УДК 677. 21.017.
24
ПАХТА ТОЛАСИ ФИЗИК-МЕХАНИК ХОССАЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШИГА ЗИЧЛАШ
ЖАРАЁНИНИНГ ТАЪСИРИ
доцент Ж.Р.Мухтаров, магистр Ж.М. Рахимжонов, М. Хасанов,
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Катта ўқитувчи Рузматов Ботир Жиззах политехника институти.
Илмий-тадқиқот ишлари учун Беруний пахта тозалаш корхонасида турли зичликда
тойланган пахта толасидан намуналар олинди ва махсус усулларда пахта толасиниг физик-
механик хоссалари аниқланди.
Для исследовательских работ на хлопкоочистительной заводе Беруни были отобраны
образцы хлопкового волокна из запрессованной кипы, а физико-механические свойства хлопкового
волокна были определены специальными методами.
For research work at the Beruni cotton ginning plant, samples of cotton fiber were taken from a
pressed bale, and the physical and mechanical properties of the cotton fiber were determined by special
methods.
Пахта тозалаш корхоналарида турли хил омиллар таъсирида толанинг физик-механик ва
геометрик хоссалари ўзгариб боради, яъни пахтани далалардан териш, ғарамлаш, сақлаш,
қуритиш, тозалаш, жинлаш, толасини тозалаш ва пресслаш жараёнлари салбий таъсир этади. Шу
сабабли, пахта тозалаш корхоналарида ҳар бир жараёнлар учун оптимал шароитлар
белгиланади[1].
Ундан ташқари, пахта тозалаш корхоналарида чигитли пахтани қабул қилишда намлик
миқдори ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, стандарт талабларига жавоб бериши лозим. Агар чигитли
пахтанинг намлиги стандарт кўрсаткичларидан фарқланса, ундан қабул қилишдан олдин пахта
қуритиш-тозалаш жараёнидан ўтказилади. Чигитли пахтани юқори намликда қабул қилишда
физиологик жараёнлар натижасида ҳарорати, босими ошиб кетади ва ўз-ўзидан ёниш жараёнини
келтириб чиқаради. Натижада, пахта толаси ва чигитнинг тузилиши ёмонлашади, физик-механик
хоссаларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, чигитли пахтани қабул қилишда намлигига
катта эътибор бериш керак бўлади.
Пахта тозалаш корхоналарида пахта толасининг табиий хоссаларини сақлаб қолиш
имконияти камроқ. Сабаби, биринчидан пахта тозалаш корхоналарида бутун технологик жараён
бўйича оптимал шароит белгиланмаган, иккинчидан эса чигитли пахтани юқори намликда олиш,
юқори ҳароратда қуритиш, кўп маротабалик тозалаш ишлари ҳам салбий оқибатларни келтириб
чиқаради. Натижада, пахта толасининг тузилиши ёмонлашади, устки қатламида ғадир-будирлик ва
ёриқчалар ҳосил бўлади, ҳамда пахта толасининг механик шикастланишлари, калта толалар
миқдори ортиб, толанинг мустаҳкамлиги, штапел масса узунлиги камаяди ва сарғайиш
ҳолатларини келтириб чиқаради. Ундан ташқари, бу ўзгариш тўқимачилик саноатида титиш-
саваш, тараш, пилта ва пиликлаш, йигириш жараёнларида салбий ҳолатларни келтириб чиқаради,
яъни маҳсулот сифати ёмонлашади.
Йигириш корхоналарида ип ишлаб чиқариш жараёнида пахта толасининг узунлиги муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, толанинг ҳар бир 1 мм узунликнинг камайиши натижасида ипнинг 1 км даги
узилишдаги узайиши камаяди. Шу билан бир қаторда, пахта толаси қанчалик узун бўлса, ундан
шунчалик силлиқ, ингичка ва пишиқ иплар олинади [2].
Ундан ташқари, йигириш корхоналарида пахта толасининг узунлиги камайиши натижасида
калта толалар, чиқиндилар миқдори ортиб кетади, толанинг мустаҳкамлиги камаяди, тузилиши
ёмонлашади. Натижада, толанинг сифат кўрсаткичлари бузилади, ҳамда ундан олинадиган ип ва
газламалар сифати ёмонлашади.
Тўқимачилик саноати маҳсулотлар сифати ишлаб чиқариш жиҳатидан улкан суръатларда
ўзгариб бормоқда[3]. Шу билан бир қаторда, пахтани дастлабки ишлаш жараёнида чигитли
пахтани юқори ғарам зичлигида узоқ муддатда сақлаш, ҳамда турли биологик ва турли технологик
таъсирлар ҳисобига тола шикастланади, тола тузилиши бузилади, ҳамда узунлик кўрсаткичининг
камайишига олиб келади.
Пахта толасининг физик-механик хоссаларини тадқиқ этиш учун илмий-тадқиқот ишлари
Беруний пахта тозалаш корхонасида олиб борилди. Унинг учун турли ҳажмда тойланган пахта
толасидан намуналар олиниб, физик-механик хоссалари тадқиқ этилди. Илмий-тадқиқот
25
натижалари асосида 1 ва 2-расмларда зичлаш жараёнининг толанинг мустаҳкамлиги, солиштирма
узилиш кучи, штапел масса узунлиги ва калта толалар миқдорининг ўзгариш гистограммалари
қурилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |