167
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Мусобақаларда футболчилар ҳаракати маҳоратини бақарорлигини назорат қилиш.
Маҳоратини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қилинган хатоларни ўрганиш, хатонинг
вақти ва унинг оқибатини, вазиятини, илгари қилинган хатолар билан солиштириш шунинг
жумласидан.
Футболчини туп билан самарали ҳаракатларини қайд қилиш (%). Рационал ҳаракатлар
сонини ҳам инобатга олиш.
Футболчини белгиланган вазифани тактик жиҳатдан бажарганлик даражаси.
Футболчиларни мусобақалар жараёнида психик қатиятлигини ўрганиш.
Педагог сифатида баҳолаш жараёнида чаққонлик, кўрсатилган вазифани тактик
жиҳатдан тўғри бажариш, вазиятни тезлик билан баҳолаш ва бошқа шунга ўхшаш сифатлар
аҳмиятга молик томонлардир. Тизимли педагогик назорат футболчиларни тайёргарлик
жараёнининг ажратиб бўлмас қисми ҳисобланиб, унда ўйинчининг соғлиги мустаҳкамлашда
ва маҳоратини ўсишида ўзига хос ўринни эгаллайди.
Режлаштириш
ва
назорат
–
машғулот
тизимини
барча
томонларини
шакиллантиришнинг асосий омилидир. Режалаштириш ёрдамида бўлажак машғулот жараёни
бир тизимга туширилади. Машғулотларни режалаштиришда футболчиларни жисмоний,
техник ва тактик тайёргарлиги хусусиятларини инобатга олган ҳолда тайёрланиш лозим,
яъни у майдонда амалга оширадиган ҳаракатларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида.
Футболчини жисмоний ҳолати ҳақидаги маълумотни мажмуавий кўрсаткичлардан ўрганиш
мумкин, яъни тайёргарлик жараёнида ифода этилган. Мураббий-педагог шуғуллантириш
жараёнида мазкур кўрсаткичларни бир мақсадга йўналтирган ҳолда ижобий томонга
ўзгартириши лозим, яъни бу жиҳатларни у машғулот давомида қилинадиган машқ, техник ва
тактик ҳаракатлар ёрдамида амаола ошириши керак.
Амалиёт давомида мураббий-педагог томонидан қуйидаги ҳолатларни инобатга
олиниши зарур: барқарорлик, жорий ва оператив.
Барқарор ҳолат маълум вақт давомида турғунликни сақлаш – бир неча ҳафта, хаттоки
бир ой. Барқарорлик кўрсаткичларининг ўзига хос жиҳати, у асосида бўлажак
машғулотларни самарали режалаштирш имконияти яратилади.
Жорий ҳолат – бу шундай ҳолатки, спортчи бир ёки бир қанча машғулот жараёнида
иштирок этиб, хосил қилган жимоний ҳолат. Барчага маълумки, ҳар бир машғулот спортчида
қандайдир “из” қолдиради, у бир неча кун танда сақланиб туради. Шунинг натижасида хосил
бўлган ўзгариш жорий бўлади, шу ҳолатга қараб кейинги машғулот жараёни
режалаштирилади.
Оператив ҳолат – бу шундай ҳолатки, спортчи томонидан бир ёки бирқанча жисмоний
машқ бажаргандан кейин организм тушадиган ҳолат. Оператив ҳолат жуда қисқа давом
этади, уни бошқариш машғулот жараёнидаги оғирлик ва енгиллик назоратини белгилаб
беради.
Футболчиларни ҳолатини аниқлашни тест ва назорат машқлари ёрдамида амалга
ошириш мумкин. Тест деб – стандарт шакилдаги вазифаларга айтилади, у орқали ақлий
ривожланиш, қатъиятлик сифатлар, ҳаракатдаги қобилятлар ва инсон бошқа сифатларини
ривожаланиш даражаси аниқланади.
Маълумки, инсоннинг жисмоний ҳолати танасининг даражаси, соғлигининг ҳолати ва
ҳаракат функцияларининг ривожланиши орқали ифодаланади. Тана даражасини турли
антропометрик асбоблар ёрдамида баҳолаш мумкин. Тестлар, қадди-қомат даражасини
баҳолаб беради, у фақат босқичма-босқич назоратда амалга оширилади.
Ривожланганлик даража ташқи ҳаракат функцияларда ҳаракат сифатини ошиш
босқичида намоён бўлади, уни кўрсаткичларини мусобақа машқларида натижаси яққол кўзга
ташланади. Жисмоний тайёргарлик даражаси назорат машқларини ўрганиш орқали
аниқланади, жумладан тест ёрдамида. Энг асосий талаблардан бири тайёрланган тестлар
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |