Тошкент давлат аграр университети н. Т. Хакимова, Р. К. Саттарова



Download 5,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/111
Sana08.04.2022
Hajmi5,42 Mb.
#536219
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
МИКРОБ ваУМ.фит1 (Ўқув қўлланма) — копия (1)

 
№ 1 препарат.
Бир ҳужайрали мицелий. 
Бир ҳужайрали мицелий билан танишиш учун 
Мucor 
замбуруғларидан 
фойдаланамиз. 
Rhizopus nigricans
замбуруғи мицелий ва споралардан ташкил топган 
қўнғир ғуборидан игна орқали олиниб буюм ойначасига бир томчи сув 
устига ўтказилади ва қоплоғич ойнача билан ёпилади. Микроскоп остида 
кўрилганда қўнғир шохланган лекин тўсиқларга бўлинмаган ипларни кўриш 
мумкин. 
№ 2 препарат. 
Кўп ҳужайрали мицелий. 
Кўп ҳужайрали мицелий билан танишиш учун сабзавот ва бошқа 
қишлоқ хўжалик экинларида кул ранг чириш касаллигини қўзғатувчи 
Botrytis 
cinerea 
замбуруғидан фойдаланамиз. 
Буюм ойначасига оз миқдорда касаллик қўзғатувчининг мицелийсидан 
олиниб препарат тайёрланади. Микроскоп остида кўрилганда тўсиқларга 
бўлинган ипларни кўриш мумкин. 
Керакли жиҳозлар:
Ўсимликларни касалликлар билан зарарланган
намуналари ёки гербарийлари. Сархил сабзи илдизмевалари оқ чириш билан 
касалланган, карамбоши ва пиёзнинг кул ранг чириши. 
Мucor, Rhizopus 
nigricans
ва 
Botrytis cinerea
замбуруғларининг соф культуралари. Буюм ва 
қоплоғич ойначалар. Микроскоп. Препаровал игналар. Скальпел. 
Ўсимликларда бактерия қўзғатадиган касалликларга ташхис қўйиш. 
Топшириқ ва машғулот ўтиш тартиби:
Тирик объектлардан, 
гербарийдан намуналар ёки фиксация қилинган материаллардан фойдаланиб, 
ўсимлик касалликларини ташқи белгиларининг симптомларини расмлари
чизилади ҳамда улар хақида маълумотлар ёзилади. Бактериал 
касалликларнинг турларига қараб уларни гуруҳларга бўлинади. 
Бактериялар ўсимликларни турли аъзоларини ва тўқималарини, 
айниқса углеводларга бой бўлган ўсимликларни зарарлайди. Зарарланган 
баргларда бактериялар доғларни ва шишларни қўзғатади. Туганакларда, 
пиёзбошлар ва илдизмеваларда бактериал касаллликлар чириш кўринишида 
намоён бўлади. Баъзи фитопатоген бактериялар ҳужайранинг ўсиши ва 
бўлиниш жараёнини ўстириш хусусиятига эга бўлади, бу эса касалланган 


110 
ўсимлик аъзоларида шишлар хосил қилади. Бактериялар паренхима 
тўқималардан ташқари ўсимлик томирларига тушиб уларнинг ўтказувчи 
найчаларини ҳам зарарлайди. Натижада ўсимликнинг ўтказувчи найчаларида 
тиқилмалар ҳосил бўлади ва ўсимлик сўлийди. Томирли бакетриоз 
касалликларига томатнинг рак, карамнинг бактериоз ва картошканинг 
халқали чириш касалликларини мисол қилиш мумкин. 
Барча бактериал касалликларни қуйидаги груҳларга бўлиш мумкин: 
1.Паренхиматоз касалликлар, яъни чириш, доғланиш ва шишлар кўринишида 
бўлади. 
2.Паренхиматоз – ўтказувчи найчалар орқали эса сўлиш касалликбелгилари 
намоён бўлади. 

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish