216
2.Жарова Л. В. «Управление самостоятельной деятельностью учащихся» — Л., — 1982.
Зимняя И. А. «Основы педагогической психологии» — М, 1980. 3.Кралевич И. Н.
«Педагогические аспекты овладения обобщёнными способами самостоятельной учебной
деятельности». / Мн. — 1989.
4.Денисова Г. Г. Самостоятельная работа при изучении иностранного языка Р. Г.
Романович // Молодежь в современном обществе: проблемы правового, экономического и
социально-культурного развития: материалы международной научно-практической конференции
студентов и молодых ученых. — Минск: БИП-С ПЛЮС, 2005. — с. 210–211.
ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМДА ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ
МОДУЛИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
З.Амирова (магистрант), К.Ўроқов (ассистент), Ғ.Ҳалимов (доцент)
Қарши давлат университети, Қарши шаҳри
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
“узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” устувор вазифа қилиб белгиланди [1].
Шу нуқтаи назардан, бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган
кучли рақобатга бардошли бўлишни ҳар бир технологик таълим ўқитувчисидан эса касбий
компетентликка эга бўлишни ҳамда уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда.
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар натижасида кириб
келган бўлиб, инглизча “competence”
тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита “қобилият”
маъносини ифодалайди. Мазмунан эса фаолиятда назарий билимлардан самарали фойдаланиш,
юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олишни ёритишга хизмат
қилади [2].
Ўқитувчи томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма
ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши
касбий
компетентлик бўлиб ҳисобланади.
Касбий компетентлик негизида:
- ижтимоий компетентлик;
- махсус компетентлик;
- шахсий компетентлик;
- технологик компетентлик;
- эктремал компетентлик сифатлари акс этган ҳолда педагогик фаолиятга танқидий, ижодий
ёндашиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш сифатларига эга
бўлган креатив компетентлик ҳам махсус (яъни касбий) компетентлик қаторига киради.
Республикамизда ўқитувчининг касбий компетентлиги, унинг ўзига хос жиҳатлари
ўранилган бўлиб, касбий-педагогик компетентликка эга бўлишда ўз устида ишлаш, ўз-ўзини
ривожлантириш
Do'stlaringiz bilan baham: