3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЮҚОРИ БОСИМЛИ ЁНИЛҒИ НАСОСИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ АВТОМОБИЛ



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

ЮҚОРИ БОСИМЛИ ЁНИЛҒИ НАСОСИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ АВТОМОБИЛ 
ЭКСПЛУАТАТСИЯСИГА ТАЪСИРИ 
 (PhD) Ш.У. Улуғбердиев, докторант А.И.Абдуллаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 
Ёнилғи тизими дизел автомобилларининг энг асосий тизимларидан бири ҳисобланади. 
Ёнилғи тизими ўз навбатида – паст ва юқори босимли икки тизимдан ташкил топган. Паст 
босимли тизим ёнилғини ёнилғи бакидан сўриб олиб, унчалик юқори бўлмаган (0.35...0,75МПа) 
босимда юқори босимли тизимга етказиб беради. Паст босимли ёнилғи тизими ёнилғи баки, 
филтрлар, сепаратор, паст босимли насосдан ва ёнилғи ўтказувчи кичик босимга мўлжалланган 
қувурчалардан ташкил топган. Юқори босимли тизим двигателни ўт олдириш камераларига 
ёнилғини пуркаб бериши учун хизмат қилади, бунда юқори босимнинг қиймати одатда 
автомобиллар турига қараб 17,5 МПа дан 23,0 МПа гача етади. Юқори босимли ёнилғи тизими ўз 
навбатида юқори босимли насос, форсункалар ва юқори босимга мўлжалланган қувурчалардан 
(д=5…6 мм) ташкил топган. Дизел двигатели ёнилғи тизимининг вазифаси тозаланган дизел 
ёнилғини юқори босимгача сиқиб ёниш камерасига майда заррачалар ҳолида етказиб беришдан 
иборат. Сиқилиш тактини охирида 700...900С хароратга ва 3,0...5,0 МПа босимга эга бўлган 
ҳавонинг, ичига ёнилғи форсунка ёрдамида пуркаб берилади. Ўта майда заррачалар ҳолида 
цилиндрга пуркаб берилган ёнилғи сиқилган ҳавонинг юқори ҳарорати ва босими остида ўз-
ўзидан алангаланади. Дизел ёнилғилари бензиндан ўзининг юқорироқ зичлиги ва мойлаш 
қобилиятининг яхшироқлиги билан фарқ қилади. Мавжуд дизел ёнилғиларининг сетан сони 
одатда 45...50 бирликни ташкил этади. Замонавий дизел двигателларига сетан сонининг юқори 
қийматлари мос келади. Дизел ёниш камерсининг шаклига қараб ёнилғи аралашмасини ҳосил 
қилишнинг икки варианти мавжуд. Биринчи вариантда ёниш камерасига эмас ёниш олди 
камерасига (олди камера) форсунка ёрдамида ёнилғи пуркаб берилади, иккинчи вариантда ёнилғи 
бевосита форсунка орқали ёниш камерасига-поршен устига пуркаб берилади. Биринчи 
вариантдаги двигателлар бўлинган камерали двигателлар бўлиб, IDI (In Direct Injection) туридаги, 
иккинчи вариантдаги двигателлар-бевосита пуркаш камерасига эга бўлган дизеллар бўлиб DI ( 
Direct Injection) туридаги двигателлар сифатида белгиланади. Бўлинган ёндириш камерали IDI 
туркумидаги дизел двигателлари одатда юмшоқроқ ишлаб, камроқ шовқин чиқаради. Шунга 
қарамай DI туркумидаги двигателлар кўпроқ ишлатилмоқда, сабаби уларнинг ёнилғи 


120
тежамкорлиги тахминан 20% га яхшироқ. Эксплуататсия шароитларида ҳаводаги чанг 
миқдорининг юқорилиги ўз навбатида дизел ёнилғисини хам ифлослантиради, дизел ёнилғиси 
таркибида доимо сув бўлиши, куз-қиш пайтларида эса сувнинг ёнилғидаги консентратсияси бир 
неча баробар кўпайиши тадқиқотчи олимларнинг [1.2] ишларида кўрсатиб берилган. Таъминлаш 
тизимидаги ёнилғи филтрлари механик (абразив) зарраларни тўлиқ тозалай олмайди. Натижада 
абразив зарралар юқори босимли насоснинг пресизион жуфтликлари ва форсункаларини 
ейилишига олиб келади. Оқибатда ёнилғи билан таъмилаш тизимида аста-секинлик билан 
носозликлар ҳосил бўла бошлайди. Улар ўз вақтида автобусларга сервис хизматини кўрсатиш 
пайтида созланмаса ёнилғи тизими аппаратлари бузилишига олиб келади. Умуман олганда дизел 
двигателларининг ёнилғи билан таъминлаш тизимидаги носозликлар ва бузилишларни ҳосил 
бўлишига двигател деталларини ейилиши сабаб бўлади. Форсункалар ва юқори босимли ёнилғи 
насосининг асосий носозликларига қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: пуркагичлар 
тешикчалари диаметрларини ейилиши натижасида катталашиб кетиши, юқори босимли плунжер 
жуфтликларида босимни пасайиши; ёниш жараёнлари самарадорлигини ёмонлашуви, двигатель 
қувватини пасайиши, ёнилғи сарфини ошиб кетиши. Эксплутатсия шароитида завод тавсиясига 
кўра автобусларнинг ёнилғи билан таъминлаш тизими аппаратларидан юқори босимли насос ва 
форсункалар ҳар 45000 км да текшириб турилади, зарур бўлса созланади. Синовлар махсус 
стендларда сервис хизмати кўрсатувчи корхоналарда ўтказилиб, унда юқори босимли насос 
сексиялари “СТАР” ёки “СДТА” туридаги стендларда, форсункалар эса КИ-402 прибори ёрдамида 
текширилди. Синовга “Мерседес-Бенс” ва “ИСУЗУ” автобусларининг 36 донадан форсункалари ва 
6 та дан юқориб босимли ёнилғи насослари (36 та плунжер жуфтлиги) жалб этилди. Синовлар 
стендларнинг техник талабларига амал қилинган холда ўтказилди. Олинган синов натижалари 
жадвалда келтирилган бўлиб, унга асосан форсункаларнинг пуркаш босимининг меъёрий қиймати 
22,5 МПа га тенг бўлиб, унинг қиймати эксплуататсия жараёнида узлюксиз камайиб борди. 
Синовга 45000 ва 90000 км масофани босиб ўтган автобусларнинг форсунка ва юқори босимли 
насослари қабул қилинди. Қуйдаги келтирилган график форсункаларнинг техник холати аста-
секинлик билан пасайиб бориши, ҳар 45000 км. да уларга сервис хизмати кўрсатганлигини 
билдиради.. Хулоса тарзида қуйидагиларни такидлаш зарур: ёнилғи билан таъминлаш тизими 
аппаратлари даврий равишда (ҳар 45000 км. да) стендлар ёрдамида текширилиб, ўрнатилган 
меъёрлар билан солиштириб, зарур бўлса созлаб борилиши уларнинг ресурсини ва 
ишончлилигини эксплуататсия жараёнида таъминлашга асос бўлади
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, дизел двигателли автомобилларининг энг асосий 
тизимларидан бири ёнилғи тизими ҳисобланади, дизел двигателларининг ёнилғи билан таъминлаш 
тизимидаги носозликлар ва бузилишларни ҳосил бўлишига двигател деталларини ейилиши сабаб 
бўлади. Форсункалар ва юқори босимли ёнилғи насосининг асосий носозликларига қуйидагиларни 
келтиришимиз мумкин: иш жараёнида ёнилғи ва эксплуататция таъсирида пуркагичларни ишдан 
чиқиши, юқори босимли плунжер жуфтликларида босимни пасайиши; ёниш жараёнлари 
самарадорлигини ёмонлашуви, двигатель қувватини пасайиши, ёнилғи сарфини ошиб кетиши.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish