323
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
топишмоқ “riddle”лар бир-бирига яқин халқ оғзаки жанрлар ҳисобланади. Мақоллар ўз ва
кўчма маъноларда қўллана олиш имкониятига эга бўлса маталлар фақат кўчма маънода
қўлланилади. Мақоллардаги панд насиҳат характери жонли ва кучли таъсирчанлигини
оширади. Масалан: Инглизча “A bad excuse is better than none”ўзбек тилига-хоҳламасдан
кечирим сўраш, умуман сўрамагандан яхши деб таржима қилинади.Ўзбекча муқобил
варианти сифатида ”Яхши гап билан илон инидан чиқар,ёмон гап билан мусурмон динидан
“ мақолини келтирамиз. Ўзбек ва инглиз халқ мақоллари мавзу жиҳатдан жуда ранг-
барангдир. Агар барча инглиз ва ўзбек халқ мақоллари келтирилган тўпламларини кўриб
чиқадиган бўлсак, уларда ўзбек халқи ҳаётининг ҳар бир жабҳасида учрайдиган нарсалар ва
турли хил ҳодисаларнинг мақолларда ифодаларишига гувоҳ бўламиз.
Ватанпарварлик -“Every bird likes its own nest”, “Булбул чаманни севар-oдам
ватанни” , ‘’Тўғрилик ва эгрилик: “Ill gotten, ill spend” - “Ҳаромдан келган ҳаромга кетар”,
‘’Яхшилик ва ёмонлик:“Forgive and forget”- “Ёмонликни яхшилик билан енг”, ‘’Дўстлик ва
душманлик:“A friend in need is a friend indeed”- “Жонга куйган жондан дўст, жонга куймас
қандай дўст”,
‘’Гўзаллик ва хунуклик:“Beauty will buy no beef”-“Чиройига нон ботириб еб
бўлмас” Оила:“ A good wife makes a good husband”-“Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қора ер
қиладаган ҳам хотин”.
Демак, ўзбек ва инглиз мақолларида мавзу жиҳатдан бир-бирига ўхшаш
мақолларнинг эквивалентларини топиш мумкин.Натижада ҳар қандай мавзудаги мақолни
олманг,ҳар иккала тилда ўз муқобил вариантига эгадир.Бунинг асосий сабаби шуки,барча
инсониятга хос хислатлардир.Дунё миллатлари орасида инглиз халқининг характери мағрур
ва хурмат талаблиги билан ажралиб туради.Бу жиҳат мақолларда ҳам кўринади.
Инглизча:”Bettergo to heaven in rags than hell in embroidery.”
Ўзбекча:”Бой бўлиб безиллагунча, Қул бўлиб қўпориб юр”-
Dog does not eat dog-Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди
Barking dog seldom bite-Кўп вовиллаган ит тишламайди
When the cat is away,the mice will play-Мушук йўқ бўлса сичқон байрам қилади.
Ўзбек мақолларида “ит”ва “мушук”образларни кўпроқ салбий маънода,салбий
образда ишлатилади.Масалан:Ит ҳурар карвон ўтар-The dog bark,but caravan goes on.
Инглизча келтирилган “Every cloud has a silver lining”аслида ўзбек тилига ҳар бир
булутнинг кумуш ҳошияси бор деб таржима қилинади.Келтирилган таржима орқали бирор
ибратли фикрни дархол англаб олиш бироз қийин.Инглизчадан ўзбекчага таржимақилинган
мақол оддий бир гапдек бўлиб қолади.Агар берилган таржимани мазмунан таҳлил қиладиган
бўлсак,булутнинг кумуш ҳошиясига эга эканлиги аслида ёмғирнинг ёғиши билан
баҳоланади.Бир қарашда мақолда ишлатилган сўзлар “cloud”, “булут”,”silver”,”кумуш”ҳеч
қандай салбий маънога эга эмас.Бироқ мақолнинг умумий мазмунидан келиб чиқадиган
бўлсак об-ҳавнинг булутли бўлиши салбий ҳолатни ифодалайди, булут бўлиб ер-у заминга
ёмғир ёғиши ва бу орқали халққа ризқ-насиба келиши ижобий ҳодиса сифатида баҳоланади.
Кўчма маънода ифодаланган булутнинг кумуш ҳошияси ёмғир ёғиб элга рисқ улашиши,
табиатни мусаффо қилиши ва баъзан инсонлар қалбидаги ғуборни ювиш билан баҳоланади.
Хулос, инглиз ва ўзбек халқ мақоллари бу халқимизни маданий меросидир. Улар
ўзбек ва инглиз халқининг барча ўй фикрлари, дунёқараши, турмуш тарзи феъл -атвори ва
эътиқоди акс этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати :
1. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Тошкент-2003 (5-жилд)
2. О.Сафаров Ўзбек халқ оғзаки ижоди Тошкент-2000-256б
3. The oxford dictionary of English provebsWilliam George Smith 2001
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |