28
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
қодирлик ва амалий тайёрлик деб таърифлана бошланди. Кейинчалик олимлар ушбу
тушунчани ижтимоий-маданийва психологик аспектларда талқин қила бошлади ва унинг
таркибига кўникма ва малакаларни, фаолият тажрибасини киритди. Ушбу тушунчага кўплаб
таърифлар берилган бўлиб, уларни қиёсий таҳлил қилиш натижасида мутахассислар
қуйидагича хулосаларга келишди:
1. Компетенция – таълим мақсади, унинг мазмуни, натижаси ва воситаси.
2. Компетенция – индивиднинг турли хил вазифаларни бажара олиш қобилияти
бўлиб, аниқ бир касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва
малакалар йиғиндиси.
3. Компетентлик – аниқ бир касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган
билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик хусусияти.
Бўлажак офицерларни самарали тайёрлаш жараёни тренинг машғулотларда
таълимнинг интерфаол шаклларидан фойдаланишни тақозо этади. Шу маънода айнан
тренинг машғулотларининг имкониятлари чексиздир.Тренингда қуйидаги вазифалар амалга
оширилади: курсантлар мулоқот, педагогик мулоқот, уларнинг психологик ва касбий
назарий асослари, турлари, мулоқот маданияти, самарали мулоқот воситалари, технологияси
ва техникаси тўғрисидаги билимларини интерфаол режимда амалий синаб кўради;
курсантлар ўқитувчи сифатида ўз коммуникатив услуб, хулқ ва одобини намойиш этади,
англаб олади ва кашф қилади. Тренинг машғулотининг яна бир имконияти шундан иборатки,
у реал касбий вазиятларни моделлаштириш асосида ташкил этиладики, иштирокчилардан
мулоқот жарёнида фаол иштирок этишни, уларнинг интеллектуал ва аналитик
имкониятларини сафарбар қилинишини талаб этади. Бўлажак офицерларнинг касбий
компетенциясини
шакллантириш
мақсадида
тренинг
машғулотларида
интенсив
методларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш тавсия этилади: кичик лекция, информация;
бошқарувли дискуссия; ақлий ҳужум, синектика; ролли ўйин (вазиятларни ролларда синаб
кўриш); коммуникатив вазифалар ва машқлар; намойиш ва ўзини-ўзи намойиш этиш;
аналитик машқлар; симулятив ўйинлар; ишбилармонлик ўйини;
видеонамойиш, мулоқот иштирокчилари хулқ-атворини видеонамойиш этиш ва бошқалар.
Одатда тренинг машғулоти уч босқичда амалга оширилади: билимларни эгаллаш,
намойиш этиш ва амалдасинаб кўриш. Ҳар бир босқичда ўзига хос методлардан
фойдаланилади. Масалан, билимларни эгаллаш босқичида мини лексия, ахборот,
китоблардан фойдаланилса, намойиш этиш босқичида жонли тасвирлар ва видеофилмлар,
амалий
босқичда
эса
ролли
ўйинлар,
моделлаштириш
методлари
мақсадга
мувофиқдир.Шундан келиб чиқиб, бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигини
тарбиялаш механизмларини ҳозирги замон талаблари даражасида такомиллаштириш, уларда
зарур билим, кўникма ва малакаларни замонавий педагогик ва ахбороткоммуникация
технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ривожлантириш лозим. Шу нуқтаи назардан,
ҳарбий хизматчиларнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини
ўзлаштириши ва улардан фойдаланишнинг методик ҳамда амалий асосларини ишлаб чиқиш,
шунингдек, истиқболли йўналишларни белгилаб бериш вазифаларининг амалга оширилиши
ҳамда мазкур муҳитда бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигини тарбиялаш
механизмларини илмий-педагогик такомиллаштириш тизимини ишлаб чиқиш долзарб
ҳисобланади.
Фойдаланган адабиётлар
1. Мирзиёев Ш. Қуролли кучларимиз – мамлакатимиз барқарорлиги ва
тараққиётининг
мустаҳкам
кафолатидир.
/Ўзбекистон
Республикаси
хавфсизлик
кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқи. //Ватанпарвар, 2018 йил 13
январь.
2. Муслимов Н., Уразова М. Инновационные педагогические условия формирования
профессиональной компетентности будущего учителя в высших образовательных
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |