Тошкент давлат аграр университети н. Т. Хакимова, Р. К. Саттарова



Download 5,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/111
Sana08.04.2022
Hajmi5,42 Mb.
#536219
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
МИКРОБ ваУМ.фит1 (Ўқув қўлланма) — копия (1)

Супургиларни ҳосил бўлишида 
зарарланган ўсимликнинг шохларини 
ўсув нуқтасидан бир новданинг ўрнига бир қанча новдалар ривожланиши 
туфайли улар майда бўлади, буни четдан қараганда супургиларга 
ўхшатилади. 
Микоплазма қўзғатадиган касалликни бу турига мисол қилиб толни 
супурги ҳосил қилиш касаллигини олишимиз мумкин. 
Микоплазмалар қўзғатадиган 
ўсимликнинг генератив аъзоларининг 
ўзгариши 
турида зарарлаган гулларни ранги яшил тусга киради ва гул коса 
барглар кўпинча ривожланиб кетади. Касалликнинг бу турига мисол қилиб 
помидорнинг, 
булғор 
қалампирининг, 
бақлажоннинг 
столбур 
касалликларини ва бошқа касалликларни олиш мумкин. 
Керакли жихозлар
:
Ўсимликларнинг фитоплазмалар келтириб 
чиқарган касалликларидан ва соғлом ўсимликдан намуналар (тамаки, 


106 
помидор, бодринг, картошка, сули, тол). Касалликнинг ташқи кўринишини 
ўрганиш учун гербарий ва фиксация қилинган материаллардан ва рангли 
жадваллардан фойдаланилади. 
1


1-шафтолининг сарғайиши; 2-арпанинг бўйининг пастбўйлиги; 
3-помидорнинг генератив органларини ўзгариши. 
 
МАВЗУ:ГУЛЛИ ПАРАЗИТЛАРНИНГ АСОСИЙ ГУРУҲЛАРИ 
Топшириқ ва машғулот ўтиш тартиби:
Машғулот давомида гулли 
ярим паразитларнинг асосий вакиллари билан танишиб, уларни кўринишини 
баён қилиш керак, шумғия ва зарпечакни асосий турлари билан танишиб, 
уларнинг морфологик белгиларига эътибор бериш зарур. Микроскоп остида 
шумғия ва зарпечакнинг уруғини тузилишини кузатиб, уларнинг ўлчамини 
олиш керак. Танишиб чиқилган гулли-паразит ўсимликларнинг расмлари 
чизилади. 
Деярли ҳамма гулли юксак ўсимлик мустақил равишда анорганик 
моддалардан органик моддаларни хосил қилишади, яъни автотроф 
озиқланади. Бу ўсимликлар одатда яхши ривожланган илдизларга эга бўлиб, 
улар орқали тупроқдан сув ва минерал моддаларни олади ҳамда яшил 
барглари ёрдамида қуёш нуридан фойдаланиб, органик моддаларни ҳосил 
қилади. 
Лекин бу гуруҳга кирувчи айрим ботаник оилаларга мансуб бўлган 
ўсимликлар ўзининг ҳаётий фаолияти туфайли ярим ёки тўлиқ паразит 
ҳолатда яшашга мослашган. Паразит ҳолда хаёт кечириши уларни бошқа 
ўсимликларнинг илдизи ёки ер устки аъзоларида ёпишиб яшашга 
мослашишига олиб келган. Ана шундай ҳаётий фаолиятига кўра, гулли 
паразит ўсимликлар илдиз ва поя паразитларига бўлинади. Бу 
ўсимликларнинг яшаш шароитига кўра уларнинг илдизлари қисман ёки 
бутунлай ривожланмаган. Шунинг учунулар хужайин ўсимликдан сув, 
минерал ва органик моддаларни оладилар. 
Юқорида қайд этилган гулли паразит ўсимликлар ўзида органик 
моддаларни ҳосил этишига кўра ўзаро бир биридан фарқ қиладилар. Гулли 
паразит ўсимликларнинг айримлари яшил барг ва пояга эга бўлганлиги учун 
органик моддаларни ҳосил қила олади, шунинг учун уларни ярим паразитлар 
хам деб юритилади. Айримлари эса юксак ўсимликларга хос бўлган органик 
моддаларни -хосил қилиш хусусиятини (шу билан бирга хлорофилл доначаси 
ва яшил рангини) йўқотган. Бундай паразитлар хўжайин ўсимликлардан 


107 
факат сув ва минерал моддани эмас, балки органик моддаларни хам 
оладилар. Шунинг учун уларни тулиқ паразитлар деб аталади. Гулли паразит 
ўсимликлар бир неча гурухларга бўлиниб ўрганилади.
1.Гулли-ярим паразит ўсимликлар; а) илдиздаги; б) поядаги 
2.Гулли – тўлиқ паразит ўсимликлар ; ) илдиздаги; б) поядаги 
Илдиздаги гулли –ярим паразит ўсимликларга Иван – да-Мария 
ўсимлигини олишимиз мумкин. Иван-да-Мария ўсимлигининг илдизида 
майда сургичлар бўлиб, шулар ёрдамида турли дарахтлар ва буталар 
илдизига ёпишиб олиб яшайди. Бу оилага кирувчи бошқа ўсимликлар 
(погремок, мўтник) ўтсимон ўсимликларда ярим паразит ҳолда ҳаёт 
кечиради. Улар ўтсимон ўсимликларни сийраклаштиради ва йиғиладиган 
хашакнинг сифатини пасайтиради. 
Дарахтларда ярим паразит ҳолда ҳаёт кечирувчиларга мисол қилиб 
омелани олишимиз мумкин. 
Омела 
(
Visсum album L.
). Омела яхши ривожланган яшил баргга ва 
тармоқланган шохларга эга бўлган кўп йиллик ўсимликдир. У икки паллали, 
икки уйли, яъни оналик гули ва оталик гули алохида усимликларда 
ривожланадиган ўсимликдир. Меваси-резавор мева бўлиб, ёпилганда ранги 
оқ тусга киради. Резавор мева уруғли бўлиб, елимсимон моддага эгадир. 
Ёпилган уруғлар фақат ёруғликда униб чиқади. Униб чиққан майса катта 
бўлиб, учи ясси. Пояси қалин кутикула билан қопланган, лекин пўкак қавати 
бўлмаганлиги учун сувни осонлик билан парлатиб юборади, шунинг учун 
сувга бўлган талаби кучли. Кўпинча ўсимликнинг омела зарарлаган қисми 
йўғонлашиб кетиб, кўриниши шишга ўхшаб қолади. Агар шишни кўндаланг 
кесиб қаралса, ўсимликнинг пўстлоқ қисмида омелани илдизи-ризоидларини 
кўришимиз мумкин. Дарахтнинг ривожланиши туфайли бу ризоидлар 
камбий қисмига қараб чуқурлашиб боради. Бундан кўриниб турибдики, 
омелада хақиқий илдизлари бўлмайди, балки уларнинг ўрнини сўрғичлар 
босади. Омела олма, нок, терак, эман, игна баргли дарахтларда ва бошқа 
манзарали дарахтларда паразитлик қилади. Омелани уруғи қушлар ёрдамида 
тарқатилади. Улар ёпишқоқ бўлганлиги учун дарахтларга ёпишиб кейин, 
аста-секин ўсиб ривожланади.
Тўлиқ 
паразитларни 
ўрганишда 
уларнинг 
паразитлик 
ҳаёт 
кечиришидаги айрим хусусиятларига эътибор беришимиз зарур. Булар 
қуйидагилардир: илдиз системаси йўқ, буларнинг ўрнини сўрғичлар олади, 
барглари йўқ, пояси сиёх ранг ёки сарғиш лекин яшил эмас. Тўлиқ 
паразитлар ичида шумғия ва зарпечак алоҳида ўрин тутади. 
Шумғия
(
Оrobanche
). 
Шумғия-шумғиядошлар 
оиласига 
(
Оrobanchaceae
) мансуб бўлиб, илдизда паразитлик қилувчи гулли 
ўсимликларга киради. У этли, сарғиш остки қисми йўғон пояга эга бўлиб, 
барглари деярли йўқолиб қипиқсимон тусни олган. Шумғияни илдизи йўқ, 
гуллари-бошоқ. Бу бошоқларда жуда кўп, майда бир неча йиллар давомида 
тупроқда ўз унувчанлигини йўқотмайдиган уруғлар етилади. Шумғия бир 
йиллик ўсимликдир. 
Хўжайин ўсимликнинг илдизидан ажратилган моддалар таъсирида 


108 
шумғия уруғи униб чиқиб ўсимликни илдизига ёпишиб ривожлана 
бошлайди. Илдизга ёпишган шумғиядан юмалоқ куртак ҳосил бўлади. Ундан 
эса илдиз ичига ўсиб кирган сўрғичлар юзага келади, сўнгра ўсимликнинг
пояси ривожланади. Шумғияни қуйидаги турларининг зарари каттадир,
шулардан кунгабоқар шумғияси (
Оrobanche cunana
) шохланган шумғия 
(
Оrobanche ramosa
), миср шумғияси (
Оrobanche aeqipthica
), сариқ шумғия 
(
Оrobanche lutea
). Шумғия ўзаро морфологик белгилари билан бир-биридан 
фарқ қилмасдан, балки маълум ўсимликка мосланганлиги билан хам 
фарқланади. 

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish