210
лаёқатли аҳоли, ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерларни киритадилар.
Потенциалнинг миқдор кўрсаткичлари фақатгина
ресурсларнинг
фаол қисми билан чекланиб қолмайди. Мазкур миқдорга қуйидаги тоифа
аҳоли қатламини ҳам киритиш мумкин:
-
меҳнатга лаёқатли аҳолининг нофаол қисми;
-
ишлаш имконияти ва истагига эга барча гуруҳ ногиронлари;
-
меҳнатга лаёқатли ёшдаги имтиёзли пенсионерлар;
-
ишлаш хоҳишини билдирган ўсмирлар ва ёшга доир пенсионерлар.
Ушбу аҳоли қатламларига етарли миқдордаги иш ҳақи ва қулай меҳнат
шароитлари билан таъминланган иш жойларини таклиф этиш ёки
касаначилик, уйда ўтирган ҳолда пуллик ишлар ва хизматларни бажариш,
маиший хизмат кўрсатиш (кичик шаҳобчаларда) каби фаолиятларга жалб
қилиш йўли билан уларни жамиятнинг фаол ва тўлақонли аъзосига
айлантириш мумкин. Уларнинг ушбу фаолиятлари
эса мамлакатда ялпи
миллий маҳсулот яратиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш,
моддий
ресурс ва захиралардан, ишлаб чиқариш қувватларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий тараққиётга
эришишга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли юқорида санаб
ўтилган аҳоли тоифаларини меҳнат потенциалининг қўшимча (захира)
миқдори сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Бундан ташқари, потенциалнинг фаол миқдорига мамлакатимиз
ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган норезидентларни
(иммигрантларни) ҳам киритиш мумкин.
Иммигрантларни потенциал
таркибига киритишимизнинг сабаби шундаки, улар ҳам мамлакат ишлаб
чиқаришида (моддий ва номоддий соҳаларда) иштирок этади, иқтисодиёт
тармоқларида ўз ишчи кучини намоён қилади, ақлий ва жисмоний
салоҳиятини сафарбар этади. Гарчи, норезидентлар ўз меҳнат
фаолияти
натижасидан олган даромадларининг асосий қисмини ўзлари олсалар-да,
лекин мамлакат ҳудудида ўз эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ
харажатларни (озиқ-овқат, дам олиш,
уй-жой ижараси, коммунал, транс-
порт, уй-рўзғор), даромад солиғи ва бошқа ижтимоий тўловларни амалга
оширадилар. Бу эса бюджет тушумларида ва нақд пул айланмасида ўз
аксини топади. Бироқ, Ўзбекистон иқтисодиётининг бугунги кунги
ҳолатида мазкур тоифа аҳлининг иштироки у қадар сезиларли бўлмаса-да,
мамлакатда фаолият кўрсатаётган чет мамлакат элчихона ва ваколатхона-
лари, халқаро ташкилотларнинг ҳудудий, минтақавий бўлимлари, қўшма
корхоналар, хориж фирмалари, дилерлик компаниялари, чет эл корхонаси
(ташкилоти) филиал ва шуъбалари ҳамда ҳамкорлик
ташкилотларида
норезидентлар меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятларини амалга
оширмоқдалар. Демак, бугунги кунда мамлакатда иммигрантлар хизмати
асосан хорижий улуш ёки тегишлиликка эга бўлган
корхона ва
ташкилотларда кузатилмокда. Шунингдек, уларнинг мустақил
тарзда
211
Ии
Ии
Ии
Ии
Ии
мамлакат меҳнат бозорида пайдо бўлиши ва ўз ишчи кучини намоён этиши
кам учрайдиган ҳодисадир.
Иқтисодиёти жадал ривожланган, саноат ва ишлаб чиқариш кенг
тараққий этган, иқтисодий ўсиш суръати талабига нисбатан кам меҳнат
потенциалига эга бўлган мамлакатларда (АҚШ, Канада, Россия, Германия,
Австрия, Франция, Корея) иммигрантлар алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур
давлатларнинг
иқтисодий
имкониятларидан
салмоқли
даражада
фойдаланиш учун миллий ишчи кучининг ўзи етарли бўлмайди, натижада
қўшимча ишчи кучига талаб пайдо бўлади. Бу талаб эса ўз-ўзидан
муҳожирлар меҳнати орқали қондирилади. Демак, бир сўз билан айтганда,
меҳнат потенциалида иммигрантлар ҳам ўз ўрни ва аҳамиятига эга.
Меҳнат потенциали миқдор кўрсаткичларининг шаклланишини расм
кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин (3.3-расм);
Do'stlaringiz bilan baham: