RH 45-090.1:2013
135
9.3 Халқаро майда пакетлар
9.3.1 Халқаро майда пакетларни қабул қилиш ва ишлов бериш
9.3.1.1
Халқаро майда пакетларнинг ўрови жойланманинг хусусияти-
га мос келиши ва ташишда шикастланиш эҳтимолини
имкон бермаслиги
керак.
Ҳар бир халқаро майда пакет CN 22 божхона декларациясига
(72-расм) ѐки худди шундай шаклдаги йиртиб олинадиган ѐрлиққа эга
бўлиши керак. СN 22 божхона декларацияси халқаро
майда пакетнинг
манзил томонининг юқори чап бурчагида, штрихкоди бўлган СN 04
ѐрлиқдан пастроққа жойлаштирилади.
CN 22 божхона декларацияси орқа
томонда келтирилган
йўриқномаларга мувофиқ тўлдирилади. Халқаро майда пакет жойланмаси
CN 22 божхона декларациясида тўлиқ кўрсатилган бўлиши керак.
«Ҳужжатлар»,
«намуналар»
деган
умумий
характердаги
кўрсатмаларга йўл қўйилмайди.
Божхона декларациялари ўзбек ѐки рус тилларида халқаро тиллар –
француз ѐки инглиз тилларидан бирига сатрма-сатр таржима қилинган
ҳолда тўлдирилади.
CN 22
Божхона декларацияларини тузиш учун жавобгарлик фақат
жўнатувчига юклатилади.
9.3.1.2 Халқаро
майда пакетни қабул қилишда алоқа ходими
қуйидагиларни бажариши керак:
а) майда пакетнинг манзили тўғри ѐзилганлигини текшириши;
b) майда пакетни тарозида тортиб кўриши ва, агар унинг оғирлиги
500 g дан ортиқ бўлса, RH 45-165 ҳужжати бўйича бундай майда пакетлар
кўрсатилган мамлакатда қабул қилиш рухсат
берилганлигини текшириши;
с) майда пакет ичидаги жойланманинг СN 22 божхона деклараци-
ясидаги ѐзувларга мувофиқлигини солиштириши;
d) жойланмани ўраши, майда пакетнинг ўровини ѐпиштириши ва
уни муҳрлаши, уни каноп ип билан боғлаши ѐки қоғозли ѐки қабул қилган
почта алоқаси объектининг номи ѐки жўнатувчининг номи ва индекси ту-
ширилган синтетик елимли тасмани ѐпиштириши, жўнатувчи
томонидан
тузилган манзил ѐрлиқни тасманинг бирлашган жойига ѐпиштириши;
e) агар жўнатувчи ѐзмаган бўлса, манзил юқорисига «
Petit paquet»
(Майда пакет),
«Recommande»
(Буюртмали) ѐзувларини кўрсатиши;
f) штрихкод бўлган СN 04 ѐрлиқни пакетнинг манзил томонидаги
юқори чап бурчагига ѐпиштириб, ушбу ѐрлиқдан пастроққа CN 22 божхона
декларациясини ѐпиштиради. Манзил томонининг юқори ўнг қисмида,
жўнатиш учун тўлов суммаси рақамлар билан кўрсатилган
«ТР»
(Йиғим
ундирилган) штамп изини туширади. Ушбу штамп изидан пастроқда қабул
қилиш санаси бўлган тақвим штемпели изи туширилади (73-расм);
g) қабул қилинган майда пакетни 1-шаклдаги дафтарга ѐзиши ѐки
ШКда белгиланган мамлакатни қўшимча равишда, божхона расмиятчили
RH 45-090.1:2013
136
ги учун тўловни алоҳида кўрсатган ҳолда, қиймати эълон қилинган ички
хатлар учун белгиланган тартибда (ушбу Қоидаларнинг 7.2.1.3-банди)
расмийлаштириши;
h) жўнатувчидан тўловни олиши, 1-шаклдаги дафтардан (ШК)
квитанцияни, унга штрихкодни олдиндан ѐпиштирган ҳолда, бериши.
Халқаро майда пакетга барча зарур маълумотлари бўлган
махсус
манзил ѐрлиғини ѐпиштиришга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: