Дипломатия университети "халқаро ҳУҚУҚ"



Download 325,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/19
Sana08.04.2022
Hajmi325,68 Kb.
#537743
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Aмалиёт кундалиги Университет 2022

Таништирув амалиёти
– бакалавриат талабалари томонидан 
келажакдаги касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ва 
назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида ўталадиган амалиёт 
тури. 
Малакавий амалиёти
– бакалавриат ва магистратуранинг 
талабалари томонидан назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалий 
кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш, таълим дастурининг маълум (якуний) 
қисмидаги мавзуси бўйича материаллар тўплаш мақсадида ўталадиган 
амалиёт тури. 
Диплом олди амалиёти
– таълимнинг якунловчи босқичи 
ҳисобланадиган ва бакалавриат ва магистратуранинг талабалари 
томонидан назарий ва амалий таълим дастурлари ўзлаштирилгандан 
сўнг битирув малакавий иши (магистирлик дессертацияси)нинг мавзуси 
бўйича материаллар тўплаш мақсадида ўталадиган малакавий амалиёт 
тури. 
Талаба амалиётни ўташ вақтида вазирлик, ташкилот ва 
муассасалар фаолиятини ўрганиш билан бирга, уларнинг илғор амалий 
тажрибаларини ҳам ўрганади ва шу асосда ўзини мустақил иш олиб 
боришга тайёрлайди. 
Амалиётни ўташга университет ўқув режасида кўзда тутилган 
барча фанлар бўйича синов ва имтиҳонларни топширган талабалар 
қўйилади. 
2.
Талаба амалиётга жўнашдан олдин ўзи бириктириб қўйилган 
кафедрадан амалиёт режаси (дастур) ва битирув малакавий иши 
юзасидан тегишли вазифаларни олади. 
3.
Амалиётни ўрнатилган тартибда ўташ ва бу вақтдан унумли 
фойдаланиш мақсадида талаба амалиёт ўташ режаси ҳамда қилинадиган 
ишларнинг мазмуни тавсия қилинган қўлланмалар ва махсус адабиётлар 



билан танишиши лозим, шунингдек ўзи бириктирилган кафедрадан ва 
амалиёт раҳбаридан тегишли маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олиши 
лозим. 
4.
Талаба амалиётни ўташ вақтида қуйидагиларга риоя қилиши 
шарт: 
а) амалиётни ўташ режаси (дастури)да кўрсатилган вазифаларни 
тўла бажариш; 
б) вазирлик, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ички тартиб- 
қоидаларга қатъий риоя қилиш; 
в) амалиёт ўташ жойининг тўлиқ фаолиятини, иш юритиш 
усуллари, бошқа ташкилотлар билан алоқалари, бўлимлари, уларнинг 
фаолиятини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни 
батафсил билишга эришиш; 
г) ушбу ташкилотларнинг иш юритиш жараёнида ҳужжатлар 
билан ишлашини ўрганиш;
д) талаба амалиёт ўташ жараёнида, иш ўрганиш билан бирга 
битирув малакавий иши (диссертация)си учун зарур бўлган 
маълумотларни йиғади ва ташкилотдан бириктирилган раҳбари билан 
БМИ ва диссертация ёзиш жараёни билан боғлиқ масала ва 
муаммоларни ечимини топишга эришади; 
е) амалиёт даврида қилинган ишлар ва уларнинг натижалари 
юзасидан ушбу ташкилот ёки муассаса раҳбари олдида масъул; 
ж) кундалик амалга оширилган ишларни, шу жумладан иқтисодий, 
ҳуқуқий-тарғибот ва ташвиқот ишлари юзасидан қилинган маъруза, 
суҳбат ва учрашувларни ўзининг кундалик дафтарига киритиб бориш; 
з) ушбу ташкилотда амалиётни ўташ муддати давомида қилинган 
ишлар юзасидан ёзма ҳисобат ёзиб, уни амалиёт жойидан тайинланган 
раҳбарга тасдиқлатиш; 
и) амалиёт ўтгандан сўнг ўзига бериб қўйилган тегишли техника 
воситалар, махсус адабиётлар ва ҳужжатларни ўз вақтида топшириш. 
5. Талаба амалиёт тугаши билан олий таълим муассасаси 
томонидан бириктирилган амалиёт раҳбарига ёзма равишда ҳисобот 
тақдим этилади. 
Ўтилган амалиёт натижалари тўғрисидаги ҳисоботда талабанинг
амалиёт ўтилган вазирлик, ташкилот, корхона ва муассасаларда қилган 
ишларининг қисқача баёни берилиб, унда ташкилот (муассаса)нинг 
тузилиши ва фаолияти ҳамда талабаларнинг амалиёт ўташ вақтида 
олган 
амалий 
билимлари, 
таассуротлари, 
фикр-мулоҳазалари, 
таклифлари, шунингдек, талаба олиб борган жамоат ишлари кабилар 
қайд этилган бўлиши лозим. Ҳисоботга амалиёт ўташ жойларида 
ишлатиладиган ҳужжатлардан намуналар йиғилиб, уларни папка (жилд) 
кўринишида қўшиб топширилади.



Ушбу ҳисоботни расмийлаштириш учун амалиёт тугаганидан 
кейин талабага 

Download 325,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish