К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Франсуа 
Кенэ
(1694-1774) иқтисодиётга «соф маҳсулот» тушунчасини киритиб, у 
фақат қишлоқ хўжалигида, деҳқончиликда яратилади, деган фикрни илгари 
суради. Соф маҳсулот назариясига асосланган ҳолда Ф.Кенэ ишловчиларни 
(жами иш билан бандларни) унумли ва унумсиз синфларга ажратади. Ушбу 
таснифга кўра, унумлилар синфига фақат қишлоқ хўжалигида, 
деҳқончиликда банд бўлганлар киритилиб, бошқа тармоқ ходимлари 
(саноатчилар, ҳунармандлар, савдогарлар) унумсиз меҳнат вакиллари 
саналган. 
Классик иқтисодий мактаб таълимотининг юқори чўққисига етишида 
британиялик олимлар 
Адам Смит
(1723-1790) ва 
Давид Рикардо 
(1772-
1823)ларнинг ҳиссаси беқиёсдир. А.Смит тадқиқотларининг туб асоси 
инсонлар манфаати ва уларнинг турмуш даражаси масалаларидан иборат 
бўлган. У «Халқлар бойлиги» асарида бу борадаги иқтисодий қарашларини 
илгари сурган. Унга кўра, жамият бойлиги ишлаб чиқариш жараёнида 


23 
меҳнат туфайли пайдо бўлади. А.Смит меҳнатни барча соҳаларда 
бойликнинг асоси, деб билади. Унинг таъкидлашича, иқтисодий 
тараққиётнинг муҳим омили меҳнат тақсимотидир. Мазкур тушунчани у 
тўғноғич ишлаб чиқариш мисолида таҳлил қилиб, мануфактурада иш 
тақсимотининг амал қилиши натижасида унумдорликнинг ошишини 
илмий-иқтисодий асослаб берган. А.Смит хулосасига кўра, тақсимот 
туфайли ишчиларнинг чаққонлиги ва моҳирлиги ошади, бир турдаги ишдан 
бошқасига ўтиш учун вақт сарфи қисқаради, машиналар ихтиро қилишга 
имкон туғилади ҳамда маҳсулот сифати ошиб боради. 
Олимнинг таъкидлашича, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми аҳолининг 
фойдали меҳнат билан шуғулланаётган қисми ва унумдорлик даражаси 
билан белгиланади. А.Смит мамлакат миллий бойлигини кўпайтиришнинг 
асосий омиллари сифатида аҳоли сони, фойдали иш билан шуғулланувчилар 
миқдори, меҳнат тақсимоти ва унумдорликнинг ўсишини алоҳида эътироф 
этади. Ушбу иқтисодий нуқтаи назарлар замонавий фанда кам маъқулланиб, 
ўз амалий тасдиғини топган. 
Д.Рикардонинг иқтисодий қарашларида меҳнатга ҳақ тўлаш 
масалалари ўз устуворлигига эга. У меҳнатни рағбатлантириш тўғрисида сўз 
юритар экан, унинг аҳамиятини ноннинг нархи ва ишчиларнинг иш ҳақи 
мисолида исботлаб беради. Унинг фикрича, бу иккаласи мос равишда 
ўзгариши лозим, акс ҳолда ишчилар оч қолади. Шунингдек, у хизматчи ўз 
юмуши билан иш ҳақи сифатида оладиган миқдордан кўпроқ қиймат 
яратади, шу боис унинг меҳнатини рағбатлантириш керак, дейди. 
Француз олими 
Жан Батист Сэй
(1767-1832) ишлаб чиқаришнинг уч 
омили назарияси билан машҳур бўлиб, у мазкур омилларнинг биринчиси 
сифатида меҳнатни келтиради. Унинг айтишича, меҳнат омили ишчилар 
учун иш ҳақини юзага келтиради. Ж.Сэй эксплуатацияга қарши чиқиб, 
ишчилар манфаатини ҳимоя қилади ва уларнинг иқтисодиётдаги ўрнини 
юқори баҳолайди. Шу билан бирга, у меҳнат ва капитал ўртасидаги 
уйғунликни илмий асослаб берди. 
Меҳнатга оид таълимотларнинг замонавий кўриниш олиши ҳамда 
уларнинг такомиллашувида инглиз иқтисодчиси Жон 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish