356
Меҳнат фаолиятини коворкинг шаклида ташкил этиш иш жойи учун
харажатларни тежаш мақсадини кўзлайди. Масалан, бирор лойиҳа устида иш
олиб боришда у билан шуғулланаётган мутахассисларнинг “ақлий ҳужум”
уюштириш учун бир жойда тўпланиши коворкингнинг одатий кўринишидир.
Коворкингни билимга асосланган иқтисодиёт маҳсулоти сифатида ҳам
қарашади. Ижодкорлар тоифаси ва техника соҳасидаги зиёлиларнинг
иқтисодий ривожланишдаги роли ортиши натижасида дастлабки
коворкинглар Америка Қўшма Штатлари ва Германияда 1990-йилларда
пайдо бўлган. Улар турли тажриба ва касб кўникмаларимга эга бўлган
одамлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ёрдам беримшга асосланган.
Коворкинг тадбиркорларнинг (одатда ўз бизнесини ташкил этишни
бошлаётганларнинг) ижара харажатларини тежаш билан бир қаторда ўз
ғоялари, лойиҳаларини амалга оширишда синергия самарадорлигига эришиш
учун бир жойда тажриба алмашиш, биргаликда янги ғояларни муҳокама
қилиш, мустақил лойиҳалари устида иш олиб бориш учун имконият
яратилишини англатади. Кўп сонли шахсларнинг умумий ҳудуди сифатидаги
ихтисослашган коворкинг марказлари – тадбиркорларга иш жойларини
ижарага берадиган ташкилот бўлади. Бундай жойларни кўпгина ҳолатларда
эндигина бозорга кириб келаётган ва тўлақонли бинога эга бўлиш
имкониятига эга бўлмаган, стартапларини амалга ошираётган тадбиркорлар
бўлади.
Коворкингни биргаликда фойдаланадиган марказ ёки “учинчи жой”
(биринчи ва иккинчиси – уй ва иш) деб ҳам аташади. Иш билан бандликнинг
бундай моделида кворкинг маркази ижарачилари учун ўз стартапларини,
ижодий ғояларини амалга оширишда қўл келади. Чунки бундай марказларда
ижарачилар сони кўп бўлганлиги учун янги ғоялар, лойиҳаларни жуда
кўпчилик билан муҳокма қилиб, кейин уларни энг самарали тарзда амалга
ошириш имконияти яратилади. Коворкинг креатив ёшлар учун ҳам
дастлабки жуда мақбул иш жойидир. Улар бундай марказларда ўз билими,
малакаси, тажрибасини ошириш билан бир қаторда дастлабки лойиҳаларини
жорий этишларига ҳам катта имконият туғилади. Шунинг учун коворкингни
ижодий кластер сифатида ҳам кўришади.
Коворкингга бағишланган “Deskmagккон” нашрининг маълумотларига
кўра, 2014 йилда жаҳонда 300 минг киши 6000 коворкингда меҳнат
фаолиятини амалга оширган. Коворкинг тарафдорлари меҳнат фаолиятини
бундай ташкил этиш, айниқса илмий муаммоларни, мураккаб ишлаб чиқариш
вазифаларини, ижтимоий масалаларни ҳал этишда катта самара келтиради
деб таъкидлайди.
Коворкинг шаклларидан бири – сўнгги вақтда оммалашаётган
Do'stlaringiz bilan baham: