ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ
КАСБИЙКОМПЕТЕНТЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШОМИЛЛАРИ
Абдураҳимова Д.А.–педагогика фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси
Қуролли кучлари Академияси Гуманитар фанлар кафедраси профессори, Тошкент,
Ўзбекистон.
Аннотация:
Ушбу мақолада глобаллашув шароитида бўлажак офицерларнинг касбий
компетентлигини такомиллаштиришнинг мазмуни ва асосий йўналишлари педагогиканинг
замонавий тенденциялари мисолида баён этилган.
Калит сўзлар:
касбий компетентлик, ҳарбий-педагогик фаолият,компетентлик,
офицеркомпетенцияси, тренинг машғулот, ривожлантириш, такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.
Мирзиёев ҳарбий кадрларни тайёрлашда ўқитувчиларнинг роли масаласига алоҳида эътибор
қаратиб, «Кадрлар билан ишлаш, уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали
тизим фаолиятини таъминлаш, бой амалий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчилар ва
ходимлар орасидан энг муносиб шахсларни ўқитувчилик фаолияти учун танлаб олиш бўйича
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
27
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
самарали тизимни жорий этиш лозим... Ёш кадрларни тайёрлашда ўқитувчилар ўз
салоҳиятини янада тўлиқ сафарбар этиши зарур», деб таъкидлаб ўтди [1]. Ўқитувчини
педагогик фаолиятга тайёрлаш, унинг касбий компетентлигини оширишга бағишланган
замонавий тадқиқотларда унинг профессионализмининг шаклланиши инновацион
технологиялар, инновацион педагогик шароитлар сатҳида амалга оширилишига кўпроқ урғу
берилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, педагогик фаолият характерининг ўзгариб бораётганлиги,
таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги, педагогик муносабатлар вақтида рефлексив
маданиятга урғу берилиши, педагогик фаолият илмий асосларининг кучайиб бориши,
педагогик амалиётнинг фундаментал педагогик тадқиқотлар билан боғлиқлигининг кучайиб
бораётганлигини тақозо қилмоқда [2].
Бугунги кунда глoбаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам
турлича. Бу ҳoл дунё мамлакатларининг маънавий, иқтисoдий, ҳарбий, салоҳиятлари ва
сиёсати қандай экани билан бoғлиқ. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий
томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Дунёда юз
бeраётган шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини
камайтириш ва ижoбий таъсирини кучайтириш учун, шу ҳoдисанинг ҳар бир соҳага бўлган
таъсирини чуқуррoқ ўрганиш, ундан фoйдаланиш стратeгиясини ишлаб чиқиш
даркор.Глобаллашув жараёнларида ҳарбий хизматчиларнинг касбий компетентлигини
шакллантириш масаласи ўзига хос долзарблик касб этмоқда. Чунки, бугунги кунда ҳарбий
педагогикадаги асосий масалалардан бири бу ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарлигининг
улардан талаб этиладиган амалий тайёргарлик даражасига мувофиқлигини таъминлаш
асосида уларнинг касбий тайёргарлик мазмунини фан-техника ва ишлаб чиқариш
тараққиётининг тезкор ўзгаришларига мослаштириш, ностандарт вазиятларда тезкор
қарорлар қабул қилиш, шунингдек касбий-амалий вазифаларни тўлақонли бажариш учун
зарурий кўникма ва малакаларни шакллантириш бугунги кунда ҳарбий хизматчиларнинг
касбий компетентлигини шакллантириш масаласига ҳам илмий ҳам педагогик нуқтаи-
назардан янгича ёндашув заруратини шакллантирмоқда.
Бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигини шакллантириш масаласини тадқиқ
этиш аввало касбий фаолият, касбий тайёргарлик ва компетентлик тушунчаларнинг
методологик асосларини ёритишни талаб этади. Маълумки, касбий фаолият бу ижтимоий
аҳамиятли, мақсадли йўналтирилган фаолият тури бўлиб, у махсус тайёргарлик ва зарурий
касбий билим, кўникма ва малакаларни талаб этади. Касбий тайёргарлик – махсус назарий
билим, амалий кўникмава малакалар, шунингдек, маънавий-ахлоқий сифатларни
ўзлаштириш асосида шахснинг касбий фаолиятни олиб боришга нисбатан физиологик,
психологик ва жисмоний тайёргарлик даражаси саналади.Таниқли педагог психолог олим
В.А. Сластениннинг илмий изланишларида бўлажак мутахассисларнинг касбий кўникма ва
малакаларини шакллантиришда: 1) мутахассис ишлаши лозим бўлган аниқ вазиятларни;
2) унинг меҳнат вазифаларини;3) талаб этиладиган билим, малака ва кўникмаларни инобатга
олиш зарурлигини таъкидлаб ўтади.Касбий фаолиятни самарали амалга ошириш, касбий
билим ва кўникмаларни муваффақиятли ўзлаштиришдаги асосий омилкасбий сифатларни
ривожлантириш масаласи бу борадаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.[3.]
Бўлажак мутахассисдаги касбий билим, кўникма ва малакалар даражасини, касбий
(маънавий, шахсий ва жисмоний) имконият ва касбий сифатларини фаолият самарадорлигига
тўлақонли йўналтириш касбий ривожланганликнинг юқори даражаси бўлган касбий
компетентликнинг шаклланишига асос бўлади.Компетентлик тушунчаси касбий шаклланиш
ва касбий етукликни баҳоловчи меъёр бўлиб, мазкур тушунчага нисбатан илмий доирада
турли муносабатлар илгари сурилади. У меҳнат субъектига нисбатан аниқ фаолият талаблари
ёки айнан, субъектнинг аниқ фаолиятнинг ўзига хос жиҳатларига нисбатан муносабатини
тавсифловчи хусусият сифатида қўлланилади.- Компетенция‖ тушунчаси педагогика
соҳасида таълим мақсадларини белгилаш учун қўлланилиб, хорижий тилда мулоқот қилишга
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |