259
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
таълим субъектлари – ўқитиш ва ўқиш фаолиятлари, таълимга татбиқ қилинадиган ва
бажариладиган ўқув топшириқларига нисбатан очиқ бўлади.
Ўқув материали, таълим субъектлари, ўқув топшириғи «ўқув ҳолати» қобиғида
ўрганилади. Айнан бир ўқув ҳолати бўйича бир қатор ўқув топшириқлари тузилади. Шу
жиҳатдан қараганда ўқув топшириғи, унинг бир тури–ижодий топшириқ ўқув ҳолатининг
шакли сифатида амал қилади.
Ижодий ўқув топшириқлари таркиби, осон ва қийинлиги, содда ва мураккаблиги
жиҳатидан ҳам таҳлил қилинди.
Ижодий ўқув топшириқлари тизим сифатида икки жиҳатдан таҳлил қилинади: ўқув
топшириғининг мантиқий қурилиши (берилган ва изланадиган қийматлар), ижодий ўқув
топшириғи таркибан мазмун, мақсад, функция, усул сифатида қаралади.
Ижодий топшириқларнинг осонлиги ва қийинлиги субъектив ҳодисадир. Агар
топшириқни бажариш усули, шу усулни фаолиятда қўллаш шартлари ўқувчи учун маълум
бўлса, бундай ўқув топшириғи ўқувчилар учун осон саналади. Топшириқни бажариш усули,
уни фаолиятда қўллаш шартлари ўқувчи учун номаълум бўлса, бундай топшириқ ўқувчига
нисбатан қийин ҳисобланади. Ўқувчи учун қийин топшириқни осон топшириққа айлантириш
шартлари ниҳоятда кўп: ахборотларни атрофлича ўрганиш, фаолият усулларини таҳлил
қилиш, фаолият усулини янги шароитларга кўчириш, эришилган натижани янги
шароитларда қўллаш, фаолият усуллари таркибини ўрганиш ва ш.к.
Ижодий топшириқларнинг соддалиги ва мураккаблиги – объектив ҳодиса.
Объективлик–ўрганиладиган ўқув материалининг мазмуни билан дахлдор бўлиб, у кўп
жиҳатдан ўқитувчи интилишларини белгилайди.
Математикадан ижодий ўқув топшириқлари тизимини тайёрлашда қуйидаги методик
тамойилларга риоя қилинади:
1) ижодий ўқув топшириқларининг ўқув материали мазмунига мослиги;
2) ижодий ўқув топшириқларининг ўқувчиларнинг ёши, қизиқиши, реал билиш
имкониятларига мослиги;
3) ижодий топшириқларнинг таълим жараёни босқичларига тенг кучлилиги;
4) топшириқларнинг бир-бирига боғлиқлиги;
5) ўқув топшириқларининг бир-бирини тўлдириши;
6)ўқув топшириқларининг комплекслиги.
Диссертацияда бошланғич синфларда математика таълими жараёнида ижодий
топшириқларнинг қуйидаги турлари ажратилди:
1. Ўқувчилар томонидан мисол ва масалалар тузиш ҳамда уларни ўзгартиришга доир
топшириқлар.
2. Мисол ва масалаларни бирор белгисига кўра синфларга ажратишга доир
топшириқлар: а) топшириқларни жавобига қараб синфларга ажратишга доир; б) сонлар
қаторидаги қонуниятни топишга доир; в) бажарилаётган мисолда қонуниятни топишга доир;
г) комбинаторик характердаги масала-топшириқлар.
3. Таққослашга доир топшириқлар: а) тенглик, тенгсизликнинг тўғри бўлиши учун
сонларни тўғри топишга доир; б) тенглик, тенгсизликнинг тўғри бўлиши учун амал
ишораларини тўғри танлашга доир; в) тенглик, тенгсизликнинг тўғри бўлиши учун
қавслардан ўринли фойдаланишга доир; г) сон, ифодаларни таққослашга доир; д) тенглик,
тенгсизликнинг тўғри бўлиши учун сонлар, амал ишоралари, қавсларни тўғри танлашга доир
топшириқлар.
4. Маълумотлари етишмайдиган ва ортиқча бўлган масала-топшириқлар.
5. Масалаларни турли усулларда ечишга доир топшириқлар.
6. Кўп ечимли масала-топшириқлар.
7. Ностандарт ечим йўлига эга бўлган масала-топшириқлар.
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |