3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

 
саналади. 
Креативлик
 
(лот., инг. “create ” – яратиш, “creative” – яратувчи, ижодкор) – ўқитувчининг 
янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ва мустақил омил сифатида 
иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилияти ҳисобланади [2, 3]. 
Технологик таълим ўқитувчисининг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, 
фаоллигида, тезкор фикрлашида, ҳис-туйғуларида ва муайян фаолият турларида намоён бўлади. 
Ўқитувчининг анъанавий педагогик фикрлашдан фарқли равишда таълим ва тарбия 
жараёнини самарадорлиги таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни яратиш, шунингдек, 
мавжуд педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи 
қобилияти

педагогик креативлик
 
ҳисобланади. У ўз навбатида ўқитувчилар томонидан ўқув 
фанларини паст ўзлаштираётган ва уларини ўрганишни зерикарли деб ҳисоблаётган ўқувчилар 
эътиборларини фан асосларини ўзлаштиришга жалб этиш, ўқувчиларда креатив фикрлаш ва 
ижодий фаолият натижаларини рағбатлантиришга хизмат қиладиган стратегия ва воситаларни 
тавсия этиш орқали синфда улардан самарали фойдаланишлари учун имконият яратиш каби 
ҳолатларни кафолатлайди. 
Технологик таълим ўқитувчисидан ижодий йўналганлик, мантиқий фикрлаш қобилияти, 
эрудиция (билағонлик), бой тасаввурга эгалик, ижодий таъсирчанлик ва ташаббускорлик, ўз 
ижодкорлигини тўла-тўкис намойиш этиш, рефлексия қобилияти, ҳиссиётга бойлик, таваккал қила 
олиш қобилияти, тафаккур тезлигига эгалик, ички сезгининг ривожланганлиги, ўзига хос 
(оргинал) ғояларни илгари сура олиш қобилияти, инновацион қобилиятга эгалик, юксак бадиий 
қадриятларга эгалик, мавжуд тажриба ва билимлар асосида янги қарорларни қабул қилиш 
малакаси каби ўзига хос креативлик сифатлари талаб қилинади. 
Технологик таълим ўқитувчиси креативлик сифатлари билан бир қаторда ижодий 
фаолиятни ташкил этишга лаёқатлиликни ифодаловчи билишга оид (гностик) малакалар, 
лойиҳалаш малакалари, ижодий-амалий (конструктив) малакалар, тадқиқотчилик малакалари, 
мулоқотга кирувчанлик (коммуникатив) малакалари, ташкилотчилик малакалари, изчилликни 
таъминловчи (процесссуал) малакалар, техник-технологик малакаларига ҳам эга бўлиши зарур 
бўлади. 
Юқорида зикр қилинган креативлик сифатлари технологик таълим ўқитувчиларида ўз-
ўзидан ривожланмайди. Креативлик сифатларини мувофаққиятли ривожлантиришнинг бир қатор 
йўллари мавжуд бўлиб, улар орасида қуйидаги йўллар ўзининг моҳияти билан катта аҳамият касб 
этади: 
-
креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш; 
-
амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш; 
-
креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш; 
-
креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш. 
Ўқитувчи креатив фикрлаш кўникмасини самарали шакллантириш мақсадида ўқувчиларга 
уларни фикрлашга ундовчи “Полимер материалга ишлов бериш” модулига оид саволлар 
таркибида зарур феълларнинг бўлишига эътибор қаратади. Бу эса уларнинг креатив 
фикрлашларини осонлаштиради. Масалан: “
боғлиқликни топинг”
, “
яратинг”, “башорат қилинг”


фикрни мантиқан баён этинг”, “тасаввур қилинг” 
каби сўз (феъл)лардан фойдаланиш амалий 
жиҳатдан самарали саналади. 
Ўқитувчи ўқувчиларда креатив ҳаракат кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш 
жараёнида кўрсатмали метод ва усуллардан фойдаланилади.
Креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш йўли ўқувчиларни муаммони ечиш ва 
инновацион ғояларни илгари суриш жараёнида креатив, ижодий фикрлашга урғу беради.


218
Технологик таълим ўқитувчиси томонидан креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш 
йўлида “Полимер материалга ишлов бериш” модулига оид Power Point дастури ёки мультимедия 
ёрдамида тақдимотни яратиш топшириғи берилади. Тақдимотни тайёрлаш жараёнида ўқувчиларда 
креатив фикрлаш кўникмалари фаол ривожланади. 
Технологик таълим ўқитувчисининг креативлик компетенциясига эга бўлишлари педагогик 
муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот ишлари ёки илмий лойиҳаларни амалга 
ошириш ҳамда ўзаро ижодий ҳамкорликка эришишлари орқали таъминланади. 
Технологик таълим ўқитувчисининг креатив компетенцияси маълум вақт ичида изчил ўқиб-
ўрганиш, ўз устида ишлаш орқали шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб 
боради.
Ҳар қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг 
креативлик компетенциясига эга бўлиши учун унинг талабалик йилларида пойдевор қўйилади ва 
касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда ўқитувчининг ўзини ўзи 
ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни самарали ташкил эта олиши муҳим аҳамиятга 
эга. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish