Тошкент давлат аграр университети н. Т. Хакимова, Р. К. Саттарова



Download 5,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/111
Sana08.04.2022
Hajmi5,42 Mb.
#536219
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
МИКРОБ ваУМ.фит1 (Ўқув қўлланма) — копия (1)

Керакли жихозлар:
картошканинг хўл чириши, ғўзанинг гоммоз, 
томатнинг бактериал рак, лавлагининг туберкулез, картошканинг халқали 
чириш касалликлари билан зарарланган ўсимлик намуналари ёки 
гербарийлари. 
 
Ўсимликларда вирус ва микоплазмалар қўзғатадиган
касалликларга ташхис қўйиш. 
Топшириқ ва машғулот ўтиш тартиби:
Ўсимликларда касаллик 
қўзғатадиган вирусларнинг турларини аниқлаш учун касалланган 
ўсимликларни кўриш орқали аниқланади (пиёз, лавлаги, томат ва тамакининг 
мозаикаси, томатнинг стрик, ипсимон ва папоротниксимон бўлиши).
Мозаика ҳосил бўлган ўсимлик баргларида ранглар галланиб 
жойлашади, баъзи жойларида яшил ранг сақланиб қолади, баъзи жойлари
рангсизланади, оч яшил, сариқ, оқ ранглар ҳосил бўлади. Ўсимлик 
баргларининг галланиб жойлашиши яъни рангсиз ва тўқ ранглар аралашиб 
мозаика холига келади.
Мозаика туфайли ўсимликда патологик жараён ўзгариши кузатилади, 
буларга пиёз, лавлаги, томат ва тамакининг мозаикаси, томатнинг стрик, 
ипсимон ва папоротниксимон бўлишини мисол қилиш мумкин. Ўсимликлар 
вируслар билан касалланганда симптомлари аниқ кўринмаса, уларни 
микроскоп орқали кузатилса , тўқима ҳужайраларининг ичида ўзгаришларни 
кузатиш орқали вируслар борлиги аниқланади.
Талабалар соғлом ва вирус билан касалланган ўсимликларни таққослаб 
анализ қиладилар ва препарат тайёрлайдилар ҳамда ўсимликларни сунъий 
зарарлайдилар. 
Препарат қуйидагича тайёрланади: касалланган ўсимлик баргларини 
чап қўл билан орқа томонига ўгирилади ва пастки қисмини тепага 
қаратилади. Устара ёрдамида юпқа қилиб кесилади ва микроскоп остида 
кўрилади. 
Ўсимликларни сунъий зарарлаш учун касалланган ўсимликларнинг 
шарбатидан олиб, тайёрлаб қўйилган индикатор ўсимликларнинг баргларига 
суртилади. 


111 
Касалланган ўсимликларнинг шарбатини олиш учун 5-6 та баргини 
олиб, форфор ховончада бўтқасимон масса ҳосил бўлгунча эзилади. Ҳосил 
бўлган массани дока ёрдамида сиқиб, шарбати олинади. Сиқиб олинган 
шарбатнинг миқдорига тенг миқдорда сув қўшилади. Баргларни сунъий 
зарарлашдан олдин майда эзилган шиша кукунлари билан пуркалади, кейин 
баргларни сув билан намланади. Тоза пахтали тиқилмаларни (пробка) 
олдиндан тайёрлаб қўйилган касалланган ўсимлик шарбатига ботирилади, 
кейин тоза касалланмаган ўсимлик баргларига қўйилади. Бу тажриба 3-4 
марта ўтказилади. Зарарланган ўсимлик баргларига кейин этикетка 
тўлдирилиб, кузатилади. 
Ўсимликларда касаллик қўзғатадиган микоплазмалар учун умумий 
сарғайиш, мозаика ранглар ҳосил бўлмаслиги, ўсимлик аъзоларини қисман 
ёки бутунлай ўзгариши, ўсув нуқталари ва ривожланиш жараёнларининг 
бузилиши белгилари хосдир. 
Ўсимликнинг репродуктив аъзоларида, гул ва куртакларида
деформациялар 
яққол 
кўринади. 
Касалланган 
гуллар 
умуман 
ривожланмайди, баъзилари тез ўсиб кетади ҳамда хунук шаклга кириб
гуллари яшил тусга киради. Бундай гулларни ўзгариши томатнинг столбур 
касаллигида кўпроқ кузатилади.
Ўсимликларнинг микоплазма қўзғатадиган касалликларига ташҳис 
қўйишда макроскопик усулдан ташқари, табиий шароитда ҳаво ҳароратини 
ошиши ва касаллик қўзғатувчининг антибиотикларга сезгирлигини 
аниқланади. 
Касаллик қўзғатувчининг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш 
учун касалланган ўсимликларни 0,5-1% тетрациклин гидрохлоридини 
эритмаси билан хар 3-5 кунда пуркалади, ўсимлик илдизларини экишдан 
олдин ботириб олинади, экилганларини эса шу эритма билан суғорилади. 
Ишлов берилган ўсимликларни кузатиб борилади, микоплазма қўзғатадиган 
касаллик симптомлари аста секин камайиб, кейинчалик бутунлай йўқолади. 

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish