ТУРЛИ ТОЛАЛАР АРАЛАШМАСИНИНГ КОСТЮМБОП МАТОЛАР СИФАТИГА
ТАЪСИРИ
проф. М.Кулметов,доцент Ж.Р.Мухтаров,магистр С.Б.Ахмаджонов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
катта ўқитувчи Б.Ш.Рузматов Жиззах политехника институти.
Илмий-тадқиқот ишлари учун турли ассортиментдаги костюмбоп газламалардан 2
вариантда, саржа ўрилишидаги танда ипи жун толасидан ва арқоқ ипи полиэфир толасидан,
ҳамда полотно ўрилишидаги 100% жун толасидан намуналар олиниб, физик-механик хоссалари
замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида аниқланди.
Для исследования были отобраны образцы 2 вариантов костюмных тканей : ткань
саржевого переплетения с основой из шерстяного волокна и уточной пряжи из полиэфирное
волокно, а также ткань из 100% шерстяного волокна и физико-механические свойства были
определены при помощи современного оборудования.
For the study, samples of 2 variants of suiting fabrics were selected: a twill weave fabric with a
woolen fiber base and a polyester fiber weft yarn, as well as a 100% woolen fiber fabric and physical and
mechanical properties were determined using modern equipment.
Тўқимачилик
корхоналарида
ишлаб
чиқарилаётган
костюмбоп
газламаларнинг
ассортиментлари турлича бўлади. Газламаларнинг тузилиши, тола таркиби ва хусусиятлари
бўйича бир-биридан фарқланади. Ундан ташқари, улар баҳорги, кузги, қишки ва ёзги мавсумлар
учун ишлаб чиқарилади. Ёзги ва баҳорги мавсумлар учун ишлаб чиқарилаётган костюмбоп
газламалар енгил, ҳаво ўтказувчанлиги юқори бўлади.
Тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш жиҳатидан улкан суръатларда ўзгариб
бормоқда.Бозорнинг ҳозирги глобаллашувида йирик тўқимачилик брендлари халқаро сифат
стандартлари асосида назорат қилади. Бу сифат доирасида ипнинг сифатини то тайёр матогача
бўлган тўлиқ тўқимачилик жараёнларни назорат қилиш асосида олиб борилади [2].
Кейинги пайтда мамлакатимизда аҳолининг костюмбоп газламаларга бўлган талаби ортиб
бормоқда. Чунки, республикамиз ҳудудида тайёрланаётган костюмлар хорижий мамлакатлардан
олиб келинаётган газламалар ҳисобига тайёрланмоқда.
Костюмбоп газламалар одам танасининг кўп қисмини ўраб турганлиги сабабли улар
фаслларни, иқлим шароитларини, ёш даражасини инобатга олган ҳолда гигиеник талабларни
тўлиқ қондириши лозим. Табиий толаларнинг даволовчи ва инсон соғлигига ижобий таъсири
хусусиятларини инобатга олиш костюмбоп газламаларнинг янги ассортиментларини яратиш ва
ишлаб чиқаришда яхши натижаларни беради.
Костюмли газламалардан эркаклар, аёллар ваболалар костюмлари, шим, юбка, жакет,
нимчавапиджаклартайёрланади.
Костюмлик газламаларга қўйиладиган талабларга ғижимланмаслиги, тилинмаслиги,
киришмаслиги, форма сақлаши кабилар киради. Костюмбоп газламаларнинг кириши ва
ғижимланмаслигини камайтириш кабиларкиради. Костюмбоп газламаларнинг киришиши ва
ғижимланиши никамайтириш учун уларга махсусишлов берилади. Костюмли газламаларнинг
хоссаларини яхшила шучун уларни ишлаб чиқариш жараёнида полиэфир ва полиамид синтетик
толалар қўшилади.
Тўкимачилик газламаларининг тузилиши танда ва арқоқ ипларининг ўзаро ўрилиши ва
алоқаси билан белгиланади. Тўкимачилик газламаларининг ташқи кўриниши, хоссалари ва нимага
ишлатилиши унинг тузилишига боғлиқ бўлади. Газламанинг тузилишини ифодаловчи
кўрсаткичларидан бири зичлиги бўлса, иккинчиси уларнинг ўрилишидир. Газламанинг зичлиги
29
унинг узунлик бирлигига тўғрикеладиган иплар сони билан белгиланади. Газламанинг танда ва
арқоқ бўйича зичлиги бир-биридан фарқ қилса бундай газламалар зичлиги нотекис газлама,
аксинчабир-биригатенгбўлса, зичлиги бирекис газлама ҳисобланади. Одатда газламалар датанда
бўйича зичлиги арқоқ бўйича зичлигига қараганда каттароқ бўлади. Лекин, баъзи газламаларда
(сатин, поплин каби) аксинча ҳам бўлади. Ундан ташқари, газламанинг таркибини ҳосил қилувчи
ипларнинг ингичка ва йўғонлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Агар газлама таркибидаги иплар
йўғон бўлса, унда газламанинг ҳавоўтказувчанлиги паст, мустҳкамлиги, бикрлиги ва ишқаланишга
чидамлилиги юқори бўлади.
Бозор муносабатлари шароитида тўқимачилик корхоналарида сифатли костюмбоп
газламалар ишлаб чиқариш учун илмий-тадқиқо тишлари олиб борилди. Унингучун тола таркиби
турлича бўлган костюмбоп газламаларнинг сифат кўрсаткичлари замонавий асбоб-ускуналарда
аниқланди.
Олинган илмий-тадқиқот натижалари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Костюмбоп газламаларнинг сифат кўрсаткичларига толалар
Таркибининг таъсири
т/р
Тола
таркиби
Ўрилиш
тури
Чизиқийзичлиги,
текс
Юза
зичлиги,
г/м
2
Зичлиги
танда
бўйича
арқоқ
бўйича
танда
бўйича
арқоқ
бўйича
1.
Тандаипи40%
жунтоласидан+арқоқипи60%
полиэфир толасидан
Саржа
80
90
360,7
200
180
2.
100% жунтоласидан
Полотно
40
30
151,8
260
220
Олинган
синов
натижаларини
таҳлил
этадиган
бўлсак,
тандаипи40%
жун
толасидан+арқоқипи60% полиэфир толасидан олинган костюмбоп газламанинг танда бўйича
зичлиги 200 ни, арқоқ бўйича зичлиги 180 ни, юза зичлиги 360,7 г/м
2
ни, 100% жунтоласидан
Олинган костюмбоп газламанинг танда бўйича зичлиги 260 ни, арқоқ бўйича зичлиги 220
ни, юза зичлиги 151,8 г/м
2
ни ташкил этди.
Костюмбоп газламанинг яна бир хусусиятларидан бир иунинг мустаҳкамлиги ва
бикрлигидир.
Газламаларнинг мустаҳкамлиги уларнинг тола таркибига, ҳосил қилувчи ипларнинг
тузилиши ва чизиқий зичлиги, ўрилиши, зичлиги, пардозлаш турига боғлиқ. Иплар қанча йўғон ва
қанчалик зич бўлса, у шунча мустаҳкамдир. Босиш, аппретлаш каби пардозлаш жараёнлари
газламаларнинг мустаҳкамлигини оширади, оқартириш, бўяш жараёнлари бўлса, газламаларнинг
мустаҳкамлигини бироз пасайтиради.
Костюмбоп газламаларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида илмий-тадқиқот
ишлари олиб борилди ва олинган синов натижалари 2-жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Костюмбоп газламаларнинг механик хоссаларига толалар таркибининг таъсири
т/р
Тола
таркиби
Ўрилиш
тури
Мустаҳкамлик, Н
Узилишдаги узайиши,%
танда
бўйича
арқоқ
бўйича
танда
бўйича
Арқоқ
бўйича
1.
Тандаипи40%
жунтоласидан+арқоқипи60%
полиэфир толасидан
Саржа
310
190
26,9
44,8
2.
100% жунтоласидан
Полотно
314,8
281,5
20,4
22.6
Олинган синов натижаларини танда ипи40% жунтоласидан+арқоқипи60% полиэфир
толасидан олинган костюмбоп газламанинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, 100%
жунтоласидан олинган костюмбоп газламанинг танда бўйича мустаҳкамлиги 0,3% га, арқоқ
бўйича мустаҳкамлиги 32,1% га ошди, танда бўйича узилишдаги узайиши 23,9% га, арқоқ бўйича
узилишдаги узайиши 49,4% га камайди.
Хулоса қилиб айтганда, танда ипи 40% жун толасидан+арқоқ ипи 60% полиэфир толасидан
олинган костюмбоп газламанинг кўрсаткичларига нисбатан 100% жунтоласидан олинган
30
костюмбоп газламанинг танда ва арқоқ бўйича мустаҳкамлиги 0,% дан 32.1% гачаошди,
узилишдаги узайиши эса 23,9% дан 32,1% гача камайди.
Адабиётлар
1.
Ашуров А.Т., Қодиров М. “Кўйлакбоп матоларнинг ғижимланмаслик ва ишқаланиш
кўрсаткичларига турли толалар аралашмасининг таъсири” «Техника ва технологияларни
модернизациялаш шароитида иқтидорли ёшларнинг инновацион ғоялари ва ишланмалари» I-қисм
Илмий мақолалар тўплами, Тошкент, 2014 йил.
2.
Patil, T.Email Author, Chaudhari, B., Patale, Y., Shinde, T., Parsi, R., Gulhane, S., Raichurkar,
P.P. «Development of Techno-Feasible Mobile App for Process Optimization in Textile Industry”
Lecture Notes in Mechanical Engineering, 2021, Pages 281-292
Do'stlaringiz bilan baham: |