3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

 
Хулоса.
Ҳисоблаш ишлари таҳлили натижаларига кўра корхона манбаларидан чиқаётган
ингредиентлар миқдорлари ҳозирги ишлаб турган шароитда ва бундан кейин рухсат этилган сиғим 
(РЭМ) дан ошмаслиги аниқланди. 
Корхона учун санитария муҳофаза ҳудуди белгиланган бўлиб, атмосферага ташланадиган 
ташламалар санитар муҳофаза ҳудудида ҳам рухсат этилган сиғим (РЭМ) дан ошмаслиги 
аниқланди. Бу эса табиий муҳитинг меъёрдан юқори даражада ифлосланишига олиб келмайди. 
Инсон ва бошқа тирик организмлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди. 
Адабиётлар 
4.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 3 январда 1533-сон билан рўйхатга 
олинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарда атмосферага ифлослантирувчи 
моддалар чиқарадиган манбаларни ҳисбга олиш ва ифлослантирувчи моддаларни меъёрлаштириш 
йўриқномаси”. 
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сонли 
“Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори. 
6.
Конюхов В.Г., Королёва Н.В. “Справочник эколога-эксперта”. Тошкент 1987 й. 
7.
СанПиН «Гигиенические нормативы. Перечень предельно-допустимых концентраций 
(ПДК) загрязняющих веществ в атмосферном воздухе населенных мест на территории РУз» 
Тошкент 2005 г 
 
ШАҲАР ЭКОЛОГИЯСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ 
(Жиззах шаҳри мисолида)
Камолова Шахноза Мелибоевна – ЖизПИ мустақил тадқиқотчиси
Жиззах шаҳри Сангзор дарёсининг қўйи қисми, Жиззах вилоятининг тоғ, қия тоғ ён 
бағридаги текислик худудида жойлашган. Ер майдони – 100 кв.км, аҳолиси – 150 минг кишидан 
зиёдроқ. Жиззах шаҳри ва унинг атроф иқлими –континентал, ўзининг совуқ қиши ва жазирама 
қуруқ ёзи билан ажралиб туради. 
Атмосфера ҳавосини саноат корхоналаридан ташланаётган ифлослантирувчи моддалардан, 
ер ости ва ер усти сувларини оқова сувлардан муҳофаза қилиш ҳозирги замоннинг долзарб 
масалалридан бири бўлиб, умумжаҳон аҳамиятига эгадир. Атроф муҳитнинг чиқиндилар ва оқова 
сувлар билан ифлосланиш жараёнини ўрганиш энг муҳим йуналишлардан бири ҳисобланади. 
Атроф муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилардан, оқова сувлардан, атмосфера 
ҳавосини ифлослантирувчи моддалардан муҳофаза қилиш табиий ресурслардан оқилона ва 
комплекс фойдаланиш ҳамда экологик тоза технологияларни амалиётга тадбиқ этиш муаммолари 
билан узвий боғлиқдир. 
Инсон дунё юзини кўргандан бошлаб атроф муҳитни ўзи истеъмол қилган маҳсулотлар 
чиқиндилари билан, оқова сувлар билан, атмосфера ҳавосини ҳар хил ифлослантирувчи моддалар 
билан ифлослантириб табиатга қанчалик зарар келтираётганини ҳис қилган ҳолда бу вазиятни 


36
мувофиқлаштириш мақсадида кўп уринишлар, лойиҳаларни ҳаётга жорий қилди, лекин XXI 
асрнинг бўсағасида бу муаммоларни тўлиғича ҳал қила олмади.
Шаҳар аҳолисининг ўсиши, чекланган ҳудудда саноатнинг тўпланиши, аҳоли истиқомад 
қиладиган ҳудудларда, айниқса йирик шаҳарларда экологик шароитларнинг ёмонлашувига сабаб 
бўлмоқда.
Шаҳарнинг атмосфера ҳавосига йилига ўртача 28-30 минг тонна ифлослантирувчи 
моддалар ташланади, бу эса Республика бўйича ялпи ташланадиган ифлослантирувчи 
моддаларнинг 0,9 фоизини ташкил этади. Шаҳарда ҳам саноатда, ҳам транспортда 
ифлослантирувчи моддаларни ташланишини камайиши кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби чанг 
тозалаш ускуналарининг самарадорлигига алмаштирилиши, саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 
қисқариши, автотранспорт воситаларининг зарарсиз газ ёқилғисига ўтказилиши ва шаҳар 
транспортининг янги замонавий транспортлар билан тўлдирилишидир. 
Ҳар бир шаҳарга тегишли бўлган муаммолардан бири чиқиндилар масаласидир. Ҳар йили 
шаҳарда аҳолидан 50 минг тонна маиший чиқиндилар, ташкилот ва корхоналардан 2,8 минг тонна 
қаттиқ ва 0,248 минг тонна (токсик) заҳарли ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳосил бўлади. Шаҳарда 
ҳал этилмаган масалалардан бири чиқиндиларни вақтида чиқармасликдир. 
 
Жиззах шаҳар фауна 
ва флораси ўзига хосдир. Шаҳар маҳаллаларида мавжуд дарахтлар ва уларни суғориш учун ер 
усти сув ариқлари тенг тақсимланмаган.
Жиззах шаҳри кунига 28,8 минг м
3
га яқин ичимлик суви истеъмол қилади. Бунинг ҳаммаси 
ер ости сув манбаларидан олинади. Ичимлик сувининг танқислигига қарамай шаҳарда уни бошқа 
мақсадларда ишлатилишига йўл қўйилмоқда. Кейинги йилларда ичимлик сувларидан 
автомашиналарни ювиш, сауналар учун, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда ишлатилиши 
кузатилмоқда. 
Зероки бу мақсадда қайта тозаланган техник ёки ариқ сувларидан фойдаланиш мумкин. 
Кўпгина автоювиш жойларида сув айланиш системаси йўқ, ишлатилган, ифлосланган оқова сув 
қайта тозаланмасдан канализация тармоқларига, ариқ ва каналларга ташланмоқда. 
Йиллар давомида “Зилол” маҳалласининг канализация тизимини шаҳар “Сувоқова” 
корхонасининг тизими магистрал тармоғига улаш масаласи ҳал қилинмай келинмоқда. Натижада 
оқова сувлар тозаланмасдан табиий муҳитга ташланиши содир этилмоқда. 
Атроф табиий муҳитни чиқиндилардан, оқова сувлардан, атмосфера ҳавосининг 
ифлослантирувчи моддалар билан ифлосланишини камайтириш мақсадида қуйидаги муҳим 
масалаларни ҳал қилиш лозим бўлади: 

Босқичма-босқич этилланган бензиндан фойдаланишни тўхтатиш. Автотранспорт 
воситаларини экологик хавфсиз ёқилғи турларига тўлиқ ўтказиш; 

Шаҳар автотранспорт паркини жаҳон экологик хавфсизлик стандартлари талабига жавоб 
берадиган воситалар билан янгилаш, босқичма-босқич меъёр талабларига ўтишни таъминлаш; 

Фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, шаҳар корхоналарида 
янги замонавий тозалаш тизимини жорий этиш, эскирган чанг-газ тозалаш ускуналарини 
алмаштириш; 

Шаҳарнинг перспектив ривожланишини ҳисобга олган ҳолда “Сувоқова” корхонасининг 
эксплуатация ва модернизациясини таъминлаш. Шаҳар ҳудудидаги оқова сувларнинг очиқ сув 
ҳавзаларига чиқариб ташлашнинг олдини олиш мақсадида 100 % канализация билан таъминлаш. 
Шаҳар корхона ва ташкилотларига янги илмий тадқиқотлар тизимини ҳамда айланма сув 
таъминотини актив сингдириш. Айланма сув таъминоти бўлмаган автоювишларнинг фаолиятини 
тўхтатиш; 

Сангзор 
дарёси, 
шаҳар 
ҳудудидан 
оқиб 
ўтаётган 
ариқлар 
қирғоқларида
кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказиш ишларини ташкиллаштириш; 

Шаҳар ҳудудида, маҳаллаларда вақтинча чиқинди сақлаш жойларида тўпланган маиший 
чиқиндиларни, ишлаб чиқариш ва саноат корхоналаридаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўз 
вақтида шаҳар чиқиндихонасига олиб бориб жойлаштириш; 

Кенг жамоатчилик ўртасида, барча таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда 
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш борасида тарғибот-
ташвиқот ишларини кучайтириш лозимдир.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish