади. Бу эса меҳнат 
бозорида аутстаффингга талабнинг кескин ошириши керак. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish