К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

меҳнат потенциалидан 
унумли фойдаланишга 
боғлиқ. Меҳнат потенциали эса бугунги инновацион иқисодиётни 
замонавийлаштириш жараёнларида муҳим салмоққа эга бўлиб, унинг 
аҳамиятини микро, мезо ва макро даражаларда кўриш мумкин. 
Меҳнат потенциалининг 
микро даражадаги аҳамияти 
уларнинг 
корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятидаги ўрни ҳамда ишлаб 
чиқаришдаги иштироки билан белгиланади. Маълумки, меҳнат 
потенциали ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб, бошқа ресурсларга 
нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга. Чунки ишлаб чиқаришни юзага 
келтирувчи ресурслар (ер, капитал маблағ, ишлаб чиқариш воситалари, 
хом ашё) бевосита меҳнат омили орқали бошқарилади. 
Шу боис қайси корхонада инсон омилига устувор аҳамият берилиб, 
ундан унумли фойдаланилсагина иқтисодий самарадорликка эришилади. 
Япония, АҚШ, Германия, Италия, Россия каби давлатларнинг дунёга 
машҳур етакчи компания ва фирмалари ҳам айнан персонал хизмати ҳамда 
меҳнати орқали юқори даромад ва мавқега эришган. 
Ҳудудлар ва минтақалар иқтисодиётида меҳнат потенциалининг роли 
унинг мезодаражадаги аҳамиятини кўрсатади. Мамлакатнинг қайси худудида 
меҳнат потенциали юқори кўрсаткичга эга бўлса, у ерда ишлаб чиқариш ва 
саноат тармоқлари, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма, коммуникацион 
ривожланади. Шунингдек, мазкур минтақаларда яратилган ялпи худудий 
маҳсулот (ЯХМ) ҳажми мамлакат ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) юқори 
улушга эга бўлади. Бундан ташқари, урбанизация даражаси ҳам айнан меҳнат 
потенциали омили билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки айнан аҳоли ва ишчи 
кучининг ҳудудий ҳаракатланиши урбанизацияни келтириб чиқаради. Демак, 
бу кўрсаткичлар ҳудуднинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрнини ҳам белгилаб 
беради. 
Меҳнат потенциалининг макро аҳамияти унинг мамлакат ялпи 
иқтисодиётидаги ўрни ва асосий бойлик сифатида эътироф этилиши билан 
асосланади. Жамиятдаги барча ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг 
асосини меҳнат ташкил этади. Айнан у орқалигина мамлакатда моддий ва 
номоддий неъматлар, миллий, маданий, маънавий бойликлар яратилади. 
Мазкур меҳнатнинг субъекти эса бевосита инсон, яъни меҳнат 
потенциалидир. Шу боис миллий иқтисодиёт фанида миллий бойликка 
қуйидагича таъриф берилган: миллий бойлик - жамият ихтиёридаги меҳнат 
билан яратилган ва жамғарилган моддий неъматлар мужассамидир. 


209 
Миллий бойлик таркибига бошқа ресурслар билан бирга меҳнат 
потенциали, ишловчи аҳолинингзамон талабига жавоб берадиган ишлаб 
чиқариш тажрибаси, илмий-техника ҳамда тадбиркорлик бўйича 
инновацион билим ва кўникмалари ҳам киради. Демак, меҳнат 
потенциалига нафақат ишлаб чиқариш омили сифатида, балки, би- ринчи 
навбатда, мамлакат қудрати (миллий бойлиги) сифатида қараш мақсадга 
мувофиқдир. 
Мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва салоҳиятини белгилашда 
меҳнат потенциалининг аҳамияти табиий, моддий ва ишлаб чиқариш 
ресурсларидан кўра юқорироқдир. Чунки табиий ва моддий ресурслардан 
фойдаланиш, сафарбар этиш ва бошқаришни айнан у амалга оширади. 
Демак, мамлакат меҳнат потенциалининг ўзи миллий бойлик саналиши 
билан бирга, ушбу бойликнинг бошқарувчиси ва фойдаланувчиси ҳамдир. 
Агар бирор давлатда табиий ресурслар етарли бўлсада, бироқ уларни 
бошқарадиган замонавий билимлар билан қуролланган меҳнат потенциали 
бўлмаса, яъни меҳнат ресурслари потенциал даражага етмаган ёкн уларнинг 
касб-маҳоратлари, тажрибалари ва сифат кўрсаткичлари паст бўлса, у ҳолда 
иқтисодий ўсиш кузатилмайди. Аксинча, табиий ресурслари етарли 
бўлмаган, бироқ “рақамли иқтисодиёт”га таянган юқори салоҳиятли меҳнат 
потенциалига эга давлат ундан унумли фойдаланиш, самарали сафарбар 
этиш орқали ўз ҳудудида иқтисодий тараққиётни таъминлаши мум- кин. 
Жумладан, табиий бойлик заҳиралари жуда кам бўлган ёки уларга деярли 
эга бўлмаган Япония, Германия, Франция, Италия, Швейцария, Финляндия, 
Швеция, Дания, Корея, Сингапур, Малайзия каби мамлакатлар бугунги 
кунда дунёнинг энг ривожланган давлатларй сирасига киради. Мазкур 
давлатлар ўзларида мавжуд меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш ва 
сафарбар этиш ҳисобига ҳамда бу борада тўғри олиб борилган кучли сиёсат 
натижасида юқори тараққиётга эришган. 
Демак, меҳнат потенциалининг барча даражадаги аҳамияти уни 
тадқиқ этишнинг ҳам илмий, ҳам иқтисодий долзарблигини белгилаб 
беради. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish