3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 –жадвал  Соч қопламининг юмшоқлик даражаси бўйича мўйна териларининг гуруҳланиши



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

4 –жадвал 
Соч қопламининг юмшоқлик даражаси бўйича мўйна териларининг гуруҳланиши 
Соч қопламининг юмшоқлик даражаси 
Полуфабрикат
Жуда юмшоқ ёки ипаксимон
Оқ қуён,
Юмшоқ 
Олмахон, сувсар 
Яримюмшоқ
Тулки, норка,
Дағалроқ
Қундуз
Дағал
Росомаха , бўрсиқ, айиқ, бўри 
Мўйна териларини дастлабки тайёрлаш ва пардозлаш жараёнларида физик-кимёвий 
омиллар таъсирида терилар турли ўзгаришларга учрайди. Биздан талаб қилинадиган асосий нарса
мана шу тайёрлов жараёнларида мўйна териларини шикастланмаслиги, соч қопламининг физик 
ҳамда кимёвий кўрсаткичларининг пасаймаслиги, аксинча мақсадга мос равишда ўзгартира 
олишдир. Бу вазифани амалга оширишда эса ушбу физик – кимёвий жараёнларда маҳсулотга
таъсир қилувчи турли омилларни тўғри назорат қилиб бориш ҳамда бошқариш талаб этилади. 
Мўйна терлиарини пардозлаш жараёнига қуйидагилар киради: нейтраллаш, оқартириш, 
дорилаш ҳамда бўяш жараёнлари . Ушбу жараёналар барчаси мўйна жун толасининг асосий 
таркибий қисми бўлган кератин оқсили ҳамда меланин пигменти билан ўзаро таъсир орқали 
боради. Албатта бу жараёнлар териларни дастлабки ишлов бериш жараёнлари: консервалаш , 
ювиш, мездра қисмидан ажратиш, пикеллаш, ошлаш каби босқичлардан сўнг олиб борилади.
Мўйна териларини оқартириш жараёни икки мақсадда олиб борилади. 1) Мўйна саноатининг
алоҳида тармоғи 2) Мўйнани бўяш жараёнини осонлаштириш , мўйна ассортиментларини 
кўпайтириш.Ушбу вазифа ҳозирда Республикамиздаги долзарб масалалардан биридир.Ушбу 
тадқиқот иши ҳам айнан мўйна териларини оқартириш жараёнига қаратилган бўлиб, унда 


23
қўлланиладиган кимёвий моддалар, жумладан, турли сирт актив моддаларнинг жун толасининг
табиий рангига таъсири ўрганилди. Бунда уларнинг оқлик даражаси, ранг интенсивлиги 
солиштирилди ва ўзгариши кузатилди. 
Толага ранг берувчи пигментлар кератин билан кимёвий боғланганлиги сабабли уларни 
толадан чиқариш жараёнларини ташкил этишда кератинни сақлаб қолиниши, яъни унга зарар 
етказмасликни ҳисобга олиш керак. Кератин оксидловчилар таъсирига чидамсиз бўлганлиги боис 
ушбу тадқиқот ишида оқартирувчи агент сифатида водород пероксиддан (H
2
O
2
) фойдаланилди. 
Водород пероксиди пергидроксил-ион ҳосил қилиб парчаланади, бу ион турғун 
бўлмаганлиги сабабли атомар ҳолдаги кислород ҳосил бўлади, улар жун таркибидаги пигментни 
то сувда эрийдиган ҳолатгача парчалайди. Маълумки ишқорий муҳит ва юқори ҳароратда водород 
пероксид сув ва атомар кислородгача каталитик парчаланади. Эритма таркибида водород пероксид 
билан бирга стабилизаторлар ҳамда турли активликдаги САМ лардан фойдаланилди. Уларнинг 
мўйна жун қопламининг рангига таьсири ўрганилди. Натижа жадвал кўринишида 
расмийлаштирилди: 
Эритма таркибини жун толасининг ранг интенсивлигига ва оқлик даражасига бўлган таъсири 
5-жадвал 
САМ тури 
Қўй жуни хоссалари 
Ранг интенсивлиги, 
К/S 
Оқлик даражаси,
W, % 
К/S 
ўзгариши,% 
W ўзгари 
ши,% 
Жараён 
дан 
олдин 
Жараён 
дан 
кейин 
Жараён 
дан 
олдин 
Жараён 
дан 
кейин 
Сульфанол НП-1, 
Белофор
КД-2СМ 
27 
14 
14,21 
9,91 
- 48 
+ 210 
Превоцел В-ОФ, Белофор 
КД-2СМ 
26 
14 
14,88 
30,46 
- 46 
+ 204 
Тажрибада оқартирувчи агент сифатида Белофор КД-2СМ препарати қўлланилдию Ушбу 
препарат турли хил турли композитсиялардан ташкил топган аралашма хисобланади. Табиий 
ҳамда аралаш толалар учун қўлланилади. САМ лар билан биргаликда хамда кислородли кимёвий 
моддалар билан бирга қўллаш мумкин. Шу сабабли ушбу жараён учун Белофор КД-2СМ 
препарати танлаб олинди. Мўйнага ишлов беришда ишқорий муҳитни хосил қилиш мақсадида 
аммоний гидроксиднинг 25% ли эритмаси қўлланилди. Тадқиқот натижасида шу нарса 
аниқландики, сирт актив моддалар табиати мўйна териларининг ранг интенсивлиги ва оқлик 
даражасига деярли таьсир кўрсатмас экан. Шунингдек сувнинг хам турли температурада мўйна 
терисига таьсири кузатиб борилди. 
Сув мўйна соч толасига турлича таьсир кўрсатади. Совуқ сув соч толаси сифатига деярли 
таьсир кўрсатмайди. Сувда узоқ муддат жун толасини ушлаб туриш натижасида унинг бирмунча 
гидролизга учраганини кўриш мумкин. Иссиқ сувда жун толаси секинлик билан ериши 
кузатилади. Совуқ сувда сутка давомида жун толасига ишлов бериш орқали сувда азотли модда 
ажралиб чиқишини кузатишимиз мумкин.Ҳаво ҳароратининг ҳам жун толасига таьсири 
турличалигини кўришимиз мумкин. 100 – 105 
0
С температурадаги ҳаво ҳарорати жун толаси 
пишиқлигига, узилишига ва рангига деярли таьсир кўрсатмайди. Шу сабабли ҳам жун толасини 
мана шу ҳароратда қуритиш шкафларида қуритиш мумкин.Ҳароратнинг 120 
0
С ва ундан юқори 
бўлиши эса жун толаси мустаҳкамлигига салбий таьсир кўрсатади. 
Адабиётлар 
1.
Темирова М.И., Қодиров Т.Ж. Чарм ва мўйна технологияси. Дарслик. -Т.: 
Турон-иқбол, 2005. -256 б.
2.
Садирова С.Ҳ. Чарм ва мўйна хом ашёларига дастлабки ишлов бериш. 
Дарслик. –Т.: “Янги аср авлоди”, 2010. -272 б. 
3.
Казас В.М., Поелуева А.П. Меховое производство. – М.: издательство “ 
Народное творчество”, 2006 г. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish