3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


АТРОФ-МУҲИТ ШАХСНИНГ ТАРБИЯСИДА ВА ГЕНЕТИК ЎСИШИДА ЖУДА



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

АТРОФ-МУҲИТ ШАХСНИНГ ТАРБИЯСИДА ВА ГЕНЕТИК ЎСИШИДА ЖУДА 
МУҲИМ ОМИЛ 
Султанов Мансур Ғаниевич-магистр 
Жиззах политехника институти 
 
Аннотация.
Ушбу мақолада инсониятнинг табиат билан ўзаро таъсирга киришиш 
мотивацион услублари унинг ҳимоя механизмларига таъсири хақида фикрлар юритилган. 
Мақолада тадқиқот натижалари атрофлича ёритилган. 
Калит сўзлар:
шахс, симметрия, мотивация, табиат, муносабат, социум. 
Аннотация.
В этой статье рассматривается характер мотивационных стилей 
взаимодействия человека с природой и его влияние на особенности проявления психологических 
защитных механизмов. В статье подробно описан результат исследования, дана их 
интерпретация. 
Ключевые слова:
личность, симметрия, мотивация, природа, отношение, социум.
Маълумки, инсонни ўраб турган табиий муҳитга муносабати бугунги кунда долзарб 
масалалардан ва бу муаммо жамоатчиликнинг диққат марказига кўчган. Мамлакатимизда бу 
муаммонинг ечимига интилиш узоқ тарихга эга. Психолог олимларнинг таъкидлашларича 
катталар ҳам тинчлик ва хотиржамликка интилганда худди она қорнидаги муҳитга “ўхшаш” 
холатни қидиради.Ухлашдан аввал буни рамзий тарзда уюштириб, ташқи импульслар таъсирини 
минималгача камайтиради қоронғуликини маъқул кўради, ўринда энг қулай ва иссиқ жойни 
эгаллайди. Олимлар фикрига кўра инсон хулқ-атвори агар уни қуршаб турган муҳит қулай ва 
мақбул бўлсагина тизим учун маъқул кўринишга эга бўлади. Яъни, атроф муҳит инсон учун 


151
“конгруэнт” бўлиши керак. Индивид фаолиятини уни қуршаб турган муҳитга нисбатан 
“ноконгруэнт” бўлса, одамда фрустрация- хавотирланиш ҳолатлари вужудга келишига асос бўлиб, 
у ўз навбатида, аксил-ижтимоий ҳаракатларга олиб келиши мумкин. 1916 йилда Р.Парк 
психологлар - инсон хулқ-атворига муҳитнинг таъсирини ўрганувчи тадқиқотлар учун системани 
ҳосил қилувчи муҳитга доир тушунча ва категориялар сифатида - экосистема тушунчасини қўллай 
бошлаганларини алоҳида таъкидлаган. Ўтган асрнинг 20-60-йиллари оралиғини инсонга у 
яшаётган, ишлаётган ва дам олаётган жойларнинг тасирини ўрганишга боғлиқ турли 
тадқиқотларни ўз ичига олган бошланғич босқич сифатида тушунса бўлади. Мазкур ёндашувғарб 
социологиясининг энг йирик бўлимларидан ўрин олган [1]. 
Индивид ривожланишида генетика ва тарбия билан бир қаторда муҳит ҳам муҳим 
ахамиятга эга. Муҳитнинг таъсирида биз инсоннинг индивидуал ривожланишига таъсир 
кўрсатувчи кучларни кашф этамиз. Уларга бола яшайдиган ва катта одам бўлиб шаклланадиган 
қуйидаги муҳитларни мисол қилиш мумкин; 
1. Оилавий муҳит (нафақат жисмоний ва яшаш тизими балки, бола катта бўлаётган 
муҳитдаги кишиларнинг ўзаро муносабатлари) 
2. Мактаб муҳити (боғчанинг кичик гуруҳларидан то ўрта мактабни битиргунча ва ундан 
кейин ҳам) 
3.Эмоционалмуҳит (бола ривожланишидагиэмоционал атмосфера ) 
4.Кенгмаънодаэсаатрофмуҳит 
Индивиднинг шаклланишида бошқа омиллар таъсири яъни генетик хусусият ҳамда тизимли 
тарбиялаш ҳам катта ахамиятга эга. 
Диққатимизни индивиднинг аутогенези билан боғлиқ бўлган айрим муаммоларга 
қаратамиз. Бунда юқорида таъкидланганидек генетик фактор, тарбия ва муҳитни уйғунликда акс 
эттиришни унутмаслик лозим.Исталган, ҳатто етарлича чуқур ўйланган тарбия тизими ҳам; 
синалган тажриба, анъаналар ва қайта ишланган билимларга таянган холда туғма хусусиятлар 
асосида шакллантирилиб, маълум муҳитда амалга оширилади. У эса бир қатор параметрларни ўз 
ичига олади : табиий, маданий, ижтимоий[2]..
Тарбия – ушбу жараёнга турли ёндашувчи ота-оналар яшайдиган чегараланган физик 
ҳудуддан, оиладан бошланади. Жисмоний ва ижтимоий муҳит импульсларининг таъсирида 
шаклланаётган бола аста-секин нафақат ота-онасидан балки, бошқа тарбия институтлари ва 
таълимдан, шу қаторда; боғча, бошланғич ва ўрта мактабдаги импулсларни (мақтов, рағбат, 
таъқиқ, жазо) ўзига сингдириб боради (болалар ўйин давомида вақтни ўтказадиган тенгқурларини 
хам унутмаслик керак). 
Кейин эса анча кенг муҳит таъсирининг навбати келади: маданий, этник, идеологик ва кўп 
қисмини эгалловчи оммавий ахборот воситаларидан оқиб келувчи ахборотнинг таъсири 
кузатилади. Маданий ва тарихий муҳит ўзига хос тарзда географик муҳит билан уйғунлашиб 
пейзаж ва атроф муҳитда ўз изини қолдиради. Крауснинг фикрича бола учун кейинги муҳим 
муҳит бу тарбия ва мактаб муассасаларининг муҳитидир. Бу муассасалар катта стереотипга эга 
бўлиб, фаолиятни ташкиллаштришда хам; ёруғликнинг етишмаслиги, овоз изоляцияси, гигиеник 
даражаси, мебел жихозлари билан таъминлаш каби омилларни акс эттирувчи физик композицияда 
хам ўхшашлиги кўринади. Бола “локал” муҳитни элементар холда кўриб чиқади - бу унинг 
ривожланиши учун кичик географик бирлик; кичик туман ёки қишлоқ бўлиб , бу айнан бола 
вақтни ўткзадиган муҳитдир. 
Б.Краус шахар ва қишлоқ муҳитини қарама-қарши қўйиб, иккаласининг хам индивид 
ривожидаги ижобий ва салбий томонларини кўрсатади
2
. Бунда болалар бир-биридан сезиларли 
фарқ қилади; қишлоқ болалари сўз бойлиги кам, аммо улғайган сари бу камчилилари йўқолади. 
уларнинг устунлиги шахар болалари макон танқислигидан қийналаётган пайтда, улардан 
фавқулотда ўзгарувчан вазиятли ўйинда атроф муҳитдан кенг фойдаланиш имконига эга. Янги 
кичик туман болалари катталарни “барча имкониятларни яратиб беришга қодир бўлмасликларини 
билшлари”ни Краус тўғри таърифлаган. Болаларда тиришқоқлик, ўзини тутиш ва олдида турган 
вазифаларни ечиш мумкин бўлган худудларни ташкиллаштириш имкони йўқ. 
2
Черноушек М., Психология жизненной среды/Пер. с чеш.И. И. Попа.- М.: Мысль, 1989. - 174, [2] с.


152
Қишлоқ муҳити ва шахар шароитининг фарқи аниқ кўринади. Биз катталар, буни тўлиқ 
кўрамиз ва тан оламиз. Аммо болалар буни тушунмайдилар. Улар ўзлари туғилган шароитда катта 
бўладилар, бу муҳит уларнинг жисмоний етуклигини, билиш, фикрлаш фаолиятини, эмоционал 
ривожланиши ва характерини шакллантиради. Болаларнинг жиноятга мойиллиги улар улғаядиган 
муҳитга боғлиқлиги хаммага маълум. Бу савол комплекс характерга эга бўлиб унга мутаххасис 
жавоб беради. Бадиий адабиётларда боланинг шахс сифатида ривожланишига атроф-муҳитнинг 
таъсири яхши ифодаланган. Масалан; қишлоқда яшаган Гек Финн ва Том Сойер Лондонда яшаган 
қисмати оғир Оливер Твистни солиштирсак, Оливер тирикчилик учун жуда эрта майда ўғрилар 
гуруҳига қўшилиб кетади. Биз унда боланинг келажакда “катта одам” бўлиб шакллантирувчи 
хусусиятни кўрамиз. лекин бу вазиятда унга шароит тўсқинлик қилганини хам кўришимиз 
мумкин. Атроф-муҳит ота-оналар, буви-боболар, қариндошлар, қўшнилар, ўқитувчи ва 
тенгқурлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси қайси қадриятрлар тизими унга энг кўп таъсир 
кўрсатишини хал қилади. 
Буларнинг барчаси маконнинг физик ва эстетик ташкил этилганлиги билан боғлиқ бўлиб 
инсон ривожланувчи муҳитнинг умумий характерини акс эттиради.Географик шароит ижтимоий 
маданий муҳит шароитига жуда катта таъсир кўрсатади. Этник маданият фарқлари нафақат 
уларнинг яшаш тарзида, озуқа таркибида, уст бошида, эътиқод, урф-одат ва анъаналарида 
уйларининг шакл-шамойилида эмас, ота-оналарининг болаларига муносабатларида хам фарқ 
қилади.Патриархал тузум эркакларни анъаналарни, урф-одатларни ва атроф- муҳитни тўлиқ 
ўзлаштиришга дават қилади.Аёллар иштироки эса фақат фикр билдирибгина қолмай фарзандга 
моумала қилишда эркинлик яратиб беришда, кундалик хаётнинг доимийлигини белгилашда,
хаётий эхтиёжлардан келиб чиқиб қатъий белгилаб қўйилган. 
Болаларда атрофни тушунишга, қабул қилишга, атроф-муҳитнинг ўзига хослиги хаётий 
муҳитнинг маълум тизими орқали ўргатилади. Кўчманчи “суикс” ҳиндуларига кучли овчилар, 
чаққон эркаклар керак бўлган (бу уларнинг юртига замонавий маданият кириб келгунга қадар 
давом этган).Суикслар ўз авлодларини ёшлигиданоқ эпчил ва чаққон харакат қилишган, аниқ 
нишонга олишга, сабрли бўлишга, кўчманчилик хаётининг машаққатларига бардошли бўлишга 
ўргатишган. Оналари хаттоки фарзандларини юзларига уриб кўкракдан ажратишган. Лекин 
тарсаки фақат рамзий бўлмаган, бу синов учун хам ишлатилганки, фарзандлар оғриққа бардошли 
бўлиши учун. Агар бола тарсаки еганда йиғласа, фарзандим овчи ёки жангчи бўлади деб 
суюнишган. Фарзандларининг ўйини хам уларнинг яшаш шароитидан келиб чиқиб, кўпроқ атроф 
муҳитни ўрганишга қаратилган. 
Шимолий Америка қитъасининг тинч океанига дарёлар қуйилувчи сохилларда яшовчи 
“юроки” хинду қабилаларининг болалари тарбия усули хам атроф муҳитни ўрганишга қаратилган. 
Уларнинг мехнат фаолиятида жиззакиликка ўтиб кетувчи ўта абжирлик ва чаққонликларнинг 
кераги йўқ. “ласос” балиғини тутувчи балиқчилар овларининг бароридан келишини ўз 
абжирликларидан эмас, балки балиқларнинг увилдириқ ташлаш мавсумидан деб билишган. 
Шунинг учун улар болаларини сабрли, балиқчилик анжомларидан фойдаланишни биладиган, 
табиат сирларини биладиган ва ов қилиш масканларида қачон балиқ пайдо бўлишини башорат 
қила оладиган қилиб тарбиялашган. “юрако” қабиласининг кичик вакиллари овқат вақтида жим 
ўтиришлари ва ов вақтида қармоқларига балиқ илинган омадли пайтларини тасаввур қилишлари 
керак. Мана шундай катталар реал хаётда омадли балиқ тутгандай болалар хам муваффаққиятга 
эришишга уқтирилган. 
Бизнинг олдимизгда бола тарбиясига хар хил ёндашувлар мавжуд. Лекин Европаликлар 
тасаввурича бунинг аниқ шаклини топиш амри махол, чунки замонавий турмуш тарзи 
(цивилизация) уларнинг авлодлар оша табаитга бўлган мехрини сўндириб келди. 
Юқоридаги 
фикрлардан 
кўринадики 
атроф-муҳит 
шахс 
ривожланиши 
ва 
шаклланишидаги тўлдирувчи аспект бўлиб, атроф-муҳит шахснинг тарбиясида ва генетик 
ўсишида жуда муҳим омилдир. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish