3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Foydalanilgan adabiyotlar. 
1.
K.L.Kulikovskiy, V.YA. Kuper. Metodы i sredstva izmereniy: Ucheb.Posobie dlya VUZOV.-
M. 
2.
A.M. Golovanova, A.V. Kravsov. Teoreticheskie osnovы elektrotexniki. Elektricheskie 
izmereniya: Uchebnoe posobie dlya studentov elektrotexnicheskix spetsialnostey.-M.: 2006.
3.
A.F. Kotyuk. Datchiki v sovremennыx izmereniyax.-M.: 2006.
ЭНЕРГЕТИКА
СОХАНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЎЛЧАШЛАР НОАНИҚЛИГИНИ 
ҲИСОБЛАШ МАСАЛАЛАРИ 
Исроилов Фахриддин Муродқосимович-катта ўқитувчи, ЖизПИ 
Абдурахманов Азиз Абдухолиқович-ассистент, ЖизПИ 
Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани ҳамда Халқаро атом 
энергияси агентлиги тавсияларини ҳисобга олган ҳолда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида 
малакали кадрларни тайёрлаш миллий ядровий инфратузилманинг ғоят муҳим элементларидан 
бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «2019-2029 
йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4165-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
ядро-энергетика дастурини атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш талабларига жавоб берадиган 
малакали кадрлар билан ўз вақтида ва тўлақонли таъминлаш мақсадида: 
Метрология соҳасида дунёда энг катта обрўга эга бўлган Халқаро ўлчовлар ва тарозилар 
комитети (МКМВ, CIPM) ўлчашларнинг аниқлик характеристикаларини баҳолашнинг ҳалқаро 
бирлилигининг мавжуд эмаслигини тан олган ҳолда Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросига 
(МБМВ, BIPM) ушбу муаммони кўриб чиқиш тўғрисида мурожат қилди. Натижада ушбу 
муаммони ҳал қилиш мақсадида 32 мамлакатнинг миллий метрологик лабораториялари ва 7 
халқаро ташкилотлар жалб этилди: 
-
Халқаро ўлчовлар ва тарозилар комитети (МКМВ, CIPM); 
-
Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюроси (МБМВ, BIPM); 
-
Халқаро электротехник комиссия (МЭК, IEC); 
-
Халқаро клиник химия федерацияси (МФКХ, IFCC); 
-
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО, ISO); 
-
Тоза ва амалий химия халқаро бирлашмаси (ИЮПАК, IUPAC); 
-
Тоза ва амалий физика халқаро бирлашмаси (ИЮПАП, IUPAP); 
-
Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ, OIML). 
1993 йилда халқаро ҳужжат «ўлчашларда ноаниқликни ифодалаш бўйича қўлланма» [1] 
француз тилида ишлаб чиқилди ва 1999 йили рус тилида [2] чоп этилди. 
Ушбу қўлланманинг мақсади: 
-
қандай қилиб ўлчашлар ноаниқлиги ҳисоботини тузиш ҳақида тўлиқ маълумот олишни 
таъминлаш; 
-
ўлчаш натижаларини ҳалқаро таққослашлар учун асос яратиш эди. 
1993 йил нашрдан кейин қўлланма ноформал халқаро стандарт статусини олдики ҳамма 
илмий ва техникавий ўлчашлар ва бутун жаҳон бирлилик ва ўлчашлар ноаниқлиги тарифини 
баҳолашда келишилганликни киритди. 
Ўлчаш ноаниқлиги -
 
бу ўлчаш натижаси билан боғланган ва улар (қийматлар) нинг 
сочилишини тавсифловчи параметр бўлиб, уни ўлчанаётган катталикка тегишли деб билмоқ 
асосли бўлиши мумкин.
 
Ўлчашлар натижалари билан боғлиқ, қийматлар сочилишини характерлайдиган параметр 
сифатида одатда алоҳида ўлчашлар натижасининг ўртача квадратик оғиши (ЎКО) қўлланади. 
Ўртача арифметик қийматнинг ЎКО, яъни стандарт оғиш кўринишида ифодаланган ўлчаш 
ноаниқлиги эса стандарт ноаниқлик деб номланади. 


232
«Ноаниқлик» ифодасидан келиб чиқадики, ноаниқлик бу ўлчаш натижасига мос келувчи 
миқдорий ўлчов аниқлиги ва ўлчанган катталик қиймати ўлчаш шароитида аниқ оралиқ қийматлар 
ичида ётишини (мавжудлигини) рухсат этиладиган ишонч даражасини билдиради. 
Шундай қилиб, ўлчаш ноаниқлигини: 

ўлчашдан кейинги ўлчанадиган катталик ҳақидаги бизнинг билимимиз; 

уларнинг аниқлик нуқтаи назаридан ўлчашнинг сифати; 

ўлчанадиган катталик қиймати учун баҳолаш сифатида ўлчаш натижасининг ишончлилиги
ўлчови деб номлаш мумкин. 
Ўлчашнинг математик моделини тузишни соддалаштириш ва зарур бўлган ҳар бир конкрет 
ўлчаш учун кириш катталикларни аниқлашда ноаниқлик манбалари рўйхатидан фойдаланилади.
Ноаниқликлар манбалари булар: ўлчаш усуллари (кузатишлар сони, ўлчаш давомийлиги, ўлчаш 
усулини танлаш, эталон ёки ўлчаш воситасини танлаш, мос келувчи фильтр, стандарт намуна ва 
ҳоказоларни танлаш); ўлчаш қурилмалари (калибрлаш ноаниқлиги, кўрсатишлар вариацияси, 
охирги калибрлаш моментидан ўтган вақт, қўлланилаётган программа таъминоти, сезгирлик 
остонаси ёки охирги йўл қўйиладиган имконият, ҳарорат ва ҳ.к.); атроф-муҳит (ҳарорат, намлик, 
босим, бино тозалиги, магнит ва гравитацион майдонлар, вибрация, турли хил нурланишлар, 
ёруғлик ва ҳ.к.); ўлчанаётган объект (ҳарорат, юза, материал, ўлчамлар, геометрик ўлчашлар учун 
шаклдан оғиш ва ҳ.к.); оператор (ўлчашга зўр бериш, иш тажрибаси, ўлчаш воситасини танлаш, 
маълумоти, параллакс, виждонлилик, қўл эпчиллиги ва ҳ.к.). 
Агар катталик ҳақидаги маълумот ностатистик бўлса, яъни ушбу ўлчаш мобайнида 
баҳоланмасдан қайсидир мустақил баҳолаш натижаси (калибрлаш тўғрисидаги гувоҳномада ва 
бошқа сертификатларда, стандарт, техникавий шартлар, паспорт, ишлаб чиқарувчи таснифи, 
справочник ва бошқа маълумот манбаларида кўрсатилган маълумотлар) дан олинган бўлса ва 
фақат битта қиймати, ёки катталик қиймати жойлашиши мумкин бўлган кўлам чегаралари 
маълум бўлса, у ҳолда кириш катталиклари стандарт ноаниқлиги В тип бўйича баҳоланади. 
Стандарт ноаниқлик 
)
(
x
u
ни А тип бўйича баҳолаш статистик маълумотларни қайта 
ишлашда қўлланаладиган ҳар қандай усулларга [7-10], яъни стандарт оғиш
x
S
ва ўртача 
қийматни 
x
кузатишлар серияси асосида, масалан 









n
i
i
x
x
x
n
n
S
x
u
1
2
)
1
(
1
)
(


Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish