168
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
техник жиҳатдан оддий бўлиши керак. Шундагина назорат машқларида ҳаракатлантирувчи
сифатларни ўсиш босқичи шароити ифодаланади.
Футбол амалиётида, одатда қуйидаги тестлар қўлланилади:
Стартдан 15 метрга югуриш – старт тезлиги аниқланади.
Юриш ҳолатдан 15 метрга югуриш – “соф” тезлик аниқланади.
Ўрнида туриб юқорига сакраш, икки оёғи ёрдамида итирилади – сакраш даражаси
аниқланади.
Ўрнида туриб узунликка сакраш – тезлик кучи сифатлари баҳоланади.
Купер тести, 12 минут югуриш, чидамлилк аниқланади. Аммо мазкур тестни амалга
оширишда тайёргарлик босқичини инобатга олиш лозим. Агар спортчи бошланғич босқичда
бўлса, унга бу тест тавсия қилинмайди.
500 метрга югуриш, тезликдаги чидамлиликни баҳолаш имконини беради. Бунда
футболчини ёши инобатга олиниши лозим. Агарда спортчи ёш бўлса 300 метр кифоя қилади.
Футболчиларни чаққонлик, абжирлигини махсус тестлар ёрдамида аниқлаш қийин
масала. Чунки унга мос келадиган тестни танлаб олиш қийин, яъни ўйиндаги реал вазиятни
ҳосил қиладиган. Шу сабабдан координацион қобилятларни баҳолашда шундай тестлардан
фойдаланиладики, яъни футболчи унда бир қанча ҳаракат, куч ва маҳоратни ифода этиши
лозим.
Футболчини техник қобилятларини бир неча усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин. Энг
оддий йўллардан бири – ўйинчининг техникасига визуал баҳо беришдир (маълум метод
турларидан).
Машғулот жараёнига жисмоний тайёргарлик нуқтаи назаридан қаралганда,
қуйидагиларни қайд қилиш лозим, биринчи навбатда, ривожланиш даражасини баҳолаш,
жисмоний тайёргарлик даврида кўрсатилган босқисда футболчини жисмоний ҳолатидаги
ўзгаришини мазкур босқичга мос келмаслиги. Иккинчи навбатда, жисмоний
тайёргарлигидаги тебраниш, футболчининг шуғулланганлик даражасини муҳокама қилиш
имконини беради, жумладан организимининг кўрсаткичларини объектив ифодалаб беради.
Шу сабабдан аксари малакали мураббийлар футболчиларни жориф ҳолатларини баҳолашда
аниқ баҳо беришади, яъни бир неча назорта машқ ёрдамида.
Демак, юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, биз томондан талабаларни жисмоний ва
техник ҳолатларини аниқлаш мақсадида педагогик назорат амалиёти ўтказилди ва олинган
натижалар бўйича қуйидаги хулосалар қилинди:
жисмоний ривожланиш жараёни, талабалар ёшини инобатга олган ҳолда мос келади;
тезлик даражасига баҳо берилганда, бир нечтасини инобатга олмаганда ижобий
натижага эришилди;
тезланиш кучи умуммий олганда жамоада ўртача даражада яхши шакилланган;
бошланғич босқичдаги футболчи талабаларда чидамлиликни аниқлаш мақсадида 300
метрга югиртирганимизда қониқарли натижага эга бўлдик.
Техник маҳоратини аниқлаш юзасидан ўтакзган тестимизда қуйидаги натижаларга эга
бўлдик:
Тўп билан бир жойда ва юрган ҳолатда икки оёқда ҳам жонглироват қилиш, тўп билан
моҳирона ҳаракат қилиш, яъни икки тўсиқ орасида, 2х2 девордаги нишони тўп билан уриш.
Умуман олганда жамоадаги техник ва тактик маҳорат ўртача меъёрда шакилланган. Шу
асосда бўлажак машғулот жараёни режалаштирилади.
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |